Хонанда Анвар Собиров ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали акаси бетоблигини ёзиб қолдирди ва мухлисларига дуо қилишларини сўраб юзланди.
"Эй, мусулмон биродарларим, орамизда дуоси шак-шубҳасиз ижобат бўлғуси биродарларим бор, бунга имоним комил. Аммо у ким? Бу Яратгандан ўзга ҳеч кимга аён эмас, шундай экан сиздан, илтимос. Собировлар сулоласи бугун сиздан ушбу дуога муҳтож. Жондай азиз Мурод акам бугун оғир дард билан курашиб турибди, келинг, бир он ихлос ила қиблага юзланиб акам учун дуо қилинглар, Яратган раҳмини солса ажаб эмас. Фақат дуо, дуо, дуо, қилнглар, илтимос”.
Биз хонанданинг акасининг соғлиги қандай ҳолатда эканини сўраш учун Анвар Собиров билан боғландик.
"Минг афсуски, мана нечинчи кундирки ўзгариш йўқ. Ташҳислардан маълум бўлдики, Мурод акамга қандайдир вирус юққан, шу туфайли ўпкаси ишламаяпти. Шифокорлар ҳам Аллоҳнинг мўжизасига ишонишяпти. Биз яқинлари фақат дуодамиз...” дейди кичик Собиров.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан биз ҳам хонанданинг акасига мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|