Понедельник, 2020-09-28, 7:38 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8490]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1396]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [138]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2835]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5200]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [55]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7848]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1466]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [239]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [272]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [120]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2059]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [251]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1822]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [145]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [392]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [679]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [32]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [152]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [48]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [46]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [12]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [210]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [33]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 837
Статистика



Онлайн всего: 136
Гостей: 136
Пользователей: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Август » 22 » Мерилин Монро, Шерон Тейт ва тақдири фожиали якун топган ХХ асрнинг бошқа юлдузлари

11:32 AM
Мерилин Монро, Шерон Тейт ва тақдири фожиали якун топган ХХ асрнинг бошқа юлдузлари
Мерилин Монро, Шерон Тейт, Грэйс Келли – бу аёллар қобилиятли ва омадли бўлган, аммо жуда эрта ҳаётдан кўз юмган. Ўтган асрнинг ёрқин юлдузлари ва уларнинг фожиали тақдири ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Мерилин Монро (1926–1962)

Мерилин Монро ўз даврининг энг гўзал аёлларидан бири эди. У Голливудда муваффақиятли карьера қурди. Унга энг муваффақиятли ва обрўли кишилар, шу жумладан, ўша пайтдаги АҚШ президенти Жон Кеннеди мулозамат қилган, аммо актрисанинг шахсий ҳаёти жуда фожиали кечди.

Мерилиннинг ҳаётини ўрганган биографнинг қайд этишича, у она бўлишни орзу қилган. Аммо бир неча марта ҳомиласи тушгани ва бачадон ташқарисидаги ҳомиладорлик туфайли ушбу орзу ушалмаган.

Монро севгида омадсиз эди: У уч марта турмуш қурган, бироқ уларнинг ҳеч бирида актриса оила қуриш орзусига эриша олмаган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, актриса тез-тез қўрқув ва тушкунлик хуружига мойил бўлган, шунингдек, унинг кайфияти жуда тез ўзгарарди. Бунинг оқибатида 1962 йил 5 августда 36 ёшли Мерилин ўз жонига қасд қилган. Ўлим сабаби кучли барбитурат билан заҳарланиш эди.

Шерон Тейт (1943–1969)


Шерон Тейт ўсиб бораётган кино юлдузи ва Роман Поланснинг рафиқаси эди. 26 ёшли, сарғиш сочли, кўзлари катта гўзални Голливудда муваффақиятли ва машҳур бўлиши тахмин қилинган эди, аммо 1969 йил 8 августдан 9 августга ўтар кечаси унинг ҳаёти фожиали якун топди.

Тейт тўққиз ойлик ҳомиладор эди. Ўша куни Поланс Лондонда суратга олиш ишлари билан банд, актриса эса Лос-Анжелесда бўлган.

Эрини кутаётган актриса дўстлари Жея Себринг, Войтек Фриковс ва Эбигейл Фолгер билан вақт ўтказишга қарор қилади. Шерон улар билан ресторанда учрашади, кейин ҳамма Тейт ва Поланснинг уйига борган. Кечаси жиноятчи Чарльз Менсон тўдасидаги каллакесарлар уйга бостириб киради ва ҳаммани ўлдиради, ҳатто Тейтнинг итини ҳам аямайди. Суд экспертлари шафқатсизларча ўлдирилган актриса танасида 16 та пичоқ зарбасини аниқлаган.

Шерон Калифорния штати Калвер шаҳридаги Муқаддас хоч қабристонига вафотидан кейин Пол Ричард Поланс деб исм олган чақалоғини қучган ҳолда дафн қилинган.

Тейт ва унинг дўстларининг қотиллари ҳибсга олиниб, ўлимга ҳукм этилган. 1972 йил Калифорнияда ўлим жазоси бекор қилинди, шунинг учун ҳукм умрбод қамоқ жазосига ўзгартирилди.

Грэйс Келли (1929–1982)


Грэйс Келли бадавлат саноатчи оиласида туғилган. Келлининг оиласи Филаделфиядаги ҳашаматли ҳовлида яшар эди. Болалигидан Грэйс олий жамият аъзоси эди, аммо бу унга етарли бўлмади. Бўлажак кино юлдузи ота-онаси яшаган дунёдан фарқли бўлган бошқа оламда муваффақиятга эришишга интилди.

Келли Нью-Йоркка кўчиб ўтди. У ерда кимё фанини ўрганди. Америка драма санъати академиясида актёрлик маҳоратидан сабоқ олди. Келли турли спектаклларда кўплаб роллар учун синов топширган, аммо дастлаб фақат реклама шартномаларини олган.

