Суббота, 2022-05-21, 2:17 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10009]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1546]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3121]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8051]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [80]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9260]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1969]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2028]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [299]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [27]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2736]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2341]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1132]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [97]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [56]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1007
Статистика



Онлайн всего: 49
Гостей: 49
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2022 » Март » 29 » «Мен секин юраман, лекин ҳеч қачон ортга қайтмайман». Умри бўйи тенглик ва бирлик учун курашган, бироқ фожиали ўлим топган АҚШ президенти

9:26 AM
«Мен секин юраман, лекин ҳеч қачон ортга қайтмайман». Умри бўйи тенглик ва бирлик учун курашган, бироқ фожиали ўлим топган АҚШ президенти
Авраам Линкольн номи нафақат Америка, балки бутун дунёда машҳур. Қора танлилар ҳуқуқлари учун курашган, АҚШни бўлиниб кетишдан сақлаб қолган президент сифатида Линкольн шахсига ҳурмат беқиёс. Ватани ва халқи учун амалда жонини ҳам берган бу инсон ҳаётига сўнгги нуқта театрда қўйилгани жуда ачинарли. «Дарё» АҚШнинг энг буюк тўрт президентидан бири ҳисобланган давлат арбобининг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади.

Шамолдек тез ўтган болалик


АҚШнинг 16-президенти бўлмиш Авраам Линкольн мулкдор оилада таваллуд топади. Отаси Томас Линкольн иккита фермер хўжалигига эга бўлиб, анча бадавлат инсон эди. Лекин кейинроқ ерларни қонуний ўзлаштириш билан боғлиқ муаммо сабаб Томас Линкольн бор давлатидан айрилади ва оила янги ерларга эга бўлиш учун Кентуккидан Индиана штатига кўчиб ўтади. Ёш Авраам улғайиши билан рўзғорга қарашиш, турмуш камини тўлдириш учун бор ҳунарини ишга солиб, ишлай бошлайди.

Авраам Линкольн туғилган, болалиги ўтган кулба

1830 йил Линкольнлар яна кўч-кўронини йиғиштириб, қўшни Иллинойс штатининг Нью-Салем шаҳрига жойлашади. Нью-Салемга яқин бўлган Миссисипи дарёси бўйлаб юк ташиш хизматига ишга кирган Авраам Линкольн дарё орқали АҚШнинг ўша пайтдаги энг йирик шаҳарларидан бири — Янги Орлеанга боради. Бу ерда у илк бор қул бозорини кўради. Ёш Авраам руҳиятида кўрганлари жиддий из қолдиради ва унинг қулликка қарши ҳаракат аъзосига айланишига туртки беради.

Тез орада Авраам Иллинойс штати қонун чиқарувчи органи сайловларида қатнашади ва мағлуб бўлади. Мағлубиятдан сўнг почта бўлимига ишга кириб, китоб ва сиёсий газеталарни ўқишга муккасидан кетади. Кейинги сайловларда ғалаба қозонган Авраам ўз қарашларига мос келувчи принципларга эга Вигилар (Англияда вужудга савдо-саноат вакиллари партияси, давомчиси — ҳозирги Либераллар партияси) партияси сафига қўшилади.


Сиёсий фаолиятнинг бошланиши

Иллинойс штатининг маҳаллий қонун чиқарувчи органига сайланган Авраам Линкольн Вигилар партияси етакчилари Ҳенри Клей ва Даниэль Вебстер ортидан эргашиб, қулликка қарши бонг уради. Виги партияси қарашларини қўллаб-қувватлаб, қишлоқ хўжалигига қараганда савдо ва шаҳар ишлаб чиқариши фойдалироқ эканига диққатни қаратади (чунки бу даврда қишлоқ хўжалигида асосан қуллар меҳнатидан фойдаланилар эди).

