Понедельник, 2020-09-28, 10:44 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8490]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1396]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [138]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2835]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5200]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [55]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7848]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1466]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [239]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [272]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [120]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2059]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [251]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1822]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [145]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [392]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [679]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [32]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [152]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [48]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [46]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [12]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [210]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [33]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 837
Статистика



Онлайн всего: 170
Гостей: 170
Пользователей: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Август » 29 » Мактабларда янги ўқув йили 14 сентябрдан бошланиши аниқ бўлди. Президент йиғилишида тегишли чоралар белгиланди

11:04 AM
Мактабларда янги ўқув йили 14 сентябрдан бошланиши аниқ бўлди. Президент йиғилишида тегишли чоралар белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 август куни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди, деб ёзмоқда «Kun».

«Бутун дунёга ёйилган коронавирус пандемияси таълим соҳаси олдига ҳам янги муаммо ва талабларни қўймоқда. Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг, 16 мартдан бошлаб, анъанавий таълим жараёнлари вақтинчалик тўхтатилган эди. Болалар уй шароитида онлайн таҳсил олди.

Янги ўқув йили яқинлашгани сари барча ота-оналарни ўқиш қачон ва қай тарзда бошланиши қизиқтирмоқда. Бугунги кунда мактаб ўқувчилари сони 6,2 миллиондан зиёдлиги инобатга олинса, юртимизда бу масалага бефарқ оила йўқлигини айтиш мумкин.

Шу боис давлатимиз раҳбари ҳукуматга бу борада халқ фикрини билиш, ота-оналар ва муаллимлар билан маслаҳатлашган ҳолда, ҳар томонлама чуқур ўйланган қарор қабул қилиш бўйича кўрсатма берган эди.

Шу мақсадда, Халқ таълими вазирлиги томонидан алоҳида сўровнома тузилиб, ҳар бир ота-онанинг фикри батафсил ўрганилди. Бу тадбирда 5,5 млн нафар ота-она иштирок этди. Уларнинг 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган. 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўришган.

Бундан ташқари, мазкур масала юзасидан дунёдаги вазият ҳам ўрганилди. Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда коронавирус касаллиги яна икки йилгача давом этиши мумкинлигини билдирди. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш пандемия сабабли кўп давлатларда тўхтаб қолган таълим жараёни оқибатлари келгусида дунё ҳамжамияти учун ўта оғир бўлиши мумкинлигини айтди. Бу дегани барчамиз пандемия шароитида коронавирус билан яшаш, ишлаш ва фарзандларимизни ўқитишга тайёр бўлишимиз керак.

Ўқитувчилар билан ўтказилган мулоқотларда ҳам аксарият педагоглар болажонларнинг кўзи ва қалбларини соғинганини, таълим ва тарбия беришга тайёр эканини, мактаблар очилишини орзиқиб кутаётганини билдиришган.

Шу хулосалардан келиб чиқиб, мактабларда таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди. Яъни, аксарият ота-оналар талабига кўра анъанавий, шу билан бирга масофавий шаклда йўлга қўйилади.

– Мендан бугунги кун қаҳрамонлари ким деб сўрашса, бу соғлиқни сақлаш ходимлари билан бир қаторда ҳурматли устозларимиз, деб айтган бўлар эдим, – деди президент йиғилишда.

Давлат раҳбари жамиятда ўқитувчи ва устозларнинг обрўйини кўтаришга эътибор талаб даражасида эмаслигини таъкидлади.

– Бу ерда гап фақат моддий рағбат ҳақида эмас. Биз ўзини ёшлар таълим-тарбиясига бағишлаган ҳар бир фидойи муаллимга нисбатан юксак ҳурмат-эҳтиром муҳитини шакллантиришимиз керак. Битта болани 11-синфгача тарбиялаб, вояга етказиш қанча машаққат?! Айниқса, синф раҳбарларига кўп нарса боғлиқ, биз уларни эшитишимиз, қўллаб-қувватлашимиз керак. Мактабда ўзгариш бўлмас экан, ҳеч қайси соҳада ўзгариш бўлмайди, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ўқитувчи ва шифокорларнинг фидойи меҳнати, юксак ҳулқ-атвори намунасини намоён этиш мақсадида тўлиқ метражли фильм ва сериаллар, уларнинг фаолияти ҳақида кўрсатувлар ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

Видеоселектор йиғилишида пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича долзарб чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарларига мактабларни санитар талабларга мувофиқ, бирламчи воситалар билан тўлиқ таъминлаш вазифаси қўйилди. Санитария хизмати марказлари 5 сентябрга қадар ўз ҳудудидаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлик ҳолатини ўрганиб, жамоага қўшимча ўқув-тренинглар ўтади. Бундан мақсад – мактабларга амалий ёрдам кўрсатиб, ота-оналарнинг кўнглини хотиржам қилишдир.

Маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари ўз туманидаги эпидемиологик шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.

Халқ таълими вазирлигига ота-оналар ҳамда маҳаллий кенгашлар таклифларидан келиб чиқиб, янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш, мактабларда ҳаракатлар схемасини ишлаб чиқиб, тажрибадан ўтказиш бўйича топшириқ берилди.

Бу тажриба асосида ўқувчиларни мактабда ким кутиб олиши, қайси синф қайси эшикдан кириши, синфхоналарнинг ҳавоси қачон алмаштирилиши каби ҳар бир қадам аниқ белгилаб олинади. Бу салкам 6 ойдан буён ўқув даргоҳини соғинган болаларнинг тезроқ мослашиши ҳамда хавфсизлигида муҳим ўрин тутади.

Ҳозирги синовли даврда мактаб директори, синф раҳбари ва ота-она ўртасидаги мулоқотни ҳар қачонгидан ҳам кучайтириш, уйдан таълим оладиган ўқувчиларнинг ўзлаштиришини кундалик мониторинг қилиш лозимлиги таъкидланди. Бу ўқувчиларнинг яхши билим олиши, шу билан бирга соғ-саломат бўлишини таъминлайди.

Видеодарсларни сифатли тайёрлаш, бу жараёнга давлат ва нодавлат телеканалларини фаол жалб этиш, 3 та телеканалда доимий эфирга узатиб бориш зарурлиги қайд этилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига жойларда рақамли телевидение сигнали ва интернет тезлигини таъминлаш, чекка ҳудудлардаги коммуникация тизимларини тўлиқ тестдан ўтказиш бўйича кўрсатма берилди. Ўқувчилар учун интернетдан фойдаланишда имтиёзли «Мактаб» тариф режаси жорий этилиши айтилди.

Таълим муассасаларидаги тозалик ва озодаликни сақлаш, синфхоналар ва атрофни дезинфекция қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда қайд этилганидек, ҳар бир мактабга ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари бириктирилиб, тартибни сақлаш ва карантин талабларига риоя этилишини назорат қилади. Ўқувчилар соғлигидан доимий хабардор бўлиш мақсадида ҳудудий поликлиника ёки врачлик пунктларидан камида бир нафардан тиббиёт ходими жалб этилади.

Тадқиқотлар ёш болаларда вирус енгил кечишини кўрсатмоқда. Бироқ ўқувчилар инфекциянинг ташувчисига айланиб қолишлари мумкин. Улар ўзлари билмаган ҳолда устозлари ёки оила аъзоларига, айниқса ёши улуғ кишиларга юқтириши хавфини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 26 августдаги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, педагоглар 1 октябрга қадар гриппга қарши бепул эмланади. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга кўрсатма берилди.

Ўқув даргоҳлари фаолиятида хавфсизлик чораларини кўриш, шунингдек, маҳаллаларда коронавирусга чалинган хонадонларни ўз вақтида аниқлаб, мактаб маъмуриятини тезкор огоҳлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасадди вазирликларга мактаблар учун пирометр ва дозаторлар харид қилиш ҳамда ҳудудларга етказиш бўйича топшириқлар берилди. Вилоят ҳокимлари мактабларни дезинфекция қилиш, антисептик воситалар, тиббий ниқоблар билан таъминлашга масъул этиб белгиланди.

– Ҳар бир раҳбар ўз вазифасини чуқур ҳис қилиб, ишга садоқат ва масъулият билан ёндашса, ҳам тизим ишлайди, ҳам халқимизнинг талабини бажарган бўламиз, – деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда вазирлар ва вилоят ҳокимлари кун тартиби юзасидан ахборот берди», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 62 | Добавил: #newsuz, #xabarlar, #Yangiliklar, #news, #Yangilik, #uznews, #habarlar, #ahborot, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Xadicha - Begim

Nilufar Usmonova - Mendan meni so'rama

Benom guruhi - Befarq (Remix)

Dildora Niyozova - Aslida

Timati feat MORGENSHTERN - El Problema

Oybek Holmedov - Kulsam baxtli demang siz

Ulug'bek Rahmatullayev - Ko'rolmagan ko'zlar

Muzaffar Mirzarahimov - Yarim umrim

VIA Marokand - Alma

Benom - Yuragim (Video KLIP va MP3)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar





BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2020 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя