Воскресенье, 2017-02-26, 0:29 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3097]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [297]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [72]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1688]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2903]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4692]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [650]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1983]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [909]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [107]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [712]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [11]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 486
Статистика


waplog

Онлайн всего: 83
Гостей: 80
Пользователей: 3
Davidcof, Aknabepr, MichaelErymn
Главная » 2015 » Октябрь » 29 » Малика Эгамбердиева: Санъаткор бахти – мухлислар меҳрини ҳис этишда

3:35 PM
Малика Эгамбердиева: Санъаткор бахти – мухлислар меҳрини ҳис этишда
Қаҳрамонимиз Малика Эгамбердиева 2015 йилнинг 30-31 октябрь кунлари пойтахтимиздаги мухташам "Истиқлол" санъат сароийида бўлиб ўтадиган илк яккахон концертини жонли ижро этишга қарор қилди. Kun.uz таҳририяти ушбу концерт дастури олдидан "Ниҳол” давлат мукофоти совриндори Малика Эгамбердиева билан интервью уюштириб, санъаткорнинг дунёқараши, ички оламни кўрсатишга қаратилган ноодатий саволларни беришга қарор қилди.

Аввало санъат оламига қадам қўйишингизга ҳисса қўшган устозларингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

Устозларим жуда ҳам кўп. Санъатга илк бор мақом йўналишида кириб келганман. Бунда Аброр Дўстматов, Ғанижон Ваҳобов, Ўлмас Расулов, Маҳфуза Каримова сингари устозлардан мақом йўналишида таҳсил олганман. Миллий эстрада йўналишида эса Гулсанам Мамазоитовани устоз деб биламан.

Кўпчилик сизни устозингиз Гулсанам Мамазоитовага ўхшатишади. Нафақат услуб ва овозингиз, балки ташқи томондан ҳам ўхшаб кетасизлар. Бу ўхшашлик қай даражада тасодиф?

Ҳар бир инсоннинг кумири бўлади. Мен ҳам Гулсанам Мамазоитовани ўзимга қаҳрамон деб ҳисоблаганман, у кишининг санъатларига қаттиқ меҳр қўйганман. Ташқи томондан ўхшашимиз эса, албатта, тасодиф. Лекин овозимиз, услубларимиздаги ўхшашлик ҳақида Отабек ака (Мамазоитов) ҳам кўп таъкидлайдилар. У кишига ўхшашга ҳар доим ҳаракат қилганман.


Устозингиз жуда ёш бўлса ҳам Халқ артисти унвонига лойиқ деб топилди. Ёш бўла туриб бундай юксак мартабаларга эришишнинг машаққати, масълиятини қай даражада адо эта олиш мумкин, деб ўйлайсиз?

Бу нарсанинг эрта-кечи бўлмайди, назаримда. Неча йиллар меҳнат қилиб, унвонларга эга бўлмаслик ҳам мумкин. Бу насиба, омад. Устозим ҳам ёш бўлганлари билан арзир эканки, вақт-соати келган эканки, Юртбошимиз Гулсанам Мамазоитовага мана шундай мукофотни лойиқ кўрди.

Кўплаб санъаткорлардан фарқли ўлароқ, бир неча кундан кейин бошланадиган илк яккахон концертингизни жонли беришга қарор қилдингиз. Бунга журъат, кучни қаердан олдингиз?

Кўпинча ўз имкониятимизни кўрсатишга қўрқамиз. Ота-онам, яқинларим "жонли айта оласан, қачонгача концертлар фонограмма орқали ижро этилади. Кимдир қўл уриши керак-ку”, дея далда берганидан сўнг шу қарорга келдим. Инсон ўзи учун, меҳнат қилиши учун, бир эмас, уч-тўрт қадам олдига одимлаш учун журъат керак.

Ижод жараёнида нимадан кўпроқ илҳомланасиз?

Энг муҳими, мухлислар меҳрини ҳис этишда. Ён-атрофимда кимдир қўшиқларимни мириқиб тинглаб турганини кўрсам, мароқ билан ижро этаман. Одамлар санъатимга лоқайд бўлмасдан, қизиқиш билан тинглаб турганини кўрганда, демак санъатим кимгадир керак экан, деган фикр уйғонади. Ижод жараёнида эса менга созандалар, дўстларимнинг далдасидан илҳом оламан.

Омад сари етаклайдиган шахсий сирингиз борми?

Интилиш, ёнимдаги инсонларнинг тўғри маслаҳатлари, устозларнинг ўгитлари.

Ўзингизга ўхшаган одам билан дўстлашиб кета оласизми? Нима учун?

Албатта дўстлашиб кета оламан. Ёнимдаги одам мен билан бир хил фикрласа яхши-ку. Шунда ишим осон битади. Кимдир орқага, кимдир олдинга тортиб турса, ишлар ортга сурилаверади.

Ўзингизни бошқаларга ўрнак сифатида кўра оласизми? Нима учун?

Бу саволга бир нарса деёлмайман. Манманликка киради, назаримда. Лекин яхши инсонларга ўхшашга ҳаракат қилаяпмиз. Масалан, бизга устозлик қилаётган Гулсанам Мамазоитованинг кийиниш услуби, миллийликка бўлган меҳри, инсонлар ўртасида ўзини тутиш, сўзлашиш маданиятига ҳавас қилганман. У кишига ўхшашга ҳаракат қиламан.

Қандай инсонларни ўзингизга душман деб биласиз? Нима учун?

Нима десам бўлади... Бировлар қилган ишларга бехурматлик билан қарайдиган кишиларни хушламайман. Қўлидан келганча ҳаракат қилаётган инсонни чалиб йиқитиш эмас, уни қўллаб-қувватлаш керак.

