Барчамиз болалигимизда ёқтирган сақичдаги расмлар қандай пайдо бўлганига кўпдан бери қизиқардим. Бугун ўқиб қолиб, сизлар билан бўлишишга қарор қилдим.
Ушбу расмлар эгаси Янги зеландиялик Kim Grove Casali, комисларини 1970 йилда кашф этган. У биринчи марта ўз расмларини салфеткага чизган. Расмларда доим персонажлар ўзгармасдан чизилганининг сабаби бор экан. Рассом ўз комиксларини бўлажак эрига бағишлаган экан. Ўғил боланинг ва қизчанинг доимо бир хил персонаж бўлиши, бу уларнинг севгиси сўнмаслиги ва хиёнат қилмасликларидан далолат бўлган. Kim Grove Casaliнинг чизган расмлари, унинг севгилиси, италиялик Roberto Casali билан бўлган муносабатларига катта таъсир кўрсатган. Ва улар турмуш қуришган.
1975 йилда Kim британиялик дизайнер Bill Asprey билан учрашиб қолади. Kim ундан, ўзи чизган оқ-қора расмларига ранг беришни сўрайди. Bill Asprey, Mail on Sunday деб аталган Британия газетаси учун ушбу комиксларни турли рангларда чоп эттиради. Бироз вақт ўтиб, Intergum номли турк сақич корхонаси бошлиғи расмларни кўриб қолади. Ва расмлар унга жуда ёқиб. Зўр фикр унинг хаёлига келади
Шундай қилиб, Love is … номли сақичлар Туркияда ишлаб чиқилади ва 1990 йилларда Россия, Украина ва албатта бизнинг Ўзбекистонимизда ҳам машҳур бўлиб кетади. Сақич икки хил рангда ишлаб чиқарилиб, икки хил тамга эга бўлган. Яъни бу, севгининг икки хил меваси рамзига эга бўлганлигидан далолат.
Умумий қилиб олганимизда, сақичларнинг олти хил таъми бор эди. Булар: банан, маймунжон, ананас, апелсин,гилос ва лимон тамларидир. Ва улар меваларга қараб рангларга бўялган.
Лекин Kim Casali 1997 йилда дунёдан ўтади. Bill Asprey эса мана 34 йилдирки расмларни чизиб келаяпти. У ҳар куни янги ҳикояларни чизади. Айтишлари бўйича, ушбу сақич қоғозларига эндиликда ҳикоялар ҳам ёзилаётган экан.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://ajoyib.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|