Пятница, 2017-09-22, 8:27 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3628]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [367]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1873]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3210]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4876]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1986]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1295]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [831]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [247]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 557
Статистика


waplog

Онлайн всего: 62
Гостей: 62
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Октябрь » 18 » Ли Куан Юнинг ҳаёт қонуни

5:56 PM
Ли Куан Юнинг ҳаёт қонуни
 Ли Куан Ю

Сиёсий арбоб, Сингапурнинг биринчи бош вазири. 2015 йилнинг 23 март куни вафот этган.
Майда давлатда бўладиган уруш фақатгина шу мамлакатни йўқ қилади, катта давлатлар ўртасидаги нифоқ эса бутун Ер юзини йўқ қилади ва фақат бир марта эмас.

Менга кўп бора тухум отишган.

Мен қоқилиш ва йиқилишларга қарамай яшаб қолдим. 35 ёшга тўлгачгина бу мамлакатни қандай қилиб ишлашга ўргатиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб қолдим.

Мен муваффақиятга эришувчи юрист бўлмоқчи эдим. Британияликлар бошқараётган мамлакатда яхши юрист бўлиш учун эса худди уларга ўхшашим зарур эди. Мен шундай қилдим. Инглиз тилини ўргандим, университет ва энг яхши юристлар макабида ўқидим.

Агар мен сингапурликларни мажбурлаб инглиз тилини ўқитишни истаганимда турли қаршиликларга дуч келардим. Агар мен хитой тилини ана шундай мажбурлаб ўрганишни йўлга қўйсам, ана унда бари фалокат билан тугарди. Аммо мен ҳар бир ота-она олдига танлов қўйдим: фарзандига истаса инглиз тилини ўргатсин, истаса она тилини. Орадан ўттиз йил ўтди ва Сингапурда инглиз тили биринчи бўлиб қолди.

 Барча сингапурликлар инглиз тилини ўрганиши зарур, аммо уларнинг она тили иккинчи тиллари бўлиб қолмоғи шарт.

Агар биз муваффақият қозонишни истасак, аввало, ўз-ўзимизга ишонч бўлиши керак.

Очиқчасига гаплашамиз: агар кўз олдимизда Ғарб мисол бўла олмаганда эди, биз бир қадам ҳам олдинга силжимас эдик. Биз орқада қолган иқтисод ва орқада қолган жамиятга эга бўлардик холос. Аммо биз Ғарбдан тўлиқ нусха кўчирмадик.

Биз ўзига хос бўлган ижтимоий давлат методларидан қочдик. Чунки буюк британ халқи ижтимоий тенглик туфайли ўртаҳол бўлиб қолганини кўрдик.

"Бир одам — бир овоз” тизимининг ягона имконият эканлигига ишонмайман. Шахсан мен ишонаманки, қирқ ёшлар атрофидаги киши иккита овозга эга бўлса, барчаси янада яхши бўлади. Чунки у ўттиз яшар йигитдан фарқли равишда нафақат ўзи, балки фарзандлари келажагини ҳам ўйлаб овоз беради.

Биз зич жойлашган осмонўпар биноларда яшаймиз. Шу боис қўшниларимизни ҳурмат қила билмоғимиз зарур.

Бизнинг табиий бойликларимиз йўқ, аммо бизда Ер юзининг стратегик муҳим жойида яшовчи одамларимиз бор.

Жазонинг муқаррарлиги — коррупцияни тўхтатишнинг биринчи омилидир. Иккинчи омил — бозор даражасига жавоб берувчи маош. Биз юқори маош олувчилардан ўн фоиз даромад олиш ҳақида ўйлаймиз. Агар амалдорлар юқори маош олувчилар сирасига кирмаса, унда улардан ҳукуматга нима фойда?

Биз 60-йилларда Playboy’ни тақиқладек, у ҳозир ҳам тақиқда. Аммо интернет турганида, ким ҳам Playboy сотиб оларди.

Сингапурликларнинг Сингапурни Дания ёки Янги Зеландияга ўхшаш давлат, деб ўйлашлари мени безовта қилади. Ахир биз нотинч ҳудудда жойлашганмиз-ку. Дания ва Швеция ўртача давлатлардир, Сингапур эса йўқ.

 Бирга ишлаш учун бир-бирини яхши кўриш шарт эмас.

Мен ёзилган нарсаларни ҳеч қачон ўқимайман. Мен доим эшитаётган одамимнинг кўзларига қарайман. Агар у ниманидир тушунмай қолса, уни бошқача усулда тушунтираман. Дунёдаги кўплаб буюк нотиқлар шундай қилишган. Мен нотиқ эмасман, аммо мен ўрганаман.

Яна юз йилдан кейин Сингапурнинг мавжуд бўлишига ишончим комил эмас. Хаммаси мендан кейин келадиганларга тааллуқли.

Сингапурликлар шикоят қилиш бўйича чемпионлардир.

Барча динлар сиёсатдан четда бўлишлари керак.

Руслар ҳар йили туғилишга қараганда, кўпроқ ўлишади. Чунки инсонларда келажакка нисбатан ишонч йўқ. Мана, америкаликлар, ҳаётга оптимистик руҳиятда қарашади. Агар ҳаётинг оғирлашса ва қисқа вақт ичида нефть нархи кўтарилса, у янада яхшиланади. Келажакка қараш яхши томонга ўзгаради.

