"Нима учун бу компания бизни таклифимизни рад этди?”, "Муносабатларимиз қаергача боради, деб ўйлайсан?”, "Нима учун бошқа одамни эмас, айнан сизни ёллашим керак?”, "Боллар қаердан пайдо бўлади?”
Саволлар... Гоҳида улар ҳеч қандай озор бермайдиган, гоҳида эса юрагимизни ўйнатиб, ҳаяжонланишимизга сабабчи бўлишади.
Жавоб қайтарганда мослашишни билиш керак. Бу шундай қобилиятки, кутилмаган пайтда савол бериш ва ҳар қандай кутилмаган ҳолатда берилган саволга жавоб қайтариш малакасини беради.
Одамларнинг савол беришдан мақсади маълумот олишдир. Гоҳида саволлар бошқа мақсадда ҳам берилади. Мисол учун, сизни у ёки бу нарсага нисбатан муносабатингиз қандай ва шу ҳолатда сиз ўзингизни қанчалар хотиржам тутишингизни билиш мақсадида.
Қийин саволларга жавоб бериш икки принцип асосида қурилган:
- керак бўладиган маълумотларга эга бўлган билим манбаига эга бўлиш;
- ва буни хотиржамлик ва ишонч билан етказиб бериш.
Умумий режа: ўзингизга кўпроқ вақт ажратинг
Бизга кутилмаган қийин савол беришса, унга тезда жавоб беришга шошиламиз. Гўёки ўртада пайдо бўладиган жимлик иккиланаётганимизни ёки бу саволдан қочаётганимизни англатадигандек.
Ёдингизда тутинг, жуда қисқа сониялар ҳам шу саволга миянгиз тўлароқ маълумот тўплашини ва уларни тушунарли сўзлар билан ифодалаш имконини беради.
Ҳозиржавоблик доим ҳам яхши натижа бермайди. Ўйламай жавоб бериб, сўнг уни ўйлаб кўриб, жавобингиздан пушаймон бўлишингиз мумкин. Шундай экан, кутилмаган ва қийин саволларга жавоб беришдан олдин, ўзингизга энг фойдали нарсани, яъни миянгизга ўйлаб олиш имконини беринг.
Ҳатто бир неча сониялар ҳам миянгизга кўпроқ маълумот тўплаш ва уларни тўғри тушунтириб бериш имконини беради.
Саволларга жавоб бераётган вақтингиздаги қисқа тўхталишлар фикрларингизни яхши жамлаб олишга ёрдам беради. Фақат уларни "Эй-эээ”, "М-ммм...” деб тўлдирманг. Бу сўзлар сизни ишончсизлик билан, иккиланиб гапираётгандек кўрсатади. Яна бир йўли берилган саволни ўзингиз ҳам такрорланг. Бу ҳам бир неча сония вақт беради.
Вақтдан ютишнинг бир қанча йўллари бор. Булардан энг яхшиси бу саволни аниқроқ беришни илтимос қилиш ҳисобланади ва бу йўл саволни бошқача услубда сизга осонроқ ва тушунарлироқ вариантга олиб келиш мумкин.
Саволни қайтаришларини сўранг
Одамлар саволларини бошқача услубда тушунтиришни яхши кўришади. Шундай экан, уларга ана шундай имконият беринг.
"Илтимос, саволингизни қайтариб айтсангиз? Мен шунчаки саволни тўғри тушундимми йўқми, шуни билмоқчиман”.
Тушунтириброқ айтишларни илтимос қилинг
Агар берилган савол тушунарсизроқ бўлса, савол эгасига савол билан мурожаат этинг ва нима мақсадда бу савол берилаётганини тушуниб етинг.
"Ўзингизни ҳимоялашни бир нечта тури мавжуд. Сизни айнан қайси бири қизиқтиради?”
"Мотивация — бу жада кенг тушунча. Сизга унинг қайсидир йўналиши бўйича маслаҳат керакми?”
Энг яхши натижа берадигани саволни аниқлаштириш учун ўзига савол билан жавоб қайтариш:
"Сизни 2012 йилда сотилган маҳсулотлар сони қизиқтирадими ёки 2014 йилдагисими?”
Аниқроқ айтишларини талаб этинг
Одамлар савол берганда бир хил сўз ишлатгани билан бу савол остида бошқа-бошқа маънолар ётиши мумкин. Шу сабаб бошқа мавзуда жавоб қайтармаслик учун савол бераётган одамдан айнан нимани билишни хоҳлаётганини аниқлаб олинг:
"Кечирасиз, саволингизга жавоб беришимдан олдин бир нарсани билмоқчиман. "Эхтиёткорсизлик”, деганда нимани назарда тутдингиз?”