Штат пойтахти — Спрингфильдга кўчиб ўтган Линкольн ҳуқуқ соҳасини мустақил ўрганишни бошлайди ва 1836 йили адвокатлик имтиҳонини топшириб, ундан муваффақиятли ўтади. Маҳоратли нотиқ бўлган Линкольн кўп судларда ночорларни ҳимоя қилади ва хизмати эвазига улардан пул олмайди. Иллинойс штатида аболиционист (қулликка қарши ҳаракат иштирокчиси) журналист ўлдириб кетилгач, Линкольн Спрингфилддаги Ёшлар лицейида демократик қадриятлар ва Конституция ҳақида биринчи оммавий нутқини сўзлайди. Маҳоратли нутқлари ва қулчиликка қарши кескин қарашлари сабаб ушбу штатда обрў-эътибор қозонади.

1846 йили Конгресснинг Вакиллар палатасига сайланган Авраам Линкольн президент Жеймс Нокс Полкнинг Мексика билан урушини қоралайди. Бу урушда Мексика АҚШ фойдасига ўзининг ярим ҳудудидан айрилади. АҚШ қўшинлари ҳозирги Ню-Мексика, Калифорния, Аризона, Невада ва Юта штатларини мексикаликлардан тортиб олади. Шу сабаб ҳам америкаликлар учун бу уруш фахрга айланади ва унга қарши чиққан Авраам Линкольн обрўси анчагина тушиб кетади. Натижада кейинги сайловларда қатнашмасликка қарор қилган Линкольн Спрингфильдга қайтиб келади.

Депутатлик йиллари демократик қарашлари шаклланган Линкольн аёлларга ҳам сайлов ҳуқуқи бериш тарафдори эди, шунингдек, қулликка қарши бўлса-да, буни экстремал (тезкор) чоралар билан йўқ қилишни ҳам ёқламайди. Сабаби бундай ҳаракат қулчиликка асосланган штатларнинг кескин норозилигига олиб келиши ва иттифоқ бирлигига хавф солиши мумкин эди. Америкалик ватанпарвар сифатида Авраам Линкольн иттифоқ яхлитлигини ҳар қандай нарсадан устун қўярди.

Вигилар партияси тарқала бошлагач, АҚШдаги кўплаб вигилар сингари Авраам Линкольн ҳам янги Республикачилар партиясига қўшилади. Сиёсатдан бироз узоқлашиб, ҳуқуқшунослик билан фаол шуғуллана бошлайди.

1854 йили Конгресс эндиликда қулликка доир масалани федерал ҳукумат эмас, ҳар бир штат ўзи ҳал қилиш ҳақидаги Канзас-Небраска қонунини қабул қилади. Бундан қаттиқ норози бўлган Линкольн яна сиёсатга қайтади, чунки бу қонун жанубий штатларга қулликни қонуний йўл билан тасдиқлашга имкон берар эди. Линкольн буни иттифоқ бирлигига таҳдид сифатида кўради.

Ўша йилнинг 6 октябрида Линкольн омма олдида нутқ сўзлайди ва қулликнинг давом этишини қаттиқ қоралайди. Қулликни АҚШ Мустақиллик декларацияси қоидаларининг бузилиши деб атайди.

Авраам Линкольннинг президентлик қасамёдини қабул қилиши

Келаси йилдаги сайловларда Сенатга номзодини қўйган Линкольн мағлубиятга учрайди. Шундай бўлса-да, унинг «бўлинган уй» ҳақидаги нутқи жуда машҳур бўлади ва бутун АҚШ бўйлаб тарқалади. Бу нутқида у бир мамлакатда «ярим қуллик ва ярим эркинлик» ҳолати давом этиши мумкин эмаслигини асослаб беради.

Президентлик

1860 йили доимий ўткир нутқлари сабаб Республикачилар партияси Авраам Линкольнни президентликка номзод этиб кўрсатишга қарор қилади. Анча тажрибали ва обрўли партиядоши, сенатор Уильям Стюардни ортда қолдириб, Республикачилар партиясидан сайловларда қатнашади.

Шу йили АҚШ тарихида илк бор 80 фоиздан кўпроқ аҳоли сайловда қатнашади. Америка қуллик тарафдорлари ва унга қаршилар лагерига бўлинади. Жанубий штатлар агар сайловларда республикачилар ғалаба қозонса, иттифоқ таркибидан чиқиб кетиш билан таҳдид қилади.

1860 йилдаги сайловлар олдидан чизилган, уч номзод ҳаракатлари кулгига олинган карикатура

Қулликка қарши бўлган шимолий штатлар Линкольн номзодига овоз беради. Қулчилик тарафдорлари кўп бўлган жануб эса иккига бўлинади. Демократлар партиясидан номзодлар Стивен Дуглас ва Кебел Брекинридж, Конституциявий иттифоқ партияси номзоди Жон Белл президентлик учун курашади. Натижада қулчилик тарафдорлари овози учга бўлинганда, қулликка қаршилар ягона номзод Авраам Линкольнга овоз беради ва 1861 йил 4 март кунидан Линкольн АҚШнинг ўн олтинчи президентига айланади.

Авраам Линкольн қулчиликка қарши бўлган Республикачилар партиясидан президентга айланган илк номзод эди. Унинг президентликка сайланиши АҚШда узоқ йиллардан бери давом этаётган курашда ниҳоят қулчиликка қаршиларнинг ғалабасини англатарди.

Фуқаролар уруши

Авраам Линкольн ҳали расмий инаугурация маросимини ўтказмасидан 7 жанубий штат (Жанубий Каролина, Миссисипи, Флорида, Алабама, Жоржия, Луизиана, Техас) АҚШ таркибидан ажралиб чиққанини ва янги Америка конфедератив штатлари республикасини тузганини эълон қилади. Конфедерация пойтахти этиб Алабама штати маркази Ричмонд шаҳри танланади ва Дэвис Жефферсон конфедерация президентига айланади.


Амалдаги президент Жеймс Бюкенен ва сайланган президент Линкольн ушбу ажралиб чиқишни қоралайди ҳамда Конфедерацияни тан олишдан бош тортади.

Инаугурация маросимида нутқ сўзлаган Линкольн жанубий штатларнинг ички ишларига аралашиш нияти йўқлигини билдиради ва шу йўл билан бўлинишнинг олдини олишга уринади. Бироқ ажралиш аллақачон содир бўлганди. Конгрессдаги жанубий штатлар вакиллари парламентни тарк этади, Конфедерация қўшини эса жанговар тайёргарликни кучайтиради. Шундан сўнг, Линкольн федерал ҳукуматдаги лавозимларнинг 80 фоизини Республикачилар партиясидан тайинлайди.

Уруш 1861 йил 12 апрель куни жанубликларнинг Жанубий Каролинадаги федерал қалъа — форт Самтерга уюштирган ҳужумидан сўнг бошланади. Авраам Линкольн бунга жавобан жанубий штатларни қўзғолончи деб атайди ва армияга чақирув эълон қилади. Тез орада шимол армиясига 75 минг кўнгилли келиб қўшилади. Федерал ҳукуматнинг тезкор ғалаба бўйича режаларини Манассаса шаҳри яқинидаги мағлубият барбод этади. Анчадан бери урушга тайёрланган жануб қўшини шимолликлар ҳарбий ва иқтисодий тизимни йўлга қўймасидан туриб, уларни яксон қилишга ҳаракат қилади.

Буюк Британия ва Франция бу урушда жанубни қўллаб-қувватласа, Россия уруш давомида шимолликларга қурол-яроғ ва ўқ-дори етказиб бериб туради.

Линкольн генерал Жорж Бринтон Маклелланни федерал қўшинлар бош қўмондони этиб тайинлайди. Шу йили бир неча жангларда мағлубиятга учраган бўлса-да, жанубликлар умумий манзарада шимолни қийин аҳволга солиб қўяди. Линкольн қулликни бекор қилишга шошилмайди. У ўз интервьюсида агар қуллик иттифоқни сақлаб қолса, уни бекор қилмасликка тайёрлигини билдиради.

