Пятница, 2016-12-09, 2:04 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 53
Гостей: 53
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Октябрь » 15 » Куз — муҳаббат сўнадиган фаслми?..

8:17 PM
Куз — муҳаббат сўнадиган фаслми?..
Cевги-муҳаббат, эҳтирос – буларнинг бари эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатларда қанчалик муҳим бўлса, жинсий ҳаёт учун ҳам шу қадар зарурдир. Аммо биламизки, аксарият аёллар ушбу мавзуда гапиришга, ўзларини қийнаётган саволларга жавоб олишга андиша қилишади. Шу боис бугунги суҳбатимизда аёлларни ўйлантирадиган жинсий ҳаёт масалалари ҳақида очиқ гапиришга жазм қилдик. Бу борада бизга олий тоифали шифокор-сексопатолог Дилмурод Эргашев кўмак берди.

— Аввало, эр-хотин ўртасидаги жинсий яқинлик муносабатларига озроқ тасниф берсангиз. Чунки кўпгина  жуфтликлар наздида бу тушунча бироз бошқачароқ талқин қилинади.

— Жинсий яқинлик, деганда, аввало, эр-хотин ўртасидаги севги-муҳаббат, ҳурмат, бир-бирига бўлган қизиқиш, жинсий талпинишнинг юқори нуқтаси тушунилади. Буларнинг бари эр-хотин ўртасидаги муҳаббат қанчалар кучли экани, қолаверса, эркак ва аёлдаги сексуал гармониянинг мавжудлиги билан намоён бўлади. Шу ўринда сексуал гармония ҳақида тўхталсак. Эр-хотинни бир-бирига яқинлаштирувчи, уларнинг қарши жинсга нисбатан қизиқишини орттирувчи кесишиш нуқталари мавжуд бўлгандагина сексуал гармония юзага келади. Оддий атама бўлгани билан жинсий муносабатлар гармониясининг бор ёки йўқлиги жинсий ҳаёт сифатига жиддий таъсир этишини унутмаслик керак.

— Кайфият ёки фасллар алмашинувининг эр-хотин ўртасидаги эҳтиросларга таъсир борми?

— Инсон яхши кайфиятда бўлса, ундаги фантазиялар ҳам шу қадар бой ва турли-туман тус олади. Кайфиятга эса табиат манзаралари, қушлар сайроғи, офтоб нурию ёруғлик даражасининг ҳам таъсири бор. Масалан, қуёш инсон кайфиятига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Эътибор берган бўлсангиз, булутли кунларда кайфият тушкун бўлиб, депрессия, асабийлик одатдагидан кўп кузатилади. Ва шуниси аниқки, кайфият хушнуд, фикрлар тиниқ ва турли нохуш ўйлардан ҳоли бўлинса, жинсий муносабатларда муаммо туғилмайди. Онгни чалғитадиган турли салбий ҳиссиётлардан озод бўлишга эришилса, эр-хотиннинг эҳтиросларини сўндирувчи  омиллар ўз-ўзидан барҳам топади. Шунингдек, инсоннинг ёши ҳам эҳтиросларга таъсир ўтказиши мумкин. Ёш оилалар ҳали ҳаётий муаммоларга у қадар чалғимаганликлари ва фантазияларида ижодкорлик етакчи ўрин тутгани боис, жинсий муносабатларда муаммолар у қадар кўп бўлмайди. Ёш катталашгани сари жуфтликларнинг тажрибаси ортиб, жинсий яқинликка мойилликнинг талаб ва эҳтиёжлари кўпая боради. Аммо ёшдан қатъи назар, турмуш ташвишлари, ҳаётий муаммолар соясида қолиб кетган жуфтликларнинг жинсий ҳаёт сифати ҳам сустлашиб боришини тажрибада кўп кузатганмиз. 

— Турмуш ташвишлари билан истамасак-да, тўқнаш келаверамиз. Шу маънода ўн-ўн беш йиллик турмушни бошдан кечирган аёлларнинг жинсий ҳаётга қизиқишлари сўниб боришини қандай изоҳлаш мумкин?

— Геометрияда шундай тушунча бор: бир нуқтадан шакл ясаб бўлмайди. Айтайлик, икки нуқта бўлса, тўғри чизиқ ҳосил қилиш, учта бўлса учбурчак, кўп нуқталар ёрдамида эса исталган шаклни яратиш мумкин. Худди шундай эр ва хотин ўртасида ҳам кесишиш нуқтаси бўлиши керак. Бу нуқталар қанчалик кўп бўлса, жинсий ҳаёт гармонияси шунчалик юқори бўлади. Кесишиш нуқталари, деганда, жуфтликларнинг бир-бирига нисбатан ўзаро қизиқишини уйғота оладиган, эҳтиросларни жунбушга келтирадиган муносабатларни назарда тутаяпман. Унинг мавжуд бўлмаслиги эр-хотиннинг бир-бирига бўлган қизиқиши йўқолиши, сўнишига олиб келади. Либидо, деган сўзни эшитгансиз. Бу инсоннинг бир-бирига талпиниши, жинсий қўзғалишнинг тортишиши, демакдир. Агар эркак ва аёл бир-бирига қизиқмаса, либидо камайиб кетиши ҳеч гап эмас.

— Жинсий ҳаёт сифатини таъминлаш нималарга боғлиқ?

— Муносабатларни яхшилаш инсоннинг фақатгина ўзига боғлиқ. Эр-хотин муносабатларида гармонияга эришишни истаганлар бир-бирини ҳурмат қилиши, бир-бирини тинглай билиши, ўзаро муносабатларда дипломатик муомалага эътибор бериши лозим. Биласиз, аёл киши ширин сўзнинг гадоси. Агар унга жуфти яхши муомала қилиб, бўлар-бўлмасга турткиламаса, камситмаса, у ҳам эрига шундай жавоб қайтаради. Эркак кишини боғбон, деб тасаввур қилсак, боғидаги гулнинг ҳамиша гўзал ва барқ уриб очилиб туришини истаса, у доимо шунга ҳаракат қилиши, гулни парваришлаши керак. Зеро, аёл жуфтининг эътибори, хушомади ва мулозаматларидан яшнаб кетади.

— Қарс икки қўлдан чиқади, дейишади. Бунинг аёлга ҳам боғлиқлик тарафларини айтсангиз.

— Албатта, эрни эр қиладиган — хотин, деган гап фақат турмуш тутуми назарда тутилиб айтилган гап эмас. У  жинсий ҳаётга ҳам тааллуқлидир. Агар сиз жуфтингизни бўлар-бўлмасга камситиб, арзимаган нарсадан жанжал чиқарсангиз, унинг хушомадларига қўпол жавоб берсангиз, жинсий яқинлик вақтида шаънига тегадиган гап айтиб юборсангиз, билингки, ҳар қандай ўзига ишончи мустаҳкам эркакни ҳам ер билан тенглаштирган бўласиз. Бу эса оилавий ҳаётингизда чигал муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Аксинча, эрингизни кўкларга кўтариб мақтасангиз, унинг ҳаракатларидан қанчалик роҳатланаётганингизни самимий ифодалай билсангиз, жуфтингиз янада яхшироқ бўлишга интилади. Ҳатто сизга маъқул келмаётган ҳолатни ҳам дангалига айтманг. Гапни пардага ўраб, мавридини топиб, мулойимлик билан тушунтиринг. Унинг ҳаракатларини мукофотлаб турсангиз, сиздан яхшиси, суюклиси бўлмайди. Баъзи аёллар борки, жуфтининг хоҳишларини турли баҳоналар билан рад этади. Унутманг, эркак киши табиатан овчи.  Унда жинсий яқинлик истаги аёлга нисбатан кучлироқ бўлади. Хоҳиши кетма-кет рад этилган эркакнинг бора-бора аёлидан кўнгли совиши мумкин. Кўриб турганингиздек, аёлларга кўп нарса боғлиқ.

— Баъзи аёллар жинсий яқинлик пайтидаги оғриқлардан шикоят қилишади...

— Коитус-фобия — алоқа пайтида жинсий аъзоларнинг спазм билан ёпилиб қолиши, яъни вагинизм касаллигига хос кўринишлардан биридир. Бу жуда жиддий касаллик бўлиб, уни келтириб чиқарувчи омиллар талайгина. Невроз туфайли, баъзан эса кимнингдир алоқа вақтида қаттиқ оғриқ бўлади, деган оддий гапи сабабли ҳам мазкур турдаги фобия келиб чиқиши мумкин. Албатта, бу касаллик жинсий ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатади. Касаллик белгилари кузатилаяптими, гинекологга эмас, сексопатологга мурожаат қилиб, тиббий-таҳлилий текширувлардан ўтиш ва муолажани бошлаш керак. Зеро, ҳозирги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан мазкур касалликни даволашнинг босқичма-босқич амалга ошириладиган технологиялари ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилаётгани ҳам бежиз эмас.

— Гормонал дисбаланс, айрим турдаги дори препаратларини қабул қилиш ёки сурункали касалликлар хуружи жинсий иштиёқ сўнишига олиб келиши мумкин экан. Шу ростми?

— Булар тиббиётда нейрогуморал омиллар, деб аталиб, гормонал ўзгаришлар, айрим турдаги сурункали касалликларнинг қўзғалиши ва бошқа ҳолатлар унинг таркибига киради. Юқорида айтиб ўтганимиздек, соғлом одамнинг кайфияти, жинсий эҳтиёжи ва истагига қуёш нури қанчалик таъсир этса, саломатлигидан шикояти борларни ҳам гормонал ўзгаришлар сексуал муаммоларга олиб келиши мумкин. Бу жинсий алоқага бўлган иштиёқнинг сўнишида ҳам кузатилади. Шундай ҳолларда, албатта, шифокорлар: эндокринолог, гинеколог, сексопатологга мурожаат қилиш ва зарур муолажаларни кечиктирмаслик лозим. Мутахассислар бемор билан суҳбатлашиш асносида безовталиклар ҳақида суриштиришади, махсус савол-жавоб, тест тарзидаги сўровлар ўтказилади, тиббий-таҳлил намуналари олиниб, касалликка аниқ ташхис қўйилади. Табиийки, шунга кўра, даволаш курсини бошлаш мумкин. Бир сўз билан айтганда, организм функциялари бир-бирига боғлиқ бўлганлиги боис, турмуш тарзи ва жинсий ҳаётдаги бирор ўзгариш сезилмай қолмайди.

"Истасанг, ҳар қандай муаммонинг ечимини топасан. Муҳими, вақтдан ютқазиб қўймаслик”, деган экан, файласуфлардан бири. Дарҳақиқат, сизда бор муаммолар бошқаларда ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Ҳамма гап уни ҳал қила билишдадир!

Маржона РАҲИМОВА суҳбатлашди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 69 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016