Понедельник, 2017-05-29, 11:46 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3285]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [314]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1770]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3046]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4762]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1987]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1063]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [123]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [752]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 522
Статистика


waplog

Онлайн всего: 108
Гостей: 107
Пользователей: 1
margoot3
Главная » 2017 » Январь » 6 » Мендан бошқа яна икки хотин…

7:32 PM
Мендан бошқа яна икки хотин…
— Йигирма уч йиллик турмушимизда тўрт нафар фарзандга ота-она бўлдик. Бошида роса қийналиб яшадик. Елиб-югуриб тадбиркорликни йўлга қўйдик, рўзғоримизга қут-барака кирди. Ҳозир биздан бойроқ одам йўқ. Бироқ семизликни қўй кўтарар экан. Хўжайиним пул кўплигидан хотинни учта қилди. Оиламиз билан меҳнат қилиб топаётган пулимизни маишатига совураётган хиёнаткор эр билан яшагим келмай қолди. Болаларимнинг тирик етим бўлишини истамайман. Нима қилсам экан?

Нозанин, Навоий вилояти

— Тақдирингизга ёзилганларни эшитиб, "Олтин балиқча” эртаги ёдимга тушди. Тешик тоғоранинг бутун бўлиб қолишини умр бўйи орзу қилган бечора кампир маликага айлангач, босар-тусарини билмай қолгани каби хўжайинингизни пул қутуртирибди. Афсус!

Қадим ҳикматларда донишмандлар ҳар бир воқеа-ҳодисанинг оқибатини инсоннинг қилмиш-қидирмишида деб билганлар. Уйини ўғри урган одамдан: «Ишқилиб топаётган молинг ҳалолмиди?” деб сўрашади. Ҳадиси қудсийда эса: «Агар қалбингда ғашлик, баданингда беморлик, ризқингда маҳрумлик, молингда камчилик топсанг, демак, билгинки, сен бефойда нарсани (кўп) гапирибсан», деб мараҳамат қилинади. Бу гап-сўзлардан дилингиз оғримасин, бироқ ўзингизни, қилаётган касб-корингизни бир тафтиш қилиб кўринг-а. Қаерда хато кетдингиз? Қолаверса, келаётган молу давлатдан муҳтож одамларга, улашаяпсизми, қўни-қўшничилик ҳаққини адо этаяпсизми? Ота-она, қайнона-қайнота ҳолидан бохабармисиз? Уларнинг ҳолидан хабар олиб,  танг аҳволингиз борасида маслаҳат сўранг. Ҳарҳолда сизнинг оилангиз муаммосини, дардингизга қандай малҳам босишни яхши билишади.

Қалбларга шифо бўлгувчи яна бир ҳадис: «...менинг розилигим учун ёқтирмаётган нарсангизга ҳам сабр қил(ишни ўрган)магунча ҳузуримдаги нарса(жаннат)га эришолмайсиз». Аёл киши она бўлгани учун ҳам болаларининг бахти учун кўп азиятларга чидаб яшашга маҳкум бўлади. Ҳатто ўзи яшашни истамаган, уни хўрлаган эр билан ҳам болалари ҳурматидан умргузаронлик қилади. Бироқ ҳар бир азият ва жафонинг орқасидан яхши кунлар келиши тайин. Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ. Бу ҳаётий фалсафа ҳақиқатнинг ўзгинаси. Сиз ҳам сабр-бардошингиз эвазига фарзандлардан яхши кунларни кўрасиз. Эрингизга Худо инсоф берсин, илоё.

Сингилжоним, бу кўҳна дунёга баъзида фалсафий назар ҳам ташлаш керак. Назаримизда, ҳаёт мураккабликлардан иборат, яшаш қийин туюлади. Биров ночорликдан нолиса, биров бойликдан тинчини йўқотади. Аслида эса ҳаётда яшашни осонлаштириш ўз қўлимизда. Аёл киши эркакка нисбатан эзгуликка, муросага мойил. У тинчлик-хотиржамлик тарафдори. Оиласини сақлаб қолиш учун жон-жаҳди билан курашади. Шу сабаб ҳам кўп нарсани кечириб, аламларни ютиб, мулоҳаза билан фикр юритади. Чунки аёл ҳаёт посбони. Эркак зоти эса ҳукмронлик қилишни севади, айтгани айтган, дегани деган бўлишни истайди ва шунга интилади. Моддий имкониятлари яхшиланса, маишат, роҳат-фароғатни истаб қолади. Албатта, бу  ҳамма эркакларга хос хислат эмас, бироқ шундайлар орамизда борлиги, оиласининг шаъни, фарзандлар келажагини ўйламайдиганлар хилига аёллар ўзгача муомала-муносабатда бўлишади, бу эса «аёл макри» деб аталади. Мазкур ҳолатдаги макр оилани сақлаб қолиш учун моҳирона ижро этиладиган санъатдир!

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 108 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017