Ниҳоят 1862 йилнинг сентябрида бўлиб ўтган Антетам жангидаги шимол ғалабасидан сўнг Линкольн қулликни бутунлай бекор қилишга жазм қилади. Бу жангда шимолликлар генерал Эдвард Ли бошчилигида жануб қўшинини бутунлай тор-мор этиши мумкин эди, бироқ Бош қўмондон Жорж Маклеллан Линкольннинг буйруғига қарамай таъқибни давом эттирмайди. Шундан сўнг Линкольн Маклелланни бош қўмондон вазифасидан озод қилади ва генерал Улисс Грантни бу лавозимга тайинлайди.

Авраам Линкольн Антетам жангида аскарлар билан. 1863 йил

30 декабрь куни Линкольн қўзғолончи ҳудудлардаги (шимолий штатларда қуллик аллақачон бекор қилинганди) қулларнинг бу занжирдан абадий халос бўлишини эълон қилади ва «Қулликни бекор қилиш бўйича мурожаат»га имзо чекади. Ушбу қонун натижасида АҚШ Конституциясига Ўн учинчи тузатиш киритилади ва мамлакатда қуллик бутунлай бекор қилинади. Бу эса Линкольннинг ички ва халқаро даражада обрўси ошишига олиб келади. Шу пайтгача жанубни қўллаб келаётган Буюк Британия ички норозиликлар сабаб АҚШга қарши интервенсияларни тўхтатади. Шунингдек, бу қонун шимол армиясига қора танлиларни жалб қилиш имконини беради.

Линкольн шу йили Homestead Act’ини қабул қилади. Бу қонун Конфедерация тарафида туриб курашмаганларга мамлакат ғарбидаги бўш ётган ҳудудлардан арзон нархга катта ерлар беришни назарда тутади. Homestead қонуни Линкольннинг кенг омма томонидан қўллаб-қувватланишига олиб келади.

Ҳар икки томондан эллик мингдан кўпроқ аскар ҳалок бўлган Геттисберг жангидан сўнг шимолнинг ғалабаси аниқ бўлиб қолади. Жангда ҳалок бўлганлар хотирасига бунёд этилган Геттисберг миллий қабристонининг тантанали очилиш маросимида нутқ сўзлаган Авраам Линкольн ўзининг моҳир нотиқлигини яна бир бор кўрсатади:

«Биз бугун бу уруш(фуқаролар уруши)нинг буюк жанги кечган майдонда тўпландик. Биз шу халқ ҳаёти учун жонини қурбон қилганларнинг сўнгги оромгоҳини муқаддас қилиш учун келдик. Ва улар бунга муносибдир.

Дунё бу ерда айтган гапларимизни деярли эшитмайди ва узоқ вақт эсламайди, лекин уларнинг бу ерда қилинган ишларини ҳеч қачон унутмайди. Келинг, биз тириклар шу заминда ҳалок бўлганларнинг тугалланмаган ишини охирига етказайлик. Бевақт ҳалок бўлганлар беҳуда ўлиб кетмаганини исботлайлик. Бу халқ Худонинг қаноти остида янгича озодликка эга бўлади!»

Геттисберг нутқи АҚШ тарихидаги энг машҳур мурожаатлардандир.

1864 йилги президент сайловларига ўз номзодини қўйган Линкольн президентлик учун ўзининг собиқ қўмондони Жорж Маклеллан билан кураш олиб боради. Бу пайтда шимоллик генерал Уильям Шерманнинг жанубликлар учун жуда муҳим шаҳар — Атлантани эгаллаши сайлов натижаларини амалда ҳал қилади. 233 уч сайловчининг 211 нафари Линкольн учун овоз беради ва у иккинчи муддатга сайланади.

1865 йил 2 апрелда генерал Улисс Грант Конфедерация пойтахти Ричмонд шаҳрини эгаллайди ва 9 апрель куни генерал Эдвард Ли таслим бўлиши билан АҚШда Фуқаролар уруши ўз якунига етади. Авраам Линкольн инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва иттифоқ бирлигини сақлаб қолган инсон сифатида жуда катта ҳурмат қозонади.

Сўнгги спектакль

Уруш тугагач Авраам Линкольн жанубда қайта қуриш бошланишини ва жанубнинг қора танли аҳолиси АҚШ фуқаролигига олинишини эълон қилади.

