Бугунги ривожланган асримизда нафақат ажаблантирадиган, балки ҳайратга соладиган анъаналар мавжудлигини тасаввур қилиш жуда қийин.
Албатта, дунёда ҳанузгача ўзини турли одатлари билан ажралиб турадиган ёввойи қабилалар ва халқлар мавжуд, аммо замонавий Хитойда ҳақиқатан ҳам даҳшатли маросим борлиги ажабланарли.
«Мингхун» маросими
«Мингхун» маросими ёки марҳумларнинг тўйи ҳақида эшитганимда хайрон қолган эдим. Бу маросим Хитойда кўп асрлардан бери мавжуд бўлиб, фақат коммунизм даврида деярли йўқ бўлиб кетган. Аммо, хитойликлар одамни ҳайратга соладиган ушбу маросимни қайта тикладилар.
«Мингхун» нинг кичик тарихи
Бу маросим марҳумларга уйланиш дея аталади. Ўлганларнинг тўй нишонланишининг аниқ санаси маълум эмас, аммо бу мамлакатнинг катталар ва ёш аҳолиси орасида ақлга сиғмайдиган даражада юқори ўлим даражаси бўлган Самовий империя тарихининг узоқ ўтмишидан келиб чиқади. Кўпчилик турмуш ўртоғини топишга, турмуш қуришга ва оиласини давом эттиришга вақт тополмай ёки бевақт ўлиб кетади. Ўшанда хитойликлар марҳумнинг кейинги ҳаётида бахтли яшашига ёрдам берадиган "Ўликнинг тўйи” маросимини ташкил этишади. Дахшат-а?
Хитойда ўликлар билан нариги дунёда ҳамма нарса эр юзидаги каби содир бўлишига ишонишади (тавба қилдим): одамлар туғилади, ишлайди, турмушга чиқади ва фарзанд кўради.
Аммо бизнингча, тирик ва ўлик хитойликлар учун асосий эътиборимизни тортгани — бу ҳали ҳам никоҳ қуриш анъанаси. Тасаввур қилинг, агар тўсатдан кимдир ўлиб қолса, марҳумнинг қариндошлари турмуш қурмаган бошқа бир ўлган одамни қидиришни бошлайдилар. Ушбу қидирувлар, албатта, қабристонда, ўлганлар орасида амалга оширилади.
Бир вақтлар, ҳатто, Хитой ҳукмдорлари ҳам ушбу анъанага амал қилишган. Мисол учун, милоднинг 200 йилда Вей қироллигида ҳукмдор Cаонинг ўғли вафот этади, қиролга яқинда вафот этган қизни ўғлининг кейинги ҳаётидаги келини сифатида башорат қилинади. Кейин қирол ўлган ўғлиги марҳум бокира қиз билан унаштириб, тўйини қилади. Дахшат!
Бугунги кунда Хитойнинг узоқ чеккаларида «ўликларнинг тўйлари» давом этмоқда.
Ўлганлар учун никоҳ агенти (совчилари) ҳақида
Хитой ҳукуматининг розилиги билан мамлакат ҳудудида нафақат ўлимдан кейин тўйлар бўлиб ўтмоқда, балки агентлар (бизнинг тил билан айтганда совчилар. Бу турдаги совчилар фақат марҳум келин-куёвни қидирадилар) ҳам ўлик келин ва куёвларни топишда фаол иштирок этмоқда.
Албатта, агентнинг хизматлари пулли бўлиб, баъзида улар 1500 долларга етади, аммо бу келин ёки куёвнинг сифатига боғлиқ: у қандай оилада яшаган, у қандай одам бўлган ва ҳоказо. Аммо асосий нарса унинг бўйдоқ бўлганлигидир. Барча келишувлар қариндошлар ва агентлар ўртасида оғзаки равишда амалга оширилади.
Кимдир ўйлаши мумкин — бу ёмон иш эмас! Ахир, Хитойда оилавий қонун билан фақат битта бола борлигини белгилаб қўйганлиги сабабли, аксарият ўғил болалар туғилади, қизлар эса аборт қилинади. Шу муносабат билан маҳаллий аҳоли учун нафақат ўлимдан кейин, балки ҳаёт давомида ҳам келин топиш қийин. Шунинг учун, топилган ўлик қиз ёки турмушга чиқмаган қиз жуда қиммат натижа деб ҳисобланади.
Хўш, ҳар доимгидек, бу бизнесда ҳалол агентлардан ташқари фирибгарлар ҳам шуғулланишади, улар қабрлардан жасадларни қазиб олишдан ёки ўликхоналардан жасадларни ўғирлаш ва сотиш билан шуғулланишади.
Аммо энг ёмони шундаки, фирибгарлар нафақат қабрларни ўғирлайдилар, Хитойда яхши фазилатли қизларни ўлдириш ва "ўлик келин” сифатида сотиш ҳолатлари ҳам қайд этилган экан.
Жуфтликлар топилганда, тўлиқ қонуний никоҳ маросими бўлиб ўтади. Куннинг биринчи ярмида қувноқ тўй қўшиқлари, иккинчи қисми нариги дунёга юбориш маросими – мотам бўлади!
Бундай даҳшатли маросим сабабли Самовий империя қайта тикланди деб ишонилади. Эҳтимол, хитойликлар учун уларнинг менталитети ва дунёқараши билан бу одатий ҳолдир ва марҳумга турмуш ўртоғини топиш маросими уларга йўқотиш қайғусини энгишга ёрдам берар. Аммо биз учун бу ақлга сиғмас даражадаги вахшийликдир.
Инсон зоти ўликларни тўй қилишига ва никоҳ қуришини қувонч билан қаршилашини ўйлашнинг ўзи дахшатдир!
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|