Ларингитнинг ўткир ва сурункали турлари мавжуд.
Ўткир ларингит кўпинча:
-грипп,
– қизамиқ
– бутун организмнинг совқотиши,
– совуқ,
-чанг-тўзонли ҳаводан
– ўткир газлар буғидан нафас олиш,
– муздек ёки аксинча жуда иссиқ овқат истеъмол қилиш,
-тамаки чекиш,
-спиртли ичимликларга ружу қўйиш оқибатида келиб чиқади.
Сурункали ларингит эса ўткир ларингитнинг бот-бот қўзиши ёки бурун ва ёндош бўшлиқлари ҳамда ҳалқумдаги яллиғланиш натижасида вужудга келади.
Бу хасталик билан оғриган беморларнинг:
-томоғи қуриб, ачишади,
-товуши хириллаб қолади, тез толиқади,
– кўпинча йўтал безовта қилади.
-Сурункали ларингит педагоглар ва ашулачиларда касб касаллиги сифатида учрайди.