Воскресенье, 2018-11-18, 9:42 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5464]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [561]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [94]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2174]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3590]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5721]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [790]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1997]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [131]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [218]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1538]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [225]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1130]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [338]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [26]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [26]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [60]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [244]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [13]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 647
Статистика



Онлайн всего: 179
Гостей: 179
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Ноябрь » 6 » Марҳума хонанданинг энг сўнгги интервьюси ва ҳамкасбларининг хотиралари


2:35 PM
Марҳума хонанданинг энг сўнгги интервьюси ва ҳамкасбларининг хотиралари
"Кишмиш қўшиб бол бераман – есангиз. Юрагимдан жой бераман – келсангиз...” Ушбу сўзлар билан эстрада йўналишида ўз дастхатини қолдирган Хоразм воҳаси вакили Азиза Ниёзметова 14 октябрь куни 46 ёшида бу фоний дунёни тарк этди...

Санъатда ўз ўрнига эга ижодкорни хотирлаб дўст ва ҳамкасблари билан суҳбатлашдик...

"БЎЛДИ, ЎЗИМ УЧУН ЯШАЙМАН” ДЕБ, ЭНДИ ТИН ОЛМОҚЧИ ЭДИ...”

Толиб ИСРОИЛОВ, бошловчи ва хонанда: — Азиза Ниёзметова билан бир замон ва даврнинг ижодкорлари бўлдик. Илгари фақат салом-алик қилардик, холос. Сўнгги уч-тўрт йил ичида эса муносабатларимиз мустаҳкамланди. Узоқ сафарда юзлашиб, шундан сўнг яқин дўст, ака-сингилга айланганмиз. Шу кунгача оилавий борди-келди қилардик. У яхши ҳамроҳ, дилкаш суҳбатдош эди. Шоу-бизнеснинг қонунлари бироз қийин, ҳатто бешафқат, десак ҳам хато бўлмайди. Ана шу ёзилмаганқоидаларга бўйсуниб яшагани учун у бироз қўпол, чўрткесар, айримларнинг фикрича эса ўзига бино қўйгандек ҳам эди. Бироқ унинг яқин дўсти сифатида, аслида меҳрибон, юмшоқ ва самимийлигини билардим, кўрганман. Мардлиги эса ҳар бир айтган сўзидан билиниб турарди. Ўзи "Мен шундай бўлишга мажбурман, бу соҳада ушлаган жойни кесмасанг, ишлаш қийин. Ҳаммага яхши кўринишнинг иложи йўқ” деб кўп айтарди. Доим шундай кучли иродаси билан курашарди.

Азизанинг ака-укаси йўқ. У ота-онасига ўғил, сингилларига ака бўлиб яшади. Фарзандлари учун елиб югурарди... Биласизми, у сўнгги пайтларда ишдан, янги қўшиқларни эл-юртга танитиб, реклама қилишдан чарчаганди. Аёллик бахтини истаб, "Бўлди ўзим учун яшайман” деб, энди тин олмоқчи эди. Бироқ бу бетоблик уни ҳолдан тойдирди. Саратон ҳақида бироз кеч англадик, афсус...

Тўғриси, кечагина Хоразмда уни сўнгги йўлга кузатиб қайтдик ва мен учун Азиза ҳақида ўтган замонда гапириш жуда оғир бўлаяпти (бироз сукут сақлаб). Аммо тақдири шундай экан. Аллоҳ берган рисқ тугаганда биз бандаларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Бунга кўникишдан бошқа чорамиз йўқ. Дўстим энди хотираларимизда мангу яшайди.

"ЙИҒЛАБ-ЙИҒЛАБ ГАПЛАШГАНДИМ...”

