Четверг, 2024-03-28, 5:55 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10089]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1547]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3140]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8267]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [88]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9317]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [2012]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2026]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [303]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2763]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2353]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1153]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [98]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [60]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1045
Статистика



Онлайн всего: 33
Гостей: 33
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2019 » Ноябрь » 6 » Кузатув: Дайдихонада танишган йигитим билан “кўча”да оила қурдик. Ёхуд яхши аёл оиласини саодатга элтади, ёмон аёл эса…

11:04 AM
Кузатув: Дайдихонада танишган йигитим билан “кўча”да оила қурдик. Ёхуд яхши аёл оиласини саодатга элтади, ёмон аёл эса…
Жиноятнинг катта-кичиги бўлмайди. Ёвузлик эса жамиятда ҳар доим қаттиқ қораланган. Қолаверса, қинғир ишга жазо ҳам муқаррар. Бироқ нафосат эгалари бўлган гулдек нозик опа-сингилларимиз жиноятга қўл урса-чи?

Тўғри, инсоният яралибдики, яхшилик ва ёмонлик ҳамиша ёнма-ён. Жиноят деган манфур тушунча ҳам бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолгани йўқ. Аммо ҳозирги глобаллашув даврида бундай аянчли ҳолатлар, воқеликлар ҳар жуда тез-тез учраётгани, одамларда жиноятга мойиллик кучайиб бораётгани ҳар биримизни жиддий ташвишга солмай қўймайди.

Хўш, жиноятчиликнинг асл илдизи қаерда? Унинг авж олишига қандай омиллар сабаб бўлади? Бундай йўлни танлаган инсонлар айни қайси нуқтада, қайси босқичда янгилишишган?

"ХАЛҚ СЎЗИ” ВА "НАРОДНОЕ СЛОВО” ГАЗЕТАЛАРИ ИЖОДКОРЛАРИ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА БЎЛИБ, АНА ШУНДАЙ ЮРТДОШЛАРИМИЗ ҚИСМАТИ ҲАҚИДА ТУРКУМ МАҚОЛАЛАР ТАЙЁРЛАШНИ МАҚСАД ҚИЛГАН. АНА ШУЛАРДАН БИРИНИ БУГУН ЭЪТИБОРИНГИЗГА ҲАВОЛА ҚИЛАМИЗ.

Биргина қалтис қадам инсон ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкин. Кейин пушаймон бўлгандан фойда йўқ. Ундан ҳам ёмони, ўша хато кейингисини келтириб чиқаради. Масалан, шу пайтгача қамалганларнинг ўғлига ҳеч ким қиз бермасди ёки қизини келин қилишга ҳадиксирарди. Кўча-кўйда юрганда ҳамма уларга "фалончининг боласи-да”, деб назар-писандсиз қарарди. Ишга кираман деб қаерга бормасин, ҳужжат тўлдираётганда "қариндошларингиздан бирортаси олдин ёки айни кунда жиноий жавобгарликка тортилганми?”, деган саволнинг ўзиёқ номзоднинг келажагига нуқта қўярди. Бундай оғир "юк”ни кўтариб ўсган болаларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши қийин бўлган.

Бугунга келиб бундай қарашлар эскирди. Ноҳақ айбланганлар оқланяпти. Аммо разолатнинг чиркин илдизи томир ёймасдан имонни бутлаш ҳақида ҳамма ҳам ўйлаб кўравермайди.

Кейинги пайтда аёллар жинояти ҳақида кўп гапириляпти. Бу борадаги фикр-мулоҳазаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг рухсати билан Зангиотадаги аёллар қамоқхонасига йўл олдик. Унинг атрофи тиканли симлар билан ўралган. Ҳар қадамда қоровул. Ҳужжатларимизни синчиклаб текшириб, навбатдаги эшикка ўтказиб юборишди. Ҳибсхонага олиб борадиган темир панжараларнинг шарақ-шуруқидан бошқа нарса эшитилмайди.