"Мен сиз билан бу масалани муҳокама қилишга тайёрман. Лекин муҳокамани бошлашимиздан олдин бир нарсага аниқлик киритиб олсак: "Расмий аниқлаштириш”, деб нима назарда тутилди?”
Мақсадни ўзингизга тушунарли қилиб, аниқлаб олинг
Бўлаётган мулоқотни назорат қилишнинг яна бир йўли берилаётган савол сизни жавобингизнинг бир қисмига айланишига эришинг:
"Нега сиз мана шу компанияга қилган мурожаатимизни омадсиз чиқди, деб ҳисоблайсиз? Агар сиз "омадсиз” сўзи остида бундан кейинчалик ҳам ҳеч қандай чиқмайди, деб ўйласангиз адашасиз. Тўғри, биз ўша шартномага имзо чекмадик. Лекин дўстона алоқалар ўрнатдик. Бу эса келажакда ҳамкорлик қилиш имконини беради”.
Қабул қилиб бўлмайдиган саволлар билан ишлаш ва ундан қочиш санъати
Айрим ҳолларда савол тушунарли лекин унга жавоб беришнинг имкони бўлмайди. Ҳар хил сабабларга кўра бу саволга тўлиқлигича жавоб беришни истамайсиз. Шунда сиз бу саволдан чиқиб кетишингиз керак бўлади.
Тўғридан тўғри жавобдан қочишнинг шубҳали кўриниши бор. Бу очиқ дилдан суҳбатлашмаслик билан боғлиқдир. Аммо ростан ҳам айрим саволларга тўғридан тўғри жавоб бера олмайсиз. Бу саволга жавоб айрим масалаларнинг нозик жиҳатларига тегиб кетиши ёки йиғилганларга тўғри келмаслиги мумкин. Шу сабаб саволдан қочишга тўғри келади.
Бундай вазиятда саволдан қочишнинг энг тавсия этиладиган йўли бу саволнинг бир қисмигагина жавоб бериш ҳисобланади.
Агар берилган саволларга жавоб беришни истамасангиз ичида бир дона жавоб бериладигани бўлса ҳам, диққатингизни шунга қаратинг:
— Эшитишимча, яқинда яна ишчиларни қисқартириш бўлармиш. Яна ойлик маошларни камайтириш кўзда тутилаётганмиш? Ошхонада бепул бериладиган газли сув ҳам йўқолиб қолди. Бу компаниянинг муаммоларини камайтириш мақсадида қилинмоқдами?
— Сизга шуни айтишим мумкинки, яқин ярим йил ичида ҳеч қандай ишчи ўрни камайтирилмайди. Сиз нимани эшитдингиз билмадиму, аммо компания даромади биз режалаштиргандан тўртдан бир қисмга кўпроқ даромад келтирди.
— Янги иш жойингиз яхшими? Сизга қанча маош тўлашади?
— Ҳа, у ер яхши жой. Офис маданияти жуда юқори даражада. Жума кунлари ишни эртароқ якунлаб, чой ичиб дам оламиз ва футбол ўйнаймиз. Сизлар ҳам ўйнаб турасизларми?
(Жавобнинг охирини савол билан якунлашингиз, бу жавоб беришни хоҳламаган саволингизни суриб чиқаришингизга ёрдам беради).
Ўринлатиб савол беринг
Агар берилган саволни бир қисмига жавоб беришни истамасангиз унда шу қисмидаги саволни муҳокама қилмайдиган, бир сўзига эътибор қаратинг. Бу сўз саволнинг моҳиятига эга бўлмасин. Шу сўзга имкон қадар кўпроқ эътибор қаратинг.
— Мана шу ўринга менинг номзодим кўриб чиқилаяптими? Фикримча, кўп мунозараларда шу ўринга мос эканимни исботладим.
— Ҳа. Фрэнкнинг айтишича сизнинг қатъиятлилигингиз уни жуда қизиқтирган ва сизни тайёрларлигингиздан ҳам унинг кўнгли тўқ.
(Сиз бу ерда уни қатъиятлилигига урғу бериб, мансаб бериш саволидан қочдингиз.)
— Нима деб ўйлайсиз, нега мен олдинга сира силжимаяпман. Ҳаётда тўхтаб қолгандекман. Раҳбарларим менга тўғри баҳо бермаяптими? Ўзини мақтаяпти демангу лекин мен жуда ақлли одамман.
— Ҳа, сиз ростан ақлли инсонсиз. Ақлингизни керакли вақтда ишлатганингизда доим яхши натижаларга эришгансиз. Бошлаган ишингизни амалга оширадиган қандайдир яна бошқа йўллар борми? (Ҳамсуҳбатингизнинг камчиликларини санаб ўтмай, жавобнинг охирида унинг камчиликларига олиб борадиган савол билан якунланг.)