Сиз учун ҳаётда энг муҳим нарса нима?

Бизнинг дунёга келишимиз, вояга етишимизга сабаб бўлган ота-онамизнинг розилигини олиш, уларга муносиб фарзанд бўлиш.

Тасаввур қилинг, қўлингизга хазина тушиб қолди. Уни нима мақсадда сарфлаган бўлардингиз?

Эзгу ишларга сарфлаган бўлардим. Кўплаб инсонлар ёрдам сўраб мурожаат қилади. Қўлимиздан келганича ёрдам берамиз. Лекин, барибир, биздаям имконият чекланган. Муҳтожликдан фарзандини давлат қарамоғига қолдириб кетганларни жуда кўп кўрганмиз. Катта бойлик топиб олсам, ана шундай оилаларнинг бутунлиги, бизнинг кўмагимизга муҳтож кишиларнинг саломатлиги учун сарфлаган бўлар эдим.

Эрта турмушга муносабатингиз қандай?

Албатта бу нотўғри. Ҳали бирор касбни эгалламасдан, мустақил яшашга қадам ташламасдан туриб оила қуриб олиб, сўнгра ота-онаси қарамоғида қолиб кетган ёшлар учраб туради. Ота-онасининг истакларини деб эрта никоҳ қурган оилаларда ногирон фарзандларнинг дунёга келаётгани, калта ўйлаш оқибатида бир-бири билан тезда ажрашиб кетаётгани ачинарли. Шу сабабдан ҳар нарсанинг ўз ўрнида бўлишини маъқуллайман.

Ҳаётингизда сизга берилган энг тўғри маслаҳат нима бўлган ва уни ким берган?

Ота-онамнинг ҳар доим тўғри сўзла, бировларнинг ҳаққига хиёнат қилма, деган ўгитларига ҳар доим риоя этишга интиламан. Булар менинг шиорим, десам ҳам бўлади.

Камчиликларингиз ҳақида ўйлайсизми? Уларни бартараф қилиш учун нималар қиласиз?

Бу ҳақда жуда кўп фикр юритаман. Ҳар куни кечқурун бугун қаерда қандай хатога йўл қўйдим, кимга нисбатан оғир гапирдим, дея ўзимга савол бераман. Ўйлайвериб-ўйлайвериб сочимга ҳам оқ тушди (кулади).

Бўш вақтингизни нималарга сарфлайсиз?

Ҳозирги кунда бўш вақт бўлиши билан устозларим ўргатган машқларни бажариш билан бандман. Умуман олганда эса, ошхонада ўзим истеъмол қилишни истаган таом, пишириқларни тайёрлашни хуш кўраман.

24 соат ичидаги энг яхши кўрган вақтингиз қачон?

Оила аъзоларим билан бир дастурхон атрофида ўтирган вақт мен учун энг ёқимли пайт.

Яхши ва ёмон одамларни қандай қилиб ажрата оласиз?

Ўзини тутиши, хатти-ҳаракати, гап-сўзидан. Охирги пайтлар халқ ичида юравериб, қарийб 70 фоиз ҳолатда одамларнинг қандайлигини бир сухбатлашганда пайқаб қолаяпман, лекин 30 фоиз одамлар тўғрисидаги тасаввурим ҳали ҳам ёлғон бўлиб чиқаяпти.

Виртуал дўстлик, виртуал муносабатларга қандай баҳо берасиз?

Бу борала фикрим ижобий. Интернет бир-бирига муносиб инсонларнинг топишишига ёрдам бераяпти. Бугунги ривожланган замонда дўстлар интернет орқали бир-бирларининг аҳволидан, қаердалигидан хабардор бўлиб турибди. Лекин, барибир, ёнингиздаги чинакам дўст, кўриб-билиб танишган инсонга етмайди, деб ўйлайман.

Саволнинг мантиқий давоми: ижтимоий тармоқларда қай даражада фаолсиз?

Ўзим ижоддан чалғиб қолмаслик учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайман. Лекин телеграм ва инстаграмдан фойдаланганман.

Ҳаётда нимагадир эришиш учун нимадандир воз кечиш керак, деган фикрга қандай қарайсиз?

Бу нарсани вазият тақозо қилади. Гоҳида шундай қилишимизга ҳам тўғри келган. Масалан, акам уйланган куни халқ хизматида бўлганимиз учун тўйга кечаси 10да кириб борганман. Лекин, Худога шукур, шу пайтгача жуда катта нарсадан воз кечишимга тўғри келмаган.

Соғлиғингиз борасида охирги марта қачон қайғурдингиз ва қай тарзда?

Ҳар доим шифокор назоратида бўлишга интиламан. Айниқса концерт олдидан грипп, шамоллаш бошланмаяптими, деб ҳар куни текширтираяпман. Охирги марта эса бугун эрталаб Маҳфуза опа деган ўзимизнинг ҳамширамизга учрашдим.

Сизнингча инсониятга нима етишмаяпти бугунги кунда?

Назаримда, ҳар бир инсонга ўзини яхши кўриш етишмаяпти. Масалан, бугун дунёда авж олган терроризм, гиёҳвандлик, СПИД каби иллатлардан ҳар бир одам ўзини асраши керак. Уларга беписандлик билан қараш эса ўзини, яқинларини яхши кўрмасликдан деб биламан.

Қизиқарли сухбатингиз учун раҳмат. Ижодингизнинг бундан-да гуллаб-яшнаши, бир неча кундан сўнг бўлиб ўтадиган концерт дастурининг муваффақиятли кечишини тилаймиз.

"Олтин микрофон" кўрсатувидан.


Мустақиллик байрамидан

Концертга тайёргарлик жараёнидан

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot https://kun.uz/c/uzbek/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 302 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017