Ҳамроҳимиз назоратчи аёл дастлаб маҳкумалар яшайдиган ётоқхонага бошлайди. Кўрпа-тўшаги, чойшаблари озода. Хона ёруғ ва иссиқ. Ўртада мактаб партасини эслатадиган стол.

— Маҳкумаларнинг аксари муассасамиздаги тикув цехида ишлайди, — дейди ҳамроҳим Д. М. — Ҳамма қатори маош олади. Кекса ва ногиронлиги бўлганларнинг яшаш жойи бўлак. Дардга чалинганларники алоҳида. Ўттиз ёшгача маҳкумалар ўқийди. Ҳомиладор ва ёш болали аёлларга тегишли имтиёзлар яратилган. Ўттиз йиллик фаолиятим давомида ҳар хил маҳкумаларни кўрдим. Бу ердан чиққач, кўплари ўзидан тинчиб кетади. Баъзилари акси. Кўп ўтмай, қайтиб келади. Булар билан ишлаш учун тоғдек сабот керак.

Бу ерда ҳар хил қисмат эгалари учрайди. Бошидан кўп нарсаларни ўтказган. Қалбидаги ҳасрат юзида силқиб турибди. Ҳамроҳим маҳкумалар билан суҳбатлашиш учун мўъжазгина кутубхонага бошлади. Китобларга разм соламан. Таниқли шоирлар Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Сирожиддин Саййиднинг тўпламлари турибди. Бир пайтлар маҳкумларга ҳатто газета ва журнал ўқишга рухсат берилмаган. Ҳозир бошқача. Газета-журналлар, китоблар анчагина. Наҳотки, китоб ўқиган одам жиноятга қўл урса…

Эшикдан салом бериб, маҳкумалардан бири кириб келди. Кўришдик. Сухсурдай аёл. Ўттиздан ошиб қуюлмаган бу шўрликнинг на оиласи, на яқинлари бор. Ҳали ҳам ҳаётда ўрнини топмаган. Эс-ҳушини йиғиб олгунча яна қанча вақт керак? Эртага нима бўлиши, бошига қандай кунлар тушишини билмайди.

— Онадан эрта етим қолдим. Ўгай онам акам билан пул топиш учун кўчага чиқариб юборди. Қуруқ қўл билан қайтсак, уйга киритмасди, — дейди маҳкума Н. Б. — Уйга бормаган кунларимиз дайди хоналарда яшардик. Яшаш жойимни тайини бўлмагач, ўғриларга қўшилиб кетдим. Шефимиз Маша исмли аёл эди. Ундан ўғриликни ўргандим. Аввал йўл тунадик, кейин чўнтак кесдик. Топганимизни бўлишиб олардик. Аста-секин катта бозорлардан "ўлжа” излайдиган бўлдик. Харидорларнинг чўнтагини кесиб, қамалдим. Ўн тўрт ёшдан ўн саккизгача жазони Ўсмирлар ахлоқ тузатиш колоннасида ўтаганман. Озодликка чиққач, ўша ерда орттирган дугоналаримга қўшилиб, яна ўғрилик қилдим. Йигирма тўрт, йигирма саккиз, ўттиз ва ўттиз уч ёшгача умумий колонналарда ўтириб чиқдим. Охиргиси Юнусободдаги савдо дўконидан бир қизнинг чўнтагини кесиб, пули ва телефонини олдим. Дўконда камера бор экан. Бир ҳафтада ушлашди. Бу сафар саккиз йилу бир ойга кесишди.

Озодликда юрганимда кўп жойдан иш сўрадим. Тополмадим. Кўнгил сўрайдиган одам бўлмади. Дайдихонада танишган йигитим билан "кўча”да оила қурдик. Иккаламиз ўғрилик билан яна қамалдик. Фарзандим қамоқхонада туғилди. Ҳозир ўғлимнинг ҳамма нарсага ақли етади. Ўтган сафар учрашувга келганда: "Она, нега сизни қамаб қўйишди? Отам қаерда? Ҳамма кимнинг боласисан, деб сўраяпти”, деди. Унга ўғриман, дейишга уялдим. Кетгач, қорни оч, усти юпун қолмадимикан, деб кечалари ўйлаб чиқаман. Ҳозир у тенги болалар ота-онаси билан хиёбонларда сайр қилиб юрибди. Далага чиқиб ишлашга, кимнингдир уй ишларини қилиб, ҳатто қурилишда ишлаб, бетон қуйишга ҳам розиман. Озодликка чиқиб, боламни бағримга олсам бўлди. Қилган ишимдан пушаймонман.

Нега одамзод шундай-а? Боши деворга "тақ” этиб тегсаям кўзи очилмайди. "Ҳой, ўзингни билиб-туриб чоҳга ташлама”, дейишсаям, қулоқ солмайди. Ўз нафси йўлида ҳеч нарсадан қайтмайди. Қўлига кишан солингандан кейин хатолари ёдига тушади. Тезроқ жазо муддати тугаса-ю, ёруғликка чиқсам, дейди.

Навбатдаги маҳкумани ҳам ҳуснини сўз билан ифодалаш мушкул. Сиртдан қараганда, одоблидай, аслида ношукр. Садоқатнинг бетига тупурган. Аёллик шаънини тепкилаб ўтган. Қанча ойдай келинларни йўлдан уриб, тирик бевага айлантирган. Болаларини она меҳридан жудо қилган. Энди ўзи меҳр-шафқатга муҳтож. Тавба-тазарруда.

— Ҳавас қилгудек оилам бор эди. Енгил ҳою ҳавасларга берилиб, барбод қилдим, — дейди ҳали ўттизга кирмаган Д. Р. — Шунчаки қизиқиб интернетга киргандим. Бир пастда дўстлар орттирдим. Наргиза деган аёл билан танишдим. Туркияда яхши иш борлиги, бир йилда ҳам уйли, ҳам машинали бўлишимни айтди. Унга ишониб, Туркияга кетдим. Очликдан ўлсам ҳам, бу ишни қилмаслигим керак эди. У ерда фоҳишалик қилдим. Бунга кўнмаган кунларим ўттиз еттинчи этажда осилтириб қўйишди. Пулга қизиқиб, қишлоғимиздаги қизларни ҳам йўлдан урдим. Бора-бора ҳаётим дўзахга айланди. Қизлар билан келишиб, бу ердан қочиш режасини туздик. Ўзим чақирган қизлар билан элчихонага қочдик. Наргизани топишди. Ундан паспортимизни қайтариб олдик. Элчихонадан ҳаммамизга чипта қилиб беришди. Мен Қирғизистондан Фарғонага ўтаман, деб самолётга ўтирдим. Икки соатда манзилга етиб келдим. Аэропортда Руслан деган йигит кутиб олди. Наргиза унга: "Қизларимни қочириб юборди. Уни ўлдир”, деб тайинлаган экан. Руслан овлоқ жойга олиб бориб, ўзига хизмат қилсам, ўлдирмаслигини айтди. У билан яна Туркияга қайтдим. Ҳар бир мижоздан уч, тўрт юз доллар олиб берардим. Тез орада Наргизанинг гуруҳи Дубайда қўлга олинди. Ўша ерда Наргизани учратдим. Иккаламизни алоҳида жойга ўтказишди. Ўша ердан бизга чипта олиб, шу ерга жўнатишди. Дубайда онам билан телефон орқали гаплашганда, "Қизим, қидирувда экансан. Ишингни ҳал қилиб кет”, деганди. Қайтганимда ўлганига қирқ беш кун бўлган экан. Ўғлимни олиб келишганда, ўз боламни танимадим. Ташлаб кетганимда бир ёшу бир ойлик эди. Олтига тўлибди. Ўғлимни қучоқлаб: "Болажоним, гуноҳкор онангни кечир”, деб йиғласам, у "оналар боласидан кечирим сўрамайди. Сиз мени кечиринг”, дейди. Шу олти яшар болачалик ақлим йўқ экан. Ўша ердан орттириб келган болам шу ерда туғилди. Мени деб қанча одамлар азоб чекди. Қилган ишимдан пушаймонман. Ҳеч кимнинг тақдири мендай бўлмасин.

Кейингиси олтмиш олти ёшли онахон. Нуроний ва очиқ чеҳраси эътиборни тортади. Кутубхонадан кўп китоб олиб ўқиркан. Ҳозир шундай улуғ ёшдаги оналар шоду хуррамликда фарзандлари ардоғида яшаётганини ҳамма билади. Бу қария эса энг хавфли жиноятчи, деган ном билан панжара ортида ўтирибди. Тўққиз марта судланиб, йигирма саккиз йил қамалган.

— Дунёдаги энг гуноҳкор онаман, — дейди М. Э. — Охирги марта судланганимда, ўғлим: "Она, нега болаларингни ўйламадинг? Ўйламас экансан, унда нега яратдинг? Ҳаммамизни тириклай гўрга тиқдинг-ку”, деб йиғлади. Қизларим: "Нима хизматингиз бўлса, қилардик. Билганингиздан қолмадингиз. Энди хат ёзманг”, дейишди. Қинғир ишларга қандай аралашиб қолганимни билмайман. Ота-онам оламдан ўтганда ҳам қамоқда эдим. Тўнғичим бозорда арава тортади. Йиққан-терганига сингилларига бешик олиб берибди. Она бўлиб болаларимни боғча ёки мактабга олиб бормадим. Ширин таомлар тайёрлаб бермадим. Умрим қамоқда ўтди. Ҳисобли дунё экан. Қилмишимга яраша жазо оляпман. Аммо ёруғ кунлардан умид узганим йўқ. Болаларим, набираларим бағрида бўлишни истайман. Мени кечиришларини сўрайман.

Тушликка яқин кутубхонадаги маҳкумалар гўдакларини кўриш вақти бўлганини айтишди. Улар билан болалар хонасига бордик. Тўғри, бу ер қамоқхона. Ҳамма нарса муҳайё бўлмаса-да, лекин яшашга шароит етарли. Чақалоқлар хонаси, болалар боғчаси алоҳида. Ҳомиладор ва фарзандли аёлларга витаминларга бой озиқ-овқатлар бериларкан. Янги туғилган чақалоқ қирқ кунгача онаси билан бирга. Энг оғир жиноятларни содир этган маҳкумаларгаям она меҳрини бериш учун шароит яратилган. Гўдагини бағрига босиб, тўйиб-тўйиб ҳидлаётган оналарнинг биридан:

— Қизалоғингизнинг исми нима? — деб сўраймиз.

— Озода, — дейди маҳкума Г. А. — Бир неча бор судланганман. Қишлоқда бировнинг нинаси йўқолса ҳам мендан кўришарди. Шу қамалмасин, деб кўпинча қариндош-уруғлар тўлашган. Ота-онам ўтиб кетди. Ортидан акам. Озодликка чиқиб, ота уйимга борганда, акамнинг хотини сиғдирмади. Охир жаҳл устида янгамни пичоқлаб қўйдим. Нима қилай, беихтиёр шу ишни қилдим-да! Илгари қамоқхонада темир косаларда овқат бериларди. Ҳозир чинни ликобчаларга алмашган. Ётоқхонамизда телевизор орқали ҳар куни жамиятимизда юз бераётган янгиликларни кузатаман. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг беш ташаббуси бешинчи банди хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган. Жазо муддатим тугаса, бирор жойга ишга кирмоқчиман. Қамоқхонада тикувчиликни ўргандим. Кутубхонасидан кўплаб китоблар олиб ўқидим. Назоратчилар муомала маданиятидан тортиб, дарс жараёнларигача маҳкумаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини инобатга олишади. Қамоқхонадан ташқарида кўпчилик бу ердаги тартиб-қоидалар билан қизиқади. Жазони ўташ жараёни ҳар ким ўзини-ўзи тарбиялашига қаратилган. Бу ер аёлларнинг жойи эмас. Қамоқда кечган шунча йиллик умримни озодликнинг бир дақиқасига алмашмайман. Икки фарзандим бор. Тезроқ озодликка чиқишни истайман.