Ойпопук ЭШОНХОНОВА, хонанда: — Ҳаётни севувчи, курашишдан чарчамайдиган инсон эди. Шу касалликка чалингандан кейин ҳам даво изламаган жойи қолмади. Ҳиндистонга ҳам бориб келди. Охирги маротаба гаплашганимизда мен Андижонда эдим. Қўнғироқ бўлди, тўғриси гўшакда гапираётган инсон Азиза эканига умуман ишонмадим. Овози ўзгариб қолганди. Ўзига билдирмай, роса йиғлаб-йиғлаб гаплашгандим. Чунки кўз олдимда яйраб, яшнаб юрган дугонамнинг соғлиғидаги бу муаммо менинг ҳам дардим эди (йиғлаб юборди). Ўшанда, "Андижонда бир табиб бор экан, ана шунинг кўригига борсам дегандим, танишларингдан сўраб суриштириб бер. Бормоқчиман” деди. Ўша заҳоти ҳамма ишимни йиғиштириб ўша илтимосини бажардим. Орада 1-2 кун ўтгач, Тошкентга келиб қўнғироқ қилсам, жавоб бермади. Кейин билсам, Тошкентга келганида тоби қочиб, яна Хоразмга қайтиб кетган экан. Орадан яна вақт ўтиб гаплашдик. "Хоразмнинг ҳавоси менга ёқяпти, ўзимга келиб қолдим” деди. Соғлиғи яхши эканини эшитиб хурсанд бўлган эдим. Аммо... (йиғлаб юборди) Қувончимиз узоққа чўзилмади... Минг афсус, жанозасига етиб боролмадим. Бироқ қаерда бўлсак ҳам ҳаққига дуодамиз. Қолган умрини фарзандларига қўшиб берсин, илоҳим. Охирати обод бўлсин!

"ЎЗИНИ ҲЕЧ ҚАЧОН АЯМАГАН”

Анвар СОБИРОВ, хонанда: — Бу аёл ҳақида гапирганда унинг мардлигини тилга олмасдан илож йўқ. Жуда эътиборли инсон эди. Ёз ойи эди, хасталигини била туриб, бошқаларнинг кўнгли у ёқда турсин, ўзининг қалбига малҳам тополмаётган бир пайтда туғилган кунимда қўнғироқ қилиб, ижтимоий тармоқдан ҳам алоҳида эътибор қилиб табриклаганди. Тўғриси, ўшанда бундай меҳрдан бошим осмонга етганди. Шу йилнинг бошида катта акам оғир бетоб бўлиб қолганидан хабарингиз бор. Ўша пайт, Азиза опанинг ўзи ҳам хаста эди. Шунга қарамай, хонадонимизга келиб акамнинг ҳолини сўрашга куч топа олганидан ҳайратга тушгандим. Бу воқеанинг ўзиёқ бу аёлнинг асли қандай эканини, меҳри қай даражада юқори бўлганни айтиб турибди, деб ўйлайман.

Хоразмликларнинг шеваси билан айтганда, Азиза опа танти, дердик. Нима ёрдам сўраб борманг, ўзининг ҳар қандай муҳим ишини четга суриб, қўлидан келганини қиларди. Бировнингҳожатини чиқариш учун ўзини ҳеч қачон аямаган.

Бугун орадан вақт ўтган бўлса ҳам, ҳали ўзимга келолмаяпман. Худди ёмон туш кўраётгандекман. Аллоҳнинг ишлари экан, начора. Ортида қолган ота-онаси ва фарзандларига улкан сабр тилайман. Ётган жойи жаннат бўлсин!

Она бўлганда онанинг қадрини биласан, дейишади. Аммо ана шу ҳисни туйган пайт онанинг мехридан жудо бўлиш каби оғир дард йўқ бўлса керак. Нилуфар раҳматли хонанданинг тўнғич қизи. У бугун ортидаги ука-сингилларига бош бўлиши, фарзанд доғида азобланаётган бобо-бувисига ҳам мадад бўла олиш учун куч топиши керак. Мақолани тайёрлаш давомида Нилуфар билан боғланишга уриндик. Аммо оиладаги оғир вазият, тушкунлик бунга имкон бермади...