Орадан олти кун ўтгач, Исо Масиҳнинг ўлими ва уни хотирлашга бағишланган Муқаддас ҳафтанинг жума кунида АҚШ президенти, амалдорлари Вашингтондаги Форд театрига ташриф буюради. Театрда «Менинг америкалик амакиваччам» комедик спектакли намойиш этилади. Спектаклнинг энг кулгили қисмларидан бирида АҚШ президентнинг ложасига виржиниялик актёр, аслида жанубликлар жосуси бўлган Жон Уилкс Бут киради ва президентнинг бошига орқа томондан ўқ узади. Линкольнни дарҳол театр рўпарасидаги пансионатга олиб боришади, аммо АҚШнинг буюк президенти қайта ҳушига келмайди ва 16 апрель куни тонгда вафот этади.

«Линкольннинг ўлдирилиши» сурати

Аслида ўша куни Линкольндан ташқари вице-президент Эндрю Жонсон ва давлат котиби (ташқи ишлар вазири) Генри Сюард (икки эҳтимолий ворис) ҳаётига ҳам суиқасд уюштирилиши керак эди. Қотиллар Сюардга оғир жароҳат етказишга муваффақ бўлади, аммо вице-президент ҳеч қандай зарар кўрмайди. Бут қочиб кетишга муваффақ бўлади, лекин 26 апрель куни Виржинияда қўлга олинади ва отиб ташланади. Фитнанинг бошқа аъзолари эса қўлга олиниб, осиб ўлдиришга ҳукм қилинади.

Авраам Линкольн билан бирга унинг уч йил олдин вафот этган ўғли Уильям Линкольннинг жасади Вашингтондан Спрингфилдга поездда олиб кетилади. Миллионлаб қора ва оқ танли америкаликлар икки ҳафталик масофада ўзларининг буюк президенти билан сўнгги бор хайрлашиш ва унга ҳурмат бажо келтириш йўл бўйига чиқади.

Авраам Линкольннинг вафоти мамлакатда бошланган қора танлилар тенглиги ҳаракатини тўхтатиб қўяди. Кейинги президент Эндрю Жонсон Линкольн сиёсатини давом эттирмайди ва АҚШнинг қора танли аҳолиси фақатгина 1964 йилга келиб ҳақиқий тенгликка эришади.

Вашингтондаги Авраам Линкольн ёдгорлиги

Авраам Линкольн Америка халқи хотирасида тарихий шахс бўлиб, АҚШнинг бутунлай қулашига тўсқинлик қилган, Америка миллатининг шаклланиши ва мамлакат тараққиётига асосий тўсиқ бўлган қулликни бекор қилишга катта ҳисса қўшган инсондир. Америка халқи миннатдорлик белгиси сифатида Жанубий Дакота штатидаги Америка Қўшма Штатларининг тарихий ривожланишини белгилаб берган тўрт президент сафида Авраам Линкольнга ҳам ёдгорлик ўрнатади. Шунингдек, афсонавий президент номига Вашингтонда алоҳида ёдгорлик биноси ҳам очилади.

Ҳозирги кунда Авраам Линкольн таваллуд топган кун биринчи президент Жорж Вашингтон таваллуди билан биргаликда (Вашингтон 22 февралда туғилган) февраль ойи учинчи ҳафтасининг душанбасига тўғри келувчи Президент кунида нишонланади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #xabarlar, #newsuz, #ahborot, #Yangiliklar, #habarlar, #news, #новости, #uznews dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) | Просмотров: 255 | Добавил: #newsuz, #xabarlar, #ahborot, #news, #новости, #habarlar, #uznews, #Yangilik, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Shohjahon Jo'rayev - Ayt qachongacha

Lola Ahmedova - Sadiya

Yulduz Turdiyeva - Kuydirasiz, og'a

Zohirshoh Jo'rayev - Otam

Yulduz Usmonova - Yor biyo (feat Malik) (New version)

Hamdam Sobirov - Esla meni

Zohid Rixsiyev - Hididan

Umidaxon - Jonam

Yamin - Xafa bo'lma

Malika Egamberdiyeva - Armon belanchak


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя