• 100 г ёғли творогни 2 чой қошиқ асал ва ярим пиёла кўк чой билан аралаштириб, 15 дақиқага юзингизга суртиб қўйинг.
Бу ниқоб юз терисини озиқлантиради, тинчлантириб, ёшартириш хусусиятига эга.
• Қуйидаги аралашмадан макияжни тозаловчи восита сифатида фойдаланиш мумкин. Икки чой қошиқ кўк чойни битта тухум сариғи, 1 ош қошиқ шакар, 50 грамм ўсимлик ёғи билан яхшилаб аралаштириб, юзга суртилса, макияждан қолувчи юз салқишини йўқотади.
• 2 ош қошиқ гуруч унига 1 чой қошиқ кунжут ёғи ва 2 ош қошиқ кўк чой аралаштирилади. Ниқоб тозаланган юзга ўн дақиқага суртиб қўйилади. Сўнг аввал илиқ кейин соввуқ сувда ювилади. У юздаги майда ажинларни йўқотишга ёрдам беради.
• Юз териси ёғли бўлган аёлларни ҳуснбузарлар ва юзнинг ёғланиб кетиши қийнайди. Бунинг олдини олиш учун икки ош қошиқ кўк чой қайнатилган маъданли сувда дамланади. Илиқ ҳолга келгач бир неча томчи лимон шарбати томизилади. Эрталаб юзни шу дамламада артсангиз, ёғли юзнинг муаммоларидан халос бўласиз.
• Яллиғланишга мойил тери соҳибалари докани кўк чойга намлаб олиб, 20 дақиқага юзга қўйилади. Агар терингиз қуруқ бўлса, ниқобни олгач юзингизга озиқлантирувчи крем суртиб қўйинг.
• Агар сиз кўп вақтингизни компютер қаршисида ўтказсангиз, кўк чой компрресси кўз мушаклари зўриқишининг олдини олишга ёрдам беради. Аччиқ қилиб дамланган кўк чойга пахтали тампонларни ботириб, 10-15 дақиқага қовоқларингиз устига қўйинг.