Келли дастлабки ролини «Роппа-роса пешинда» фильмида ўйнади. Премьерадан сўнг актрисага кинода рол учун таклифлар кела бошлади. Грэйснинг актрисалик карьераси муваффақиятли бўлди, аммо атиги бир неча йил давом этди. Каннга саёҳат пайтида Келли Монако князи Рене III билан танишади ва шу вақтдан бошлаб унинг тақдири йўналишини ўзгартирди: кино юлдузи маликага айланди.

Келлининг Рене III билан никоҳи 26 йил давом этди. Улар уч нафар фарзандни катта қилди ва бахтли ҳаёт кечирди. Афсуски Грэйснинг ҳаёти 52 ёшида ниҳоясига етди. 1982 йил 14 сентябрда машина бошқариб кетаётган Грэйс инсультга учради ва бошқарувни йўқотди. У билан бирга бўлган қизи Стефания тирик қолди, аммо Грэйсни қутқариб бўлмади.

Вивен Ли (1913–1967)


Вивен Ли кино тарихидаги энг буюк актриса, шунингдек, ўтган асрнинг энг гўзал аёлларидан бири ҳисобланади. У актрисалик соҳасидаги баланд чўққиларни забт этиб, Скарлетт ЎХаранинг «Шамолларда қолган ҳисларим» (1939) ва Бланш Дюбуанинг «Орзу трамвайи» (1951) фильмларидаги роллари учун икки карра «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.

Афсуски, актрисанинг шахсий ҳаёти унчалик муваффақиятли эмас эди. 40 йилларнинг ўрталарида Вивенга сил касаллиги ва биполяр аффектив бузилиши ташхиси қўйилган. Аста-секин касаллик кучайиб борди ва Ли ишлаш қийин бўлган актриса сифатида шуҳрат қозонди.

Сил касаллигининг даврий қайталаниши актрисанинг соғлигини заифлаштирди. Паталогиянинг кучайиши, икки ҳомиласини йўқотиши ва Бланш Дюбуа роли, Вивеннинг таъкидлашича, уни ақлдан озишга ва маник-депрессив психознинг ўткир шаклига олиб келган.

Актриса 1967 йил май ойида, 53 ёшида сил касаллигидан вафот этди. Унинг жасади Голдерс-Гринда куйдирилган, кули эса Блекбойз сув омборига сочилган.

Жуди Гарленд (1922–1969)


Жуди Гарленд мусиқали ва драматик фильмларда машҳур бўлди. Унинг карьераси болалигидан бошланиб, 47 йиллик умрининг 45 йили мобайнида давом этган. Жуди ўсмирлик даврида, Metro-Goldwyn-Mayer кино компанияси билан шартнома имзолади. Актриса «Оз салтанати сеҳргари» (1939) ва бошқа 20 дан ортиқ фильмда роль ўйнаган.

Гарленд ўзининг профессионал ғалабасига қарамай, ҳаёти давомида шахсий муаммолари билан курашди. Актриса амфетаминга қарамликдан азият чекди. Бу стимуляторни Metro-Goldwyn-Mayer талабига кўра қабул қила бошлади, бу унинг вазнини бошқариш ва тўхтовсиз ишлашга имкон берди. Амфетамин таъсирини қоплаш учун Гарлент ухлатадиган таблеткаларни ҳам ичган ва бунга одатланиб қолган.

Жуди жуда узоқ азоб чекди: киностудияларнинг камситувчи диктатураси, тўртта муваффақиятсиз никоҳ, тушкунлик, бир неча бор ўз жонига қасд қилишга уриниш. У кўпинча психиатрик клиникаларда йилига бир неча ой даволанди. Гарленд молиявий беқарорликдан азият чекди – кўпинча юзлаб доллар қарзларини тўлашга мажбур бўлди.

Ҳаётининг сўнгги йилларида Жудининг соғлиги шу қадар ёмонлашдики, у саҳнага чиқолмади. Концерт ўтказиши керак бўлган залларнинг эгалари Гарлендни шартномани бузганликда айблаб, судга берди. Солиқ хизмати қарзини тўлаш учун ундан уйини тортиб олди.

1969 йил 22 июнда Жуди Гарленд эри Микки Динс томонидан Лондонда ижарага олган квартирасининг ювиниш хонасидан ўлик ҳолда топилган.

2019 йилда Руберт Гулднинг «Жуди» биографик фильми тақдимоти ўтказилди. Унда Гарленд образини Рене Зеллвегер ижро этган. Ушбу роль актрисага «Оскар» олиб келди.

Натали Вуд (1938–1981)


Натали Вудни қачонлардир Наташа Захаренко деб аташарди. У Сан-Францискодаги рус ва украиналик муҳожирлар оиласида туғилган. Натали саккиз ёшида кинода суратга тушишни бошлади. Унинг биринчи асосий роли «34-кўчадаги мўъжиза» фильмида бўлган.

«Ғарбий томон тарихи» (1961), «Жипси» (1961), «Катта пойга» (1965) фильмлари Вудга жаҳон шуҳратини олиб келди. «Ўтлоқдаги улуғворлик» (1961) ва «Муносиб нотаниш билан севги» картиналаридаги роллари учун икки карра «Оскар» мукофотига сазовор бўлди. 1979 йилда «Ҳозир ва абадий»  телевизион фильмидаги роли учун «Олтин глобус» мукофотига сазовор бўлган.

1981 йил 29 дан 30 ноябрга ўтар кечаси Калифорниянинг Санта-Каталина оролида актриса яхтада сузиб кетаётганда ғойиб бўлади ва унинг жасади Санта-Каталина соҳилидан топилади. Ўшанда кемада эри Роберт Вагнер, актёр Кристофер Уокен ва яхта капитани Деннис Деверн ҳам бўлган.

Актрисанинг ўлими бахтсиз ҳодиса деб топилган, аммо 2009 йилдаги тергов натижасида яхта капитани Деннис актрисанинг ғойиб бўлишидан олдин Вуд ва Вагнер кемада катта жанжал қилганини айтган. Бундан ташқари Вуд болалигидан сувдан қўрқиши кўпчиликка маълум бўлган. Шунинг учун актрисанинг яқинлари унинг ёлғиз ўзи океанда сузмоқчи бўлганига ишонмади. Наталининг танасида кўкариш ва шишлар борлиги аниқланган. Асосийси эса юлдузнинг ҳаёти 30 миллион долларга суғурта қилинган, мободо у вафот этгудек бўлса, бу пуллар унинг эрига ўтиши керак бўлган. Шундай бўлди ҳам.

Бироз вақт ўтгач, полиция терговни қайта бошлади. Вуднинг ўлими сабаби «тасодифан чўкишдан» «чўкиш ва бошқа сабабларга» ўзгартирилди, аммо Вагнер ҳибсга олинмади. Ҳозир у 90 ёшда, Вуднинг ўлимидан ўн йил ўтгач, актриса Жилл Ст.Жонга уйланган.

Жиа Каранжи (1960–1986)


Тарихдаги биринчи супермоделлардан бири Жиа Каранжи 26 ёшда вафот этган. У нафақат модель сифатида, балки шахсий ҳаёти билан ҳам машҳур эди.

Жианинг сурати Vogue журнали муқовасида пайдо бўлганидан икки йил ўтгач, мода олами ундан юз ўгирди: ҳеч ким унинг гиёҳвандликка мойиллиги ва жаҳли тез чиқадиган феъл-атворига дош беришга тайёр эмас эди. Каранжи гиёҳвандликка қарши курашишга уринди, аммо у мағлуб бўлди. Сўнгги йилларда у матбуот эътиборидан қолди. Наркотикларга қарамлик кучайиб кетиб, пули йўқлигидан собиқ супермодель фоҳишалик йўлига кирди.

Жиа 26 ёшда ОИТС сабаб вафот этди. Унинг ўлими ҳақида кенг оммага бир йилдан сўнг маълум қилинди. Моделнинг ҳаётий ҳикояси Анжелина Жоли бош ролни ижро этган «Жиа» фильмида кўрсатилган.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 205 | Добавил: #habarlar, #uznews, #ahborot, #Yangiliklar, #Yangilik, #news, #xabarlar, #новости, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Xadicha - Begim

Nilufar Usmonova - Mendan meni so'rama

Benom guruhi - Befarq (Remix)

Dildora Niyozova - Aslida

Timati feat MORGENSHTERN - El Problema

Oybek Holmedov - Kulsam baxtli demang siz

Ulug'bek Rahmatullayev - Ko'rolmagan ko'zlar

Muzaffar Mirzarahimov - Yarim umrim

VIA Marokand - Alma

Benom - Yuragim (Video KLIP va MP3)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar





BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2020 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя