Хитойдаги энг бадавлат фуқаро Dalian Wanda Group раҳбари, 62 ёшли Ван Цзяньлинь деб топилди. Унинг бугунги кундаги даромади $32,1 млрд долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда "Газета” хабар бермоқда.
Хитойнинг энг бадавлат кишилари рейтингини Hurun Research Institute тадқиқот ташкилоти тузиб чиқди.
2013-2015 йилларда ҳам Ван Цзяньлинь Хитойнинг энг бадавлат фуқароси деб топилган эди.
2013-йилда унинг бойлиги 22 миллиард АҚШ долларига баҳоланган эди.
Бадавлат фуқаролар рейтингидаги иккинчи ўринни йирик интернет компания Alibaba Group`нинг раҳбари Жек Ма ўрин олди. Унинг даромади 30,6 миллиард доллар дея баҳолади.
Учинчи ўринни эса $24,6 млрд доллар бойлиги билан Tencent Ма Хуатэн компанияси асосчиси эгаллади.
Маълумотларга кўра, бутун дунёда 754 нафар хитойлик миллиардерлар бўлиб, улардан 594 нафари Хитойда,94 Макаода, Ганнгконг ва Тайванда, 66 нафари бошқа давлатларда истиқомат қилади.