Саволни муҳокама этинг
Айрим ҳолларда одамлар саволларга аниқ жавоб излаётгандек туюлади. Аслида улар ўз саволларини муҳокама қилишларини, саволларга нисбатан бошқаларнинг фикрларини эшитишни исташади. Ёки уларнинг саволи сизни чуқур ўйлантириб қўядиган савол эканини билишни хоҳлашади. Бундай саволларни чуқур муҳокама қилиш керак:
— Нима сабабдан мактаб таълим бериш жамоаси ўқувчиларнинг ота-оналари билан алоқа яна ҳам яхшиланиши учун аудиторияни кенгайтиришни ўйлашмияпти?
— Биз ота-оналар билан сиз ўйлагандан кўра кўпроқ ишлаяпмиз. Аммо муаммолар етарли. Биз 500 оилага таклиф жўнатдик. Муаммо шундаки, катта синф ўқувчиларининг ота-оналари хоҳлаган нарсани кичик синф ўқувчиларининг ота-оналари хоҳлашмайди. Ёки аксинча... Биз бу масалани чуқур ўрганиб чиқаяпмиз. Яқин кунларда ечимини ҳам топамиз.
— Нима сабабдан бизнинг алоқамиз сизни бахтли қилолмайди?
— Мени нега бахтсиз, деб ўйлаяпсиз?
Кўприк ясанг
Бу услубни қўллаб, берилаётган савол билан ўзингиз суҳбатлашишни хоҳлаган мавзу ўртасида кўприк қурасиз. Бу услубда берилаётган саволнинг маъноси сиз бераётган жавобга боғлиқ бўлиб қолади. Агар сиз сиёсатчиларни ТВ орқали қилаётган мушоҳадаларига эътибор берган бўлсангиз, уларнинг бераётган жавобларидаги услуб сизга таниш туюлади. Сиёсатчидан бўлаётган уруш ҳақида фикрингиз қандай, деган саволга у шундай жавоб беради: "Уруш бу муҳим масала, албатта. Бу ўз ечимини топиши керак. Лекин ҳозир мен солиқларни кўтарилиши масаласига тўхтамоқчиман”.
Кўприк услубида берилиган жавоб савол берувчининг жаҳлини чиқариши мумкин. Муҳим масалаларда кўприк услубини қўлламаган маъқул.
"Ўрама”дан фойдаланинг
Кўприк услубида асосий мавзусидан умуман чиқиб кетишингиз мумкин. Аммо шундай вазиятлар бўладики, унда сиз муҳокама доирасини торайтиришингиз ва аксинча ўзингиз суҳбатлашишни истаган мавзуни муҳокама доирасини кенгайтиришингиз керак бўлади. Бу "ўрама” услуби ҳисобланади.
"Ўрама” услубини қўллаб, катта муаммони тан олиб, йиғилганларнинг эътиборини ўзингиз истаган мавзуга бурасиз.
— Сизнинг қайси малакларингиз номзодингизни айнан шу мансабга тўғри келишига ёрдам беради, деб ўйлайсиз?
— Мени меҳмонхона йўналишида малакам бор. Айнан мижозларга хизмат кўрсатиш йўналишида. Аммо сиз сўраётган йўналишга мос келадиган яхши малакам бу мени беш йил ижтимоий медиа йўналишида ишлаганим, деб ўйлайман. Асосийси, мен рақобатчим билан бирга ишлаганман.
— Сиз бу лойиҳани қандай бажаришингизни режалаштирганмисиз?
— Албатта, энг асосий масала иқтисодий томонни таъминлашга қаратилган. Мана бу жадвалда кўриб турибсизки, биз кетадиган маблағнинг ярмини жамлаб бўлганмиз.
Айрим ҳолларда ростини айтиб, тўғридан тўғри жавоб бериш бу белдан уриш ҳисобланади.
Гоҳида қийин саволларга тўғридан тўғри жавоб бериш яхши натижаларга олиб келади. Бундай жавоб савол берувчини танг аҳволга тушириб қўйиши мумкин.
Ҳозир ичингизда кимдир доим тўғри жавоб бериш керак, ҳақиқий эркак тўғри жавобдан қочмаслиги лозим, деб ўйлаётган бўлиш мумкин.
Бу, албатта, чиройли эшитилади. Лекин ҳар доим ҳам иш бермайди. Ҳар куни қанчалар кўп саволларга жавоб беришдан бош тортишимизга тўғри келади. Масалан, "Ишларингиз яхшими?” Биз жавоб берамиз: "Кеча хотиним билан тортишиб қолдек. Бундан ташқари машинамнинг тормозларини янгилашим керак”. Биз доим берилган саволларнинг бир қисмигагина жавоб берамиз холос.
Сўз ўйини санъатида билишимиз керак бўлган энг муҳим нарса бу жуда кенг миқёсда тез ўзгарадиган вазиятга қараб саволларга жавоб бериш ҳисобаланди.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|