Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман ички ишлар бўлимининг уч нафар ходими психолог ёки ота-онаси иштирокисиз 4 ва 8 ёшли икки гўдакни бўлимга олиб бориб сўроқ қилган. Натижада 8 яшар бола неврозга учраган. Бу воқеа 2018 йил 23 сентябрида содир бўлган.
Айтишларича, ўша куни уч нафар милиционер Наргиза Қурбонова исмли аёлнинг уйига фуқаро кийимида ташриф буюрган. Уларга маҳаллий тадбиркорлардан бири мурожаат этиб, боғига шу хонадон эгалари кириб мева ўғирлагани ва кейин пуллаганидан шикоят қилган.
— Бизнинг уйимизга, — дейди Наргиза Қурбонова. — Уч нафар милиционер кириб келиб, ҳеч қандай асоссиз, исботларсиз бизни мева ўғирлаганликда айблай бошлади ва бизни бўлимга олиб кетмоқчи бўлишди. Биз исбот талаб қилиб туриб олдик. Улар билан бўлимга кетишни истамадик. Милиционерлар чиқиб кетишди. Аммо 8 ёшли ўғлим билан 4 яшар қизчамни бизга индамасдан милиция бўлимига олиб кетишган экан. Сўроқ қилишлари оқибатида 8 яшар ўғлим кучли психологик жароҳат олди. Невроз бўлиб қолди. Ўғлимнинг айтишига қараганда, милиционерлар ака-сингилга дўқ қилиб, отасини ҳам, уларни ҳам қамаб ташлаймиз деб қўрқитишган экан. Ўшандан бери ўғлим қўрқоқ бўлиб қолган. Милиционерларни кўрди дегунча иштонини ҳўл қиладиган бўлган. Ҳатто, мактабдаги ўқитувчиси ҳам боламнинг аҳволи ёмон тарафга ўзгарганини сезибди. Туманимиздаги педиатрга олиб боргандим, врач уни невропатологга кўрсатишимни тайинлади. Невропатолог эса ўғлимни текшириб кўриб «невроз» ташҳисини қўйди…
Республика бош прокуратураси матбуот бўлими хабарига кўра, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман ички ишлар бўлимининг уч нафар ходимига нисбатан интизом жазоси белгиланган. Лекин Наргиза Қурбонова бу жазодан кўнгли тўлмаганини баён этган.
Ҳақиқатан, Ўзбекистон қонунлари талабига кўра, 16 ёшга етмаган болаларни сўроқ қилиш жараёнида уларнинг ота-онаси, яқин қариндоши ёки муаллими иштирок этиши лозим.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|