Ҳали ўттиздан ошмаган аёллар қинғирликнинг жин кўчаларига бош суқиб чиққани, гулдек умри панжара ортида ўтаётганидан ачинасиз. Ҳаммаси тўлиб кетган. Дардлашгиси келади. Мени кечирсин, дейди. Қани, шу биргина кечирим ёки афв билан одамзод ўзгарса. Қайтиб жиноят кўчасига кирмаса. Ҳаётини булғамаса.

Қамоқхонада неча йиллаб озодликка чиқишни интиқиб кутаётганлар бор. Панжарадан ташқарига мунгли термилади. Тезроқ ёруғликка чиқсаму қора кунларни унутсам, дейди. Бу ерда вақт шундай имиллаб ўтадики, бир соат худди бир асрдек. Эҳтимол, бу қамоқхонада ишлаётганларга унчалик сезилмас. Ҳар куни маҳкумаларни кўравериб, дийдаси қотган.

— Маҳкумаларнинг бошига тушган бахтсизликдан биз ҳам қайғурамиз, — дейди майор Д. С. — Бу ерда ишлаётганимга йигирма йил бўлди. Маҳкум биринчи қамоққа тушганда умумий тартиб-қоидаларга назар-писандсиз қарайди. Атрофидагилар билан тил топиша олмайди. Янгиларининг кўникиши қийин. Уларга жисмоний зарар етказмасдан виждонини уйғотадиган йўллар билан тарбиялашга ҳаракат қиламиз. Ўз интизоми билан бошқаларга ўрнакларини рағбатлантириб борамиз. Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни маърифий, ҳуқуқий мавзуда тадбирлар ўтказилади. Ижодкорлар, олимлар ва санъаткорлар келишади. Ҳар бир ташрифни интиқиб кутишади. Маҳкумаларни "Маърифат”, "Зиё”, "Заковат” гуруҳларига бўлиб, китобхонлик кечалари ташкил этилади. Ҳар бири озодликка интилади. Яқинлари дийдорини кўришдан умидвор.

Кун қорайгунча маҳкумалар билан суҳбатлашиб ўтирдик. Олий маълумотли маҳкумаларни ҳам учратдик. Дарду ҳасратларини тинглаб, келтиришни жоиз билмадик. Деярли, ҳаммасининг нолиши бир хил. Бирор жойдан иш тополмагани ёки етишмовчиликлардан эгри йўлга кириб кетганини айтади. Бунга маҳалла, ҳокимият ва жамиятни сабабчи, деб ўйлайди. Балки бу боқимандалик асоратидир. Қилвирликнинг бошида турган айримларнинг қўлида на ҳунари, на ишлашга иштиёқи бор. Ишламасам ҳам бир куним ўтади, деган хаёлда юрибди. Уларни маърифатга, зиёга қайтариш, боқимандалик кайфиятидан олиб чиқиш мумкинми?! Бу ҳақда психология фанлари номзоди, доцент Омина Отажонова шундай дейди:

— Қамоқхона маҳкумаларнинг доимий уйига айланиб қолмаслиги керак. Бу ерда виждонан қийналиши, яқинларини соғиниши ва хатоларидан тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарликларга бошқа йўл қўймаслиги лозим. Масалан, АҚШ қамоқхоналарида маҳкумалар ўзини-ўзи танқид қилиб, жавобгарлик туйғусини уйғотадиган тарбиявий жазоларга кўпроқ эътибор қаратилади. Бизда ҳам жазони ижро этиш муассасаларида психологлар фаолияти йўлга қўйилган. Агар улар маҳкумалар билан тўғри алоқа ўрнатса, тарбияси, хулқи ўзгаради.

Баъзилар учун қамоқхонада ўтириб чиқиш… Гўё, энди ундан ҳамма қўрқиши шарт. Сиз ёзишга ботинолмаган, бир неча марта қамалган маҳкумаларнинг сўзига эътибор беринг: "Ўша куни кўчага Худо деб чиққандим. Умрим бўйи қанча ўғирликлар қилдим. Бунисиниям эплаб кетаман, деб ўйлагандим. Эплолмадим. Шуни касрига қолиб, қамоқда ўтирибман”, дейди. Қилган ишлари, гулдек умри панжара ортида ўтаётганидан пушаймон эмас, қинғирликни эплолмаганига ачиняпти. Ҳамма бало шунда.

Худди шунақа воқеа Қўқон бозорида ҳам бўлган. Кекса бир аёл баззозларнинг дўконидан газлама ўғирлаб, белига ўраб чиққан. Бозор қоровуллари буни сезиб, маҳкамага олиб келишган. Қарилиги, бола-чақасини баҳона қилиб, жазодан қутулиб қолган. Тушликдан сўнг уни қўшни бозорнинг маҳкамасида учратишган. Бу сафар у: "Нима қилай, ўғирликсиз яшолмайман”, дегандан кейин қонуний чора кўришга мажбур бўлишган.

Инсонга сиртдан баҳо бериш осон. Унда ёвузлик қачон пайдо бўлди? Нега жиноятга қайта-қайта қўл урди? Унга тутқунлик билан озодлик фарқ қилмайди. Ҳаётдан, одамлардан нафратланади. Зулм ва тажовуз кўрган бола аламзада бўлиб ўсади. Қиз бола эса меҳрга, ҳимояга кўпроқ муҳтож бўлади. Баъзан ёмон йўлга кириб кетган ёки қамалган хотин-қизларни кўриб, "Шуларнинг ҳам отаси бормикан? Ака-укалари қаерда экан? Эри-чи?”, деган саволлар туғилади.

Аёл эркакнинг бўйни, деймиз. Бўйин қаерга бурилса, бош ўша томонга қарайди. Фаридиддин Аттор айтадики: "Яхши аёл оиласини саодатга элтади. Ёмон аёл эса икки дунёсини барбод қилади”. Инсон бошқа жониворлардан фикрлаши, ақл-идроки билан фарқ қилади. Жаҳолатнинг давоси фақат билим ва тарбия. Ота-онадан фарзандга қоладиган энг катта бойлик бу гўзал хулқдир. Агар аёлларга оиладаги, фарзанд тарбиясидаги ўрни қай даражада муҳимлиги, илмли, ҳунарли, сабрли ва қаноатли бўлишини тушунтирмасак, улардан бундан нохуш ҳолатларни кутиш мумкин”.

Бу мавзуга қўл уриш осон бўлмади. Чунки темир панжаралар ортидан озод ҳаёт нашидасини интиқиб кутаётган, яқинлари дийдорига зору интизор, қилган ишидан минг афсусу надомат чекаётган аёлларнинг маъюс нигоҳларига боқиб юрак тилка-пора бўлади. Аммо ҳар қанча ҳиссиётга берилмайлик, бу маҳкумаларни бу ерга етаклаб келган ҳақиқат битта — жиноят! Ёзганларимиздан муддаомиз эса ана шу юртдошларимизнинг аянчли қисмати бошқалар учун ҳам сабоқ бўлсин! Жамиятимизда битта бўлсаям жиноятчилик камайсин! Зеро, ҳам она, ҳам опа, ҳам сингил, ҳам фарзанд бўлган азиз хотин-қизларимизнинг манзили, ошёни — бахту саодатга тўла оиласи, хонадони, аммо асло қамоқхона эмас!

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 732 | Добавил: #habarlar, #xabarlar, #newsuz, #Yangilik, #news, #ahborot, #Yangiliklar, #uznews, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Материалов за текущий период нет.



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Nilufar Usmonova - Beparvo

Maroqand - Kulib yasha

Manzura - Onamdan ayrildim

Janob Rasul - Yumshoq

Rayhon - O'n besh kun (cover)

Bojalar - Yaxshi ko'rinaman deb

Sevara Nazarxon va Shoxrux - Asta-sekin

Sevinch Mo'minova - Bevafo yor

Munisa Rizayeva - Xayolingdaman

Yulduz Usmonova - Tojiki medonet (feat Malik)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
Bu oyda yangilik qo'shilmadi.

>>> DAVOMI...
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2024 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя