Америкалик эр-хотин биологлар Уинтроп ва Люэлла Келлог 1931 йили газеталарда ўрмон ва чангалзонлардаги ҳайвонлар орасида ўсган болалар ҳақидаги мақолаларни ўқигач, бир саволни кўндаланг қўйишди. Агар маймунни уй шароитида тарбияланса, нима бўлади? Одамга айланадими?..
Дастлаб улар ўзининг янги туғилган ўғилчаси Дональдни олиб Суматру оролларига боришни мўлжаллашди. Ўша ердан орангутаннинг боласини топиб ўғилчаси билан бирга тарбияламоқчи бўлишди. Лекин Суматру оролига боришнинг имкони бўлмади. Пуллари етмади. Шунда одамсифат маймунлар ҳаётини ўрганиш Йель марказидаги танишлари Гуа лақабли шимпанзе боласини таклиф қилди. Гуа ўшанда 7 ойлик бўлган экан. Дональд эса 10 ойлик эди. Эр-хотин рози бўлишди. Ишонишдики, шимпанзе улар кутган натижани беради. Албатта одамга айланади. Дональд ва Гуа жуда тез тил топишишди. Ҳатто, бир-бирларидан ажралмасдан, доимо бирга ўйнайдиган бўлишди. Ажабланарлиси, айрим экспериментлар жараёнида Гуа Дональдга нисбатан тийракроқ эканини исботлай бошлади. Масалан, ипга илинган печеньени таёқча ёрдамида олишни қойиллатди. Лекин қўлларига қалам тутқазишганда, Дональд устун келди. У қўлидаги нарса қалам эканини идрок этиб, қоғозга чиза бошлади. Гуа эса бу нима эканини, қандай ҳаракатлар содир этишни билмади. Эр-хотин биологлар англаб етишдики, бу эксперимент омадли кечмабди. Тўғри, Гуа икки оёқда эркин ҳаракатланар, қошиқ ёрдамида овқатланишни ўзлаштирган, одамлар тилини бироз бўлса-да, тушуна бошлаганди. Аммо биологлар қанча ҳаракат қилишмасин, Гуа биттагина бўлсин сўзни тилига кўчира олмади. Дональд бир ярим яшар бўлганда, эр-хотин экспериментни тўхтатишга мажбур бўлишди. Нега деганда, пайқашдики, уларнинг ўғли ҳам сўз бойлигини оширишга шошилмаяпти. Бир ярим ёшга етгунча атиги учта сўзни айта оладиган бўлди холос. Бу ҳам етмагандек, эмоциясини худди Гуа каби турли имо-ишоралар, ғалати товушлар орқали изҳор этадиган бўлди. Бу ҳолатни кўриб биологлар қўрқиб кетишди. Ахир, эксперимент аксил натижа берса, Дональд маймунсифатга айланиб қолса нима бўлади?..
Дарҳол Гуани марказга етказишди. Дональдни эса одатий қоидалар бўйича тарбиялай бошлашди.
Улар бир нарсани тушунишдики, «Қазидир, қартадир, асл зотига тортадир.» Ҳайвон ҳеч қачон одамга айланмас экан. На илож. Бу ҳам худонинг хоҳиши-да!
Астағфирилло!!!
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|