ЭНГ СЎНГГИ ИНТЕРВЬЮДАН

— Мухлис бугун сизга чалган қарсагини эртага бошқасига ҳам чалади. Уларни бевафо, дейишади...

— Гапингиз тўғри. Бироқ мен мухлисларимнинг ҳақиқий меҳрини қозонганман. Ва бу эътиборини сақлаб қолганман.

— Азиза опа, эшитишимизча, журналистика йўналиши бўйича ўқишни бошлабсиз?

— Ўзбекистон Миллий Уневерситетнинг журналистика йўналиши бўйича ўқишга киргандим. Аммо академик таътилга чиқишга мажбур бўлдим. Оила, фарзандларим, ижод, хизматлар ҳаммасига умуман вақт тополмадим. Ҳар куни ўқишга бориб, тайёрланиш жуда қийнаб қўйди. Бироқ қизиқишим сўнмаган. Албатта ўқишимни давом эттираман...

— Набирангиз ҳақида ҳам гапириб беринг.

— Биринчи марта буви бўлганимни эшитганимда Наманган гастролида юрган эдим. Ўша пайт қудам, буви бўлганимизни айтганида ўзимда янги ҳисларни туя бошлаганман. Чақалоқ энди туғилган, мендан узоқда бўлса ҳам унга бўлган ўзгача ҳислар қалбимни эгаллаган. Ҳозир эса ҳар бувижон деганда ўша кунлардаги туйғуларни қайта-қайта ҳис этавераман. Уйимга келганда иложи борича бирга вақт ўтказишга ҳаракат қиламан. Турли ўйингоҳларда кунимиз қандай ўтганини сезмай қоламиз.

— Жуда болажонсиз...

— Олти фарзандим бор. Улардан тўрт нафари ўзимники. Икки нафари эса ўз қарамоғимга олганман. 44 ёшимда кенжа қизимни туққанимдан кейин соғлиғимдаги баъзи хасталиклардан воқиф бўлдим. Мен учун фарзандлардан азиз неъматнинг ўзи йўқ. Шунинг учун баъзи одамларнинг гап-сўзи, ҳайратидан чўчиб, улардан воз кечмайман. Худо менга оналик бахтини тақдим этаётган экан, уларни албатта дунёга келтираман.

— Ортингизга назар ташлаганингизда қайси хатоларингизни кўрасиз?

— Агар ҳаммаси ўзимнинг қўлимда бўлганда ижод қилишни эртароқ бошлаган бўлардим. Институтни тамомлаганимда онам, "Бизнинг оиладан санъаткор чиқмаган. Турмушга чиқасан, фарзандли бўл, кейин турмуш ўртоғинг рухсат берса, нима қилсанг қил!” деб айтганлар. Ўшанда онамга қулоқ тутиб оилани танлаганман. Худога шукур, оилали бўлиб фарзандларимни дунёга келтирганман. Бироқ санъатда бироз вақт ютқазиб қўйганман, деб ўйлайман. Бироз эрта бошлаганимда балки, бугун ҳаммаси бошқача тус олган бўларди...

Марҳума Азиза Ниёзметованинг тўнғич қизи Нилуфар 25 ёшда, Достон 22 ёшда, Миразиз 19 ёшда, Диёра 13 ёшда, Амира 4 ёшда ва энг кичкина қизалоғи Мадина 2,5 ойлик.

Аслида инсон умрининг ҳисоби йиллар эмас, ундаги қувончли кунлар, издошлари билан белгиланади, дейишади. Дўстларининг изоҳида мард, дея таърифланган Азиза Ниёзметова 46 ёшида орамиздан кетган бўлса-да, фарзандлари, мухлислари хотирасида узоқ йиллар давомида яшашига ишонамиз.

Азиза Ниёзметованинг яқинлари ва оила аъзоларига таҳририятимиз номидан сабр тилаймиз...

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 385 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018