Понедельник, 2017-05-29, 11:40 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3285]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [314]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1770]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3046]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4762]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1987]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1063]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [123]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [752]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 522
Статистика


waplog

Онлайн всего: 122
Гостей: 122
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Январь » 6 » Мастопатия, озиш учун дорилар ва эрта оёққа турган чақалоқ. 5 саволга – жавоб

7:32 PM
Мастопатия, озиш учун дорилар ва эрта оёққа турган чақалоқ. 5 саволга – жавоб
Таҳририятга бўлаётган мурожаатларингизга малакали мутахассисларимиз жавоб беришда давом этишади. Унутманг, биз сизнинг муаммонгизга бефарқ эмасмиз!

«СУРГИ ДОРИ СОҒЛИГИМНИ БУЗДИ!»

— Ёшим 29 да. Учта фарзандим бор. 4-5 ой олдин аввал қорним чиқиб қолмаслиги учун ич сурадиган дорини қабул қила бошладим. Бирданига 2-3 донадан ичганим учун ичаклар ишини бузиб қўйдим чоғи. Мана, бир йилдан бери қорним дам бўлаверади, қабзият ҳам бор. Ҳозир сурги дори қабул қилмаяпман. Ичак микрофлорасини қандай тикласа бўлади?

Озода, Тошкент шаҳри

Саволга шифокор-терапевт Шаҳноза САИДОВА жавоб беради:

— Наҳорга икки пиёла илиқ қайнатилган сув ичинг. Клетчаткага бой маҳсулотлар – олма, банан, шафтоли, карам, бодринг, ошқовоқ, турп кабиларни хомлигича кўп-кўп истеъмол қилинг. Ёрмалардан гречиха, сули, перловка ҳам ичакларни тозалайди. Овқат ҳазмини тиклаш учун эрталаб ва ётишдан олдин албатта, бир пиёладан янги ивитилган қатиқ ичинг. Қатиқ бир кунлик бўлиши шарт. Акс ҳолда у ҳам ични қотиради, холос. Ичак микроиқлимини тиклаш учун ҳаммага яхши маълум "велосипед” ва "шамча” машқи ёрдам беради. Уни мунтазам бажариб турсангиз, қорин дам бўлиши ва қабзият умуман безовта қилмайди. Уй шароитида уқалаш муолажаси орқали қорин дам бўлишидан тез ва осон қутулиш мумкин. Бунинг учун сочиқни совуқ сувда намлаб, юқоридан пастга ҳамда соат мили бўйича қоринни аста-секин уқалаш керак.

 

«ДАРДИМНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?»

— Менга яқинда мастопатия ташҳисини қўйишди. Шу касаллик ҳақида кенгроқ маълумот олишни истардим. Хасталикдан қанча муддатда тузалиш мумкин? Тезроқ соғайиш учун нималарга эътибор бериш зарур?

Нигора, Самарқанд вилояти  

Саволга шифокор-маммолог Нигора МАҲМУДОВА жавоб беради:

— Мастопатия сут безида кичик тугун ёки кисталар ҳосил бўлиши билан ифодаланади. Касаллик кучли стресс, қалқонсимон без касалликлари, бачадон ва тухумдондаги яллиғланишлар, абортлар асорати бўлиши мумкин. Жинсий ҳаёт ўз вақтида бўлмаса ҳам мазкур касаллик юзага келади. Бунда ҳайз келишдан олдин кўкракда оғриқ сезилади, кўкракдан оқиш, баъзан яшил, сарғимтир ажралмалар оқади. Бундай пайтда шифокор-маммолог кўригидан ўтиб, тезроқ даволанишни бошлаш лозим. Овқатланишда аччиқ чой, қаҳва, шоколад, какао кабилар чекланади. Ёғли, қовурма таомлар ҳам мумкин эмас. Шифокор билан маслаҳатлашиб, витаминлар йиғиндиси, сийдик ҳайдовчи воситалар, яллиғланишга қарши гормонал дорилар қабул қилинади. Стресслар таъсирида касаллик янада кучаймаслиги учун тинчлантирувчи препаратлар ҳам тавсия этилади. Шифокорнинг барча тавсияларига амал қилиб, мастопатияга олиб келган касаликларни вақтида даволасангиз, албатта, тузаласиз.

 

«ҚИЗАЛОҒИМДАН ҲАВОТИРДАМАН...»

— Қизим 7 ойлик лекин ҳалитдан юришга ҳаракат қилади. Тўғриси, ҳали яхши эмакламайди аммо қадам ташлашга иштиёқи баланд. Бундай давом этаверса, оёқлари эгри бўлиб қолмасмикан?

Нилуфар, Андижон вилояти

Саволга болалар шифокори Динара ЭМИНОВА жавоб беради:

— Тенгқурларига қараганда озғин, серҳаракат болалар тезроқ оёққа туради. Шунингдек, қизалоқларнинг ўғил болаларга қараганда тезроқ юриши кузатилган. Агар фарзандингиз 7 ойлигидаёқ юришга ҳаракат қилса, унинг организми бунга тайёр. Лекин уни ҳар хил "ходунки” каби мосламаларга ўтказманг. Айнан улар боланинг оёқларига ортиқча юклама бериб, қийшиқ ўсишига туртки бўлади. Боланинг оёқларига уқалаш муолажаларини олинг, кальций ва магнийга бой озиқ-овқат маҳсулотларини едиринг, шунда унинг соғлиғидан хавфсирамасангиз ҳам бўлади.

 

«ҲОМИЛАДОР БЎЛОЛМАЯПМАН...»

— Турмушга чиққанимга икки йил бўлди. Ҳанузгача ҳомиладор бўлганим йўқ. УТТ текшируви фолликула ўсмаётганини кўрсатгач, маълум вақт, гормонал дорилар қабул қилдим. Кейинги тиббий таҳлилларда эса пролактин миқдори баланд чиқди. Даволанишдан кейин овуляция жойига тушди аммо барибир ҳомиладор бўлмадим. Энди нима қилишим керак?

Динара, Тошкент шаҳри

Саволга шифокор-гинеколог Насиба АБДУРАҲМОНОВА жавоб беради:

— Даволаниш баробарида турмуш ўртоғингиз ҳам тўлақонли тиббий текширувдан ўтишини тавсия қилардим. Агар эрингизнинг тиббий таҳлиллари, хусусан, спермограмма фоизи юқори чиқса, ҳеч қандай яллиғланишлар бўлмаса, сиздаги бачадон найчалар фаолиятини текшириш лозим. Ва шунга кўра муолажаларни бошлаш талаб этилади.

 

«ОЗАСАН ДЕЙИШДИ, АММО ИККИЛАНАЯПМАН...»

— Ижтимоий тармоқлардан бирида оздирувчи воситаларни боплаб мақташганига кўзим тушди. Чиндан ҳам уларнинг нафи борми? Шу ҳақда маълумот берсангиз?

Одина, Тошкент шаҳри

Саволга диетолог Илҳом ОТАЖОНОВ жавоб беради:

— Озиш истагида бўлсангиз, аввал, шифокор-терапевт кўригидан ўтиб, барча керакли таҳлилларни топширинг, йўлдош касалликларни даволанг, шу билан бирга диетолог тавсиясига кўра, бизнинг мамалакатимизда давлат стандартларидан ўтган, фойдаланишга рухсат берилган, ножўя таъсири кузатилмаган оздирувчи воситалардан фойдаланишингиз мумкин. Ижтимоий тармоқлардаги воситалар ҳақида бирор фикр айтишдан йироқман.

БАРНО тайёрлади 

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 154 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017