АҚШда бутун дунё бўйлаб 336та биологик лаборатория мавжуд
▪️Уларнинг Пентагон билан алоқаси қандай?
▪️ АҚШ қандай қилиб бу лабораторияларнинг хавфсизлигини таъминламоқда?
▪️Нега 20 йилдан ортиқ вақт давомида АҚШ «Биологик қуроллар бўйича конвенция»ни текшириш механизмини яратишга доимо тўсқинлик қилмоқда, улар нимадан хавотирда?
▪️Форт-Детрик лабораториясининг коронавирус тарқалишига қандай алоқаси бор?” – деб ёзади Хитойнинг Қозоғистондаги элчихонаси.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг «Жэньминь жибао» газетаси 2021 йилда АҚШ яқин атрофда пневмония тарқалиши авж олганидан кейин Форт Детрикдаги махфий ҳарбий лабораторияни нима учун ёпганига ҳайрон бўлганди.
Пневмония тарқалиши ва Форт-Детрик лабораторияси:
2019 йил сентябрда биолаборатория жойлашган Мериленд штати ҳисоботида "электрон сигарет билан боғлиқ пневмония” ҳолатлари кўпайиб бораётгани қайд этилган.
Шу билан бирга, ўша йилнинг июл ойида Форт Детрик яқинидаги қариялар уйларида ҳам нафас олиш билан боғлиқ бўлган касалликлари аниқланган.
Шу ойнинг ўзида АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари лаборатория фаолиятини тўхтатгани ҳақида расмий хат эълон қилди, "РИА Новости”.