Четверг, 2022-05-19, 1:01 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10005]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1546]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3120]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8035]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [80]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9248]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1965]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2028]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [298]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [27]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2733]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2341]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1126]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [97]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [56]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1006
Статистика



Онлайн всего: 90
Гостей: 90
Пользователей: 0

Главная / Bosh sahifa » 2015 » Январь » 13 » Лабдаги учуқ организмнинг огоҳлантириш белгисидир!

6:44 PM
Лабдаги учуқ организмнинг огоҳлантириш белгисидир!
Статистик маълумотларга кўра, ер юзидаги 80-90 фоиз киши герпес вирусининг ташувчиси ҳисобланади. Лабга учуқ тошиши ана шу вируснинг қўзғалиши натижасида юз беради. Бир йилда 1-2 марта герпес, яъни учуқ безовта қилса, у қадар ваҳимали эмас. Аммо бу ҳол сурункали давом этса, тананинг бошқа аъзоларига тарқаса ёхуд тузалиши қийин бўлса, албатта, шифокорга мурожаат этиш лозим. Герпес тошмаси ҳақида яна нималарни билишимиз керак? Бугун шу ҳақда суҳбатлашамиз.


Мавзу юзасидан олий тоифали дермато-венеролог шифокори Шуҳрат АКБАРОВ маълумот беради.

Тиббиётда герпеснинг саккиз тури таснифланади. Шулардандан фақат биринчисигина лабга тошма чиқиши билан номоён бўлади. Вируснинг иккинчи тури эса тана аъзоларининг шиллиқ қавати, шу жумладан, жинсий аъзоларда ҳам юзага келиши мумкин.

"КАСАЛЛИК ЮҚУМЛИМИ?”


— Қиш бошланиши билан қизимга тез-тез учуқ тошади. Керакли муолажаларни бажарамиз. Бошқа фарзандларимга ҳам юқмасайди, деб қўрқаман. Аслида ҳам тошма юқумлими?

Санобар, Тошкент шаҳри

— Лабдаги герпес тошмасига қўл билан тегиниб, сўнг бошқалар билан сўрашганида (агар ўша одамнинг қўл терисида бирор очиқ жароҳат бўлса), шахсий гигиена воситаларидан умумий фойдаланиш, камдан-кам ҳолатда эса ҳаво томчиси йўли билан юқиши мумкин. Шу билан бирга, совуққотиш сабаб шамоллаш юзага келганида, тўйиб ухламаслик, сурункали чарчоқ, стерсс ҳолатлари туфайли организмнинг иммун тизими сустлашса ҳам, герпес тошмаси пайдо бўлади.

"САБАБИ НИМА?”

— Шамолласам, лабимга учуқ тошади.  Учуқ чиқиши шамоллаш асоратиданми?

Баҳром, Самарқанд шаҳри

— Организмдаги касаллик вируси иммунитет ҳимояси сустлаши билан дарҳол фаоллашиб, кўпая бошлайди. Шу тариқа вируснинг "уйғониши” лаб ёки тананинг бошқа аъзоларида тошма тошиши билан номоён бўлади. Кўриб турганингиздек, асосий омил иммунитет бўлаяпти. Шамоллаш эса шунчаки организмнинг ҳимоя тизимини заифлаштирган, холос.

Лабнинг енгил ачишиши, қичишиши ва шишиб қолгандай туюлиши учуқ дарагидир. Одатда, бундай белгилар бир неча соатдан суткага қадар давом этиши мумкин. Агар тошма аломатлари сезилган заҳоти даволаш чоралари кўрилса, лабдаги яллиғланишнинг олдини олиш мумкин. Акс ҳолда  эса лаб териси аста шишиб, яллиғланган соҳа атрофида пуфакчалар пайдо бўлади. 

"КРЕМЛАРДАН ФОЙДАЛАНМОҚЧИМАН...”

— Ҳозирда дорихоналарда антибактериал турдаги кремлар талайгина. Учуқ тошмасини даволашда мазкур кремлардан фойдаланса бўладими?

Дилафруз, Сирдарё вилояти

— Герпес тошмасида пуфакча пайдо бўлиб, бир неча кунда ёрилади. Сўнг ўрни ачишиб, безовта қилиши мумкин. Учуқ тузалаётганда пуфакча атрофида қаттиқ тери қатлами пайдо бўлиб, бир-икки кунда кўчиб тушади. Ана шунда лаб терисини юмшатувчи ва озиқлантирувчи антибактериал кремлардан фойдаланиш мумкин.

"ШИФОКОРГА БОРИШ ШАРТМИ?”

— Бир неча ой давомида учуқ тошишидан безор бўлдим. Уй шароитида муоалажа қилаяпман. Аммо онам "Шифокорга бор”, деяпти. Тиббий кўрикдан ўтишим шартми?

Гулнора, Тошкент вилояти

— Аксарият ҳолларда лабдаги учуқни шунчаки шамоллаш дея, у қадар эътибор беришмайди. Табиийки уй шароитида турли усулларга мурожаат қилишади. Ваҳоланки, сурункали давом этаётган учуқ тошмаси организмдаги вируслар таъсиридан бўлади. Бу ҳолатда албатта шифокор кўригидан ўтиш зарур. Агар мутахассис лозим топса, қондаги вируслар миқдорига оид ҳамда тошмадан олинган суртма намунасига кўра, таҳлил ўтказиши ҳам мумкин. Шу тариқа организмдаги вирусларга қарши муолажа ва лабдаги учуқни даволаш учун махсус суртмалар буюрилади.

Мумкин эмас!


    Лабдаги учуқ пуфакчаларини игна билан ёрманг ва  унга спирт суртманг. Чунки пуфакча ичидаги суюқлик лаб атрофи ёки юз, кўз ва тананинг бошқа аъзоларига ҳам тарқаб, инфекция кўпайиши мумкин.

    Лабда ачишганда тошма устини тишлаш ёки уни қўлда кўчириш қатъиян маън этилади.


Биринчи ёрдам...

Лабда яллиғланиш белгилари бошланаётганини сезсангиз, безовталикни енгиллаштириш учун таркибида мойчечак, тирноқгул (колендула) экстрактини жамлаган суртмалар, шунингдек, оққарағай (пихта) мойи билан енгил ишлов бериш мумкин.

ШАМОЛЛАШГА ҚАРШИ 9 ТА ФОЙДАЛИ ИЧИМЛИК!

Раъно ЯРАШЕВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: — Тумов, томоқда ачишиш ёки тинмай акса уриш кузатилганда вирус таъсирини "кесадиган” шифобахш ичимликлардан ичинг. Қолаверса, улар организмга қувват ҳам бўлади.

ЛИМОН+АСАЛ

Эт увишса, қора ёки кўк чой дамланг-да, яримта лимон ва 1-2 чой қошиқ асал қўшинг. 10 дақиқадан сўнг оз-оздан ичишингиз мумкин. Бундай ёқимли муолажадан сўнг оёқни иссиқ тутиб, иложи бўлса, бирор соатлар ухлаб дам олинг.

МАЙМУНЖОН+ЖЎКА

Тумов бошланганида маймунжон ва жўка (липа) гулидан тайёрланган чой айни муддао бўлади. Бунинг учун тенг миқдорда жўка гули ва маймунжонниг қуритилган барги (ёки мураббоси) ни чойнакка солинг-да, устидан қайноқ сув қуйинг. 30 дақиқадан сўнг ичиш мумкин.

НАЪМАТАК+ШАКАР

Наъматак таркибидаги С витамини касаллик қўзғатувчи вирусларга қарши иммунитетни чиниқтиради. Термосга 3 ош қошиқ наъматак мевасини солиб, устидан ярим литр сув қуйинг-да, дамланг. Ярим соатдан сўнг таъбга кўра асал ёки шакар аралаштириб, ичинг.

СУТ+МАЪДАНЛИ СУВ

1 стакан сутни иситиб, унга ярим стакан маъданли сув қўшинг. Сув ва сутли аралашма томоқдан балғам кўчишини осонлаштиради.

САРИМСОҚПИЁЗ+СУТ

Уйқуга ётишдан олдин 1 стакан иситилган сутга 10 томчи саримсоқпиёз шарбатини аралаштиринг-да, оз-оздан ичинг. Сўнгра ўраниб ётинг. Бу усул шамоллаш аломатларини тез ва самарали бартараф этади.

ОЛМА+НОК+ОЛХЎРИ ҚОҚИ

100 граммдан олма ва нок қоқсини 1 литр сувга солиб, оловга қўйинг. Қайнаб чиққач, туршак, майиз ва олхўри қоқларини қўшасиз. Барча масаллиқлар 10 дақиқа давомида қайнатилади. Сўнг таъбга кўра шакар соласиз. Компотни кун давомида илиқ ҳолатда ичишингиз мумкин.

ЗАНЖАБИЛ+АСАЛ+ЛИМОН

1 стакан қайнаган сувга 1 чой қошиқ асал, ярим чой қошиқ занжабил ҳамда яримта лимон шарбати солинг.  5 дақиқа тиндирилгач, оз-оздан ичишингиз мумкин. Мазкур ичимликни асосан эрталаб оч қоринга қабул қилган маъқул. Занжабилли чой организмга қувват бағишлаб, жисмоний фаолликни ҳам оширади.

МОЙЧЕЧАК+ЖЎКА+АСАЛ

Мойчечак, жўка (липа) гули ҳамда асал аралаштириб қабул қилинса, шамоллашга қарши энг мақбул восита бўлади. Фойдали чойни тайёрлаш учун 1 чой қошиқдан мойчечак ва жўка гулини 200 гр. қайнаган сувга дамлаб, 20 дақиқага қолдирасиз. Таъбга кўра асал қўшишни унутманг. Чой уч қисмга бўлиниб, бир кунда уч маҳал ичилади.

Н.Илёсова тайёрлади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 2878 | Добавил: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, Yangiliklar, ahborot, Yangi, NEWS | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Shohjahon Jo'rayev - Ayt qachongacha

Lola Ahmedova - Sadiya

Yulduz Turdiyeva - Kuydirasiz, og'a

Zohirshoh Jo'rayev - Otam

Yulduz Usmonova - Yor biyo (feat Malik) (New version)

Hamdam Sobirov - Esla meni

Zohid Rixsiyev - Hididan

Umidaxon - Jonam

Yamin - Xafa bo'lma

Malika Egamberdiyeva - Armon belanchak


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя