Суббота, 2016-12-10, 8:54 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 121
Гостей: 121
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Сентябрь » 29 » Мистика: Марҳум билан ёзишма

7:56 PM
Мистика: Марҳум билан ёзишма
Ушбу воқеани таҳририятга келган мактублар орасида кўриб, ўқидик ва жуда таъсирландик. Сурхондарё вилояти, Денов туманида истиқомат қилувчи Нилуфар Чориева ёзиб юборган бу номадаги сирли воқеа барчани ҳайратга солиши табиий.

"Бундан икки йилча аввал ижтимоий тармоқлардан бирига аъзо бўлдим. Биринчи марта кирганим учун қандай қилиб дўстни топишни ҳам билмас, таниш-билишларим қайси ном остида кирганини ҳам билмасдим. Шунинг учун ўзим танимаган бир-нечта қизларга ҳам дўстлик таклифини юбордим. Улар қабул қилишди. Зериккан чоғларимда танишиб олиб, бир нечаси билан суҳбатлашдим ҳам. Янги топган дугоналарим орасида Феруза дегани жуда ширинсўз ва ҳозиржавоб эди. Энг қизиғи, унинг билмаган нарсасининг ўзи йўқ.  Аслида Феруза билан суҳбатимиз ҳам антиқа бошланган. Мен ундан олдин Дилбар деган қиз билан гаплашсам, сира жавоб ёзмади. Лекин сайтда эканлигини билдирувчи нуқта ёниб турарди.

—Нега ёзмаяпсиз? Мен сизни холамнинг қўшнисига ўхшатдим. Шунинг учун дўстлик таклифини билдирдим, — дедим охири унга.

—Алдамаяпсизми? — деб ёзибди ниҳоят у.

—Нега алдайман? Мабодо қўшнингизнинг исми Зулфия, қизи София эмасми? — дедим.

—Ҳа, сизни кўрганманми? — деди у.

—Кўргансиз. София билан сизларникига чиққанмиз. Бизга мунчоқдан билакузук ясашни ўргатгансиз...

—Ҳа-а-а, эсладим. Кечиринг. Мен сизни қизлар номи билан сайтга кирадиган йигитлардан деб ўйлабман, — деди у. — Суратингиз қўйилмагани учун танимадим.

Унинг гапларидан билдимки, бир нечта йигит қизлар номидан сайтга кириб гаплашишга уринган экан. Шундан буён суратсиз, ўзи билмаган қизлар билан ҳам ўйлаб гаплашаркан. 

Бу суҳбатдан кейин ижтимоий тармоқларда кутилиши мумкин бўлган кўп нарсалар ҳақида билиб олдим. Кейин у иши борлигини айтиб, хайрлашиб чиқиб кетди. Мен эса Дилбар кетиши билан Ферузага ёздим:

—Салом. Яхшимисиз? Қаерда ўқийсиз ё ишлайсиз?

Яна ўша сукут. Феруза ҳам сайтда бўлса-да, менга жавоб ёзишни истамади. Дилбар ёзган гаплардан кейин балки, Ферузада ҳам шубҳа бордир, дея ўзимнинг қиз бола эканлигимни эслатдим:

—Феруза опа, мен йигит киши эмасман. Ижтимоий тармоққа энди кирдим. Кўп нарсани билмайман. Билганим айримлар қизларни ҳам йигит киши деб ўйлаб жавоб ёзмаскан. Аммо мен унақа қилаётганим йўқ. Шунчаки дугона орттирмоқчиман холос...

Бу гапимдан кейин ҳам пича ўзимнинг ниятим холислигини исботлашга уриндим. Ниҳоят, Ферузадан жавоб келди:

—Яхшимисиз? Узр дарҳол жавоб ёза олмадим. Сиздан шубҳа қилганим йўқ. Қиз бола эканлигингизни, интернетда танишингиз камлигини, азбаройи қизиқаётганингиз учун ҳам бегоналарга ёзиб бўлса ҳам тармоқни ўрганаётганингизни биламан.

—Раҳмат! Нима иