Магний ҳаракатчанликни ва мушакларнинг тўғри ишлашини таъминлайди. Унинг ёрдамида асаб тизими миядан сигналларни турли орган ва тўқималарга тўғри узатади.
Магний юрак уриш тезлигини барқарорлаштиради, қондаги шакар миқдорини меъёрида сақлашга ёрдам беради.
Шунингдек, минерал тўғридан-тўғри оқсиллар ва ДНК синтезида иштирок этади, яъни танани тиклашга, ёшликни сақлашга ёрдам беради.
Танамиз ўз-ўзидан магний ишлаб чиқара олмайди: биз уни овқатдан оламиз. 19 ва ундан катта ёшдаги аёллар соғлиғини сақлаш учун кунига 310 мг магний (ҳомиладор аёллар учун – 350 мг гача), 30 ёшгача бўлган эркаклар учун – 400 мг, 30 ёшдан юқори бўлганларга 420 мг дан ортиқ магний истеъмол қилиш тавсия этилади.
Магнийни поливитаминлар ва қўшимчалардан олиш мумкин. Бироқ, бу ҳолда, уни ҳаддан ташқари ошириб юбориш хавфи мавжуд. Магнийнинг ортиқча миқдори кўнгил айниш, диареяга олиб келади. Баъзи ҳолларда юрак ритмининг бузилишига ва ҳатто юрак тўхташига олиб келиши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда магнийни қабул қилиш тавсия этилмайди:
юрак муаммолари; буйрак етишмовчилиги; ичак билан боғлиқ муаммолар; миастения.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|