Бутун дунё миқёсида нафақат аёллар, балки эркаклар орасида ҳам кумуш тақинчоқларга қизиқувчилар сони ниҳоятда кўп. Лекин уларнинг аксарияти кумушнинг ноёб хусусиятлари ҳақида маълумотга эга эмаслар. Сизчи, бу ҳақда биласизми?
Кумуш илк бор тақинчоқ эмас, балки антисептик хусусиятга эга дори воситаси сифатидати ббиётда қўлланила бошлаган. Бунинг исботи эса тарихда ҳам ўз аксини топган. Масалан, Рим жангчилари кумуш тангачалардан турли яраларнинг битишида фойдаланган бўлсалар, Ҳиндистонликлар уни ошқозон-ичак касалликларини даволашда қўллашган. Кейинчалик инсонлар кумушдан турли идиш-товоқлар ясаб, уларда сув сақлашган. Ушбу сувдан кундалик ҳаётда фойдаланганларида ўзларидаги кўплаб касалликлардан халос бўлишган.
Халқ табобатида асосан, кумуш билакузук баланд ҳароратни туширишда қўлланилади. Кумуш зираклар эса мия фаолиятини яхшилаб, фикрни бир жойга жамлашга ёрдам беради. Кучли ақлий меҳнатдан сўнг, кумуш тангача ёки ундан ясалган кулон пешона ўртасига қўйилса, кўзларни толиқишдан халос этиб,бош оғриғини енгиллаштириш хусусиятига эга. Кумуш узукларга келсак, уларни чап қўлнинг номсиз бармоғига тақиб юрган маъқул, шунда улар юрак уришини яхшилайди. Бундан ташқари юртимиз табобатида кумуш қўшилган дорилардан ҳам кенг фойдаланилади. Биргина проторгол (коллоид кумуши қўшилган) дори воситасининг ўзи нафас йўлларини даволаш ҳамда микробларни ўлдириш хусусиятига эга. Айниқса, Ренит касаллигида бу доридан фойдаланиш анча самарали.
Кумуш суви ҳақида биласизми?
Кумуш суви табобатда исботланган дори воситаси бўлиб, у ҳар хил вирусли ҳамда инфекцион касалликларни даволашда қўлланилади. Кумуш сувини ошқозон-ичак бузилганда ичиш ҳамда оғриган томоқни чайиш йўли билан даволаш мумкин. Энг муҳими, у организмни ёшартириш ва мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Ҳар куни тишларни кумуш суви билан чайиш ва ҳафтада бир марта кумуш сувида ванна қабул қилиш тери касалликларини даволаш ҳамда бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, бир кунда бир стакан кумуш суви истеъмол қилиш иммунитетни ошириб, организмни соғломлаштиради. Хўш, сизда ,,Кўплаб хусусиятларга эга бўлган кумуш сувини қаердан топиш мумкин” -деган савол туғилдими? Ҳеч бош қотирманг. Буни уй шароитида тайёрлашнинг иккита усули мавжуд:
1-усулжуда осон ҳамда қулай. Яъни, кумуш косага оддий сув солиниб, бир неча соатга тиндириб қўйилади. Ёки 0,5 литр булоқ сувига бирон бир кумуш тақинчоқ уч кунга солиб қўйилади.
2-усул эса бироз мураккаб ва бунда махсус электр асбоб ,,ионатром” ишлатилади. Бунда кумуш электродлар сувга солинади ва доимий электр ток юрганда сувда эрийди кейин эса сувни кумуш ионлари билан бойитади.
Кумуш тақинчоқларнинг қорайиши нимадан дарак?
Кумушнинг қорайишига юрак, ошқозон ва нафас олиш тизимидаги муаммолар ёки инсонлардаги қўрқув ҳамда ёмон кайфият сабаб бўлади. Кумуш баъзида оқариб кетиши ҳам мумкин. Америкалик олимларнинг аниқлашича, бу ҳолат буйракда бирор муаммо борлигидан нишонадир.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot odam.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|