Суббота, 2019-09-21, 9:21 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7022]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [966]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [109]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2545]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4263]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [39]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [6567]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1038]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2030]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [183]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [240]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [111]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1763]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [236]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1490]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [616]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [68]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [41]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [216]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [504]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [40]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [103]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [28]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [7]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 720
Статистика



Онлайн всего: 60
Гостей: 60
Пользователей: 0
Главная » 2019 » Сентябрь » 13 » МАДАГАСКАРНИНГ ҚОНХЎР ҚИРОЛИЧАСИ…

4:10 PM
МАДАГАСКАРНИНГ ҚОНХЎР ҚИРОЛИЧАСИ…
Ранавалуна Биринчи тарихда дунёнинг энг қонҳўр ва золим ҳукмдорларидан бири сифатида ҳануз тилга олинади. Агар ер юзида Екатерина, Елизавета каби буюк шахслар сифатида эътироф этилса, Ранавалуна шу рўйхатнинг биринчи поғонасини эгаллайди. Агар Гитлер, Сталин, Мао унинг қонхўрлигига гувоҳлик қилса, хижолатдан абадул-абад бош эгиб ўтган бўларди. Ҳа, золимликда, қонхўрликда Ранавалунадан ўтадигани йўқ эди…

Ранавалуна 1788 йили оддий деҳқон оиласида дунёга келган. Отаси Рамаво кунларнинг бирида қиролга қарши суиқасд уюштирилаётганидан хабар топди-ю, бу ҳақда ҳукмдорни бохабар этишга шошилди. Қирол Рамавонинг бу ишидан жуда мамнун бўлди ва аввал Рамавони ўз қарамоғига олди. Кейинчалик қизини никоҳига олди. Шундай қилиб, Рамавонинг қизига Ранавалуна Биринчи дея исм берилди. У саройга кўчиб ўтди. Тўғри, қирол кейинроқ яна 11 нафар қизни хотинликка олди. Улар ҳукмдорга меросхўрларни туғиб беришди. Ранавалуна эса бепушт чиқди. Қиролга фарзанд туғиб бера олмас бўлди. У биларди. Туғмадими, аҳвол ҳеч қачон яхши томонга ўзгармайди. Аксига олгандек, 1828 йили қирол дафъатан оламдан ўтди. Унинг ўрнига эса жияни тахтга эгалик қилиши лозим. Ранавалуна буткул четга чиқиб қолиши тайин эди. Аммо четга чиқмади. Мамлакатдаги анъаналарни сақлаб қолиш, Мадагаскарни европалаштирмаслик тарафдорлари анчадан бери марҳум қирол Радама Биринчининг юритган сиёсатидан норози эди. Ранавалуна ўшаларни ўз томонига оғдирди. Агар қироличага айланса, Мадагаскар анъаналари сақланиб қолиши, бу тупроқни кўзга суртиб яшашга ваъда берди.

Кўрибсизки, тарафдорлар кўмаги билан бир неча кун ичида саройни забт этди. Ўша куниёқ қиролнинг меросхўрларидан тортиб, хотинлари-ю, қариндош-уруғларигача қиличдан ўтказди. Биронта ҳам рақобатчи қолдирмади. Қаранг, қиролича тожини кийгач, орадан 9 ой ўтиб у ўғил фарзандни дунёга келтирди. Билмаган экан. У марҳум қирол Радама Биринчидан ҳомиладор бўлган экан. Қиролича сиёсат юритишни насронийларга қарши уруш эълон қилишдан бошлади. Мадагаскардаги жамики насроний динига мансуб дамлар таъқиб остига олинди. Қай бири ақлли бўлса, аста ими-жимида қочиб қолди. Худо асрайди деганлари эса қиролича Ранавалуна Биринчининг ғазабига гирифтор бўлди. Қўлга тушган насронийларни Ранавалуна фармонига асосан тубсиз жарликларга ирғитишган, тириклай қозонга солиб қайнатишган. Ишқилиб, ўлдиришнинг қанча усули бўлса, барчасидан унумли фойдаланишган. Бора-бора бу золимлиги Мадагаскарда яшовчи туб аҳолининг нафсониятига тегди. Шунинг учун бўлса керак, қироличага «Қутурган қиролича» деб лақаб қўйишди.

Бундан ҳам даҳшатлироқ амал олдинда экан. Ранавалуна Биринчи Мадагаскардаги аҳолининг ўзига қанчалар садоқатлилигини амалда синаб кўришга аҳд қилди. Бунинг учун махсус заҳар тайёрланди. Қиролича ҳар бир аҳоли вакилига шу заҳарни ичириш ҳақида фармон берди. Айтдики, кимки қироличага содиқ бўлса, бу заҳардан ўлмаслиги керак. Албатта бу қонхўрликни амалга ошириш учун шунчаки баҳона эди. Айнан шу заҳар ёрдамида юз минг нафардан кўпроқ одамни ўлдириб юборди.

Яна бир нарса. Кунларнинг бирида у ёввойи буқа овини тусаб қолди. Бунинг учун 50 минг нафар одам йиғдирди. Улар 4 ой давомида ёввойи буқа овлаш билан банд бўлди. Шунинг оқибатида 20 мингдан кўпроқ одам ўлим топди.

Бу ишлари натижа бермай қолмади. Душманлари бурчак-бурчакка биқиниб олишдан бўлак чора топа олмай қолди. Фақат ўғли Радама Иккинчигина бу қўрқувлардан холи эди. У ўзини қандай золим ва ваҳший аёл дунёга келтирганини аллақачон англаб етган ва кўп маротаба қироличани тахтдан ағдаришга ҳаракат қилиб ҳам кўрган. Аммо ҳар гал омадсизликка юз тутаверган. Ранавалуна эса Мадагаскарда ҳукмронликни юз фоиз қўлга олиб, сиёсий жиҳатдан мустаҳкам позицияга эга бўлиб улгурган. Золимлиги, қонхўрлиги, ўта шафқатсизлиги билан қўл остидагиларнинг барчасини ўзига бўйсундира олган. Асосийси, ваъдасининг устидан чиққанди. Мадагаскар европалашмади. Мамлакат анъаналари, урф-одатлари тўлиқ сақлаб қолинди. Қўл остидагилар мана шу иши учун қироличани қадрларди. Афсус, худо ажойиб кунларнинг бирида қироличанинг жонини олиш учун Азроилни йўллади. Ранавалуна Биринчи 73 ёшида вафот этди. Ўғли Радама Иккинчи ниҳоят мамлакат тахтини эгаллади. Фақат онасининг ўлимидан сўнг ишни Мадагаскарни европалаштиришдан бошлади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Загрузка...
Категория: Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) | Просмотров: 49 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Yodgor Mirzajonov - Qora soch

Hulkar Abdullayeva - Chok o'zledim

Ulug'bek Rahmatullayev - Bilmadi

Oybek va Nigora - Qaynona

Ozodbek Nazarbekov - Shahnozaxon

Shahboz va Navro'z - Soniya

Jasur Umirov - Kumush

Ravshan Sobirov - Layli

Yorqinxo'ja Umarov - Jana-jana (DJ Taller Remix)

Benom va Barno - Izlayman


FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2019