Кимки руслар буюк миллат сифатида тугаган миллат деб ўйлаётган бўлса, унда уларнинг олимлари, космик ва атом соҳасида қилган ишлари, гроссмейстерлари, олимпия чемпионларини ёдга олсин. Руслар тарих ахлатига ташлаб юбориладиган одамлар эмас.

Мен демократия борасида америкаликлар билан жудаям кўп тортишганман. Улар айтишади: агар Сингапур ҳукумати ўзгармаса, демократияни амалга ошириб бўладими? Мен жавоб бераман: "Мен шунчаки барча сайловларда ғалаба қозонаман”. Улар айтишади: "Сизларда демократия бўлиши учун, албатта, ўзгаришингиз керак. Мен айтаман: "Майли, шунақаси сизларнинг Америкаларингда бўла қолсин. Ва бизларни ўз ҳолимизга қўйинг”.

Freedom House ва Amnesty International рўйхати бўйича биз қуйи ўриндамиз. Бизда ўлим жазоси бор эмиш. Агар бизда ана шундай олий жазо бўлмаса, унда савдо марказига айланган мамлакатимиз, наркотиклар савдоси айланадиган марказга айланиб қолмайдими? Бунинг устига жамиятмиз ҳаёти ҳам расво бўларди.

Хитой режими бошқа бир муқобил ҳукуматлар режимига қараганда мустаҳкамроқ. Тасаввур қилиб кўрамиз, Тяньаньмэнь майдонидаги талабалар ўз муқобил ҳукуматларини шакллантиришди. Кейин худди ўша талабалар Франция ва Америкага кетиб, ҳозиргача бир-бирлари билан тортишиб юришибди. Агар замонавий Хитой уларнинг қўл остида бўлса, нима бўларди? Собиқ иттифоқнинг тақдири қайталанарди. Хитой марказий ҳокимият зарур бўлган улкан мамлакатдир.

Мен ўз бошимдан инқирозларни жуда кўп ўтказганман. Ҳар сафар мени оёққа турғизадиган нимадир бўлган.

Агар ёшинг 87 да бўлса, ўзингни жуда ҳам бахтли ҳис қилавермайсан. Доимий равишда қувватимни сарф этаётганимни ҳис қилиб тураман. Ҳар йили ўтган йилгига қараганда қариб қолганимни билиб тураман.

Мен ресторанларга бошқа бора олмайман. Чунки одамлар мен билан кўришиш мақсадида, қўлларимни шунчалик кўп сиқишадики, уларни таомга олиб боришга менда имконият қолмайди. Агар ресторанларга борадиган бўлсам, шунда ҳам жим-жит бурчаги борларига бораман. Ана ўша ерда дўстларим билан маза қилиб таом тановул қиламан.

Мен ҳар куни мулоҳаза юритаман. Мулоҳаза юритишдаги энг қийин нарса худди маймун бананлар ортидан чопгандек, фикрлар ортидан қувишдир.

Рафиқам ҳаётдан бир неча марта зарба олган ва мана икки йилдирки тўшакка михланиб ётибди. У гапирмайди, бироқ ўз ҳушида. У мен гапирганимда тушунади, мен ҳар кеч шу ишни қиламан. У мени ухламасдан кутиб ўтиради. Унга куним қандай ўтганини гапириб бераман. "Шеърият антологияси” қачонлардир ўзи севиб мутолаа қилган Шекспир сонаталарини ўқиб бераман. Икки йилу тўрт ойдан бери шу аҳвол — бу ҳаётимнинг бир қисмига айланиб қолган.

Ўзимга хотиржамликни қўлдан бой беришга йўл қўймайман. Ҳаёт давом этади. Бизда 61 бахтли йил бўлган. Аммо эртами кеч буларнинг бари ўз ниҳоясига етади. Мен ким биринчи омонатини топширишини олдиндан билмайман: у-ми менми? Мен унга узоқ ва бахтли яшаши учун қўлимдан келадиган барча ишларни қилишга ваъда бердим. У мени тушунди.

Хитойда ажойиб мақол бор: "Қабрининг қобқоғини михламагунингизча, бирор-бир кишини муҳокама қилманг”. Шу боис мен ҳам то вафотимга қадар бир қанча ақлсизликлар қилишим мумкин.

Ҳаётимда бир неча бор даҳшатли ишлар қилишимга тўғри келган. Масалан, одамларни исботсиз қамоққа ташлаш каби.

Мен қилган барча ишларим тўғри, деб ҳисобламайман. Аммо уларнинг бари юқори мақсадлар сари қилинганини бемалол айта оламан.

Тезлигимни пасайтириб, ҳордиқ чиқарадиган бўлсам, дарров ўз ҳолатимни йўқотишимни тушунаман. Менинг бутун бир ҳаётим чақириқларга бўлган жавобимдан ташкил топган. Агар мен унга жавоб бермай, гольф ўйнасам, сайр қилсам, уфқ ботишини томоша қилсам, роман ўқисам, дарров кексайиб қоламан.

Рафиқам билан осмондами ёки шунга ўхшаш жойларда учрашишимиз даргумон. Шу боис сентименталь ҳиссиётлар-ла, умримиз бирга якунига етишини истаймиз.

Сен барчаси ўтиб кетгандагина ўрганасан ва доно бўласан. Бу ҳаёт.

Агар сен биринчи ўрин учун курашмасанг, унда ўнталикка ҳам кира олмайсан.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://xabardor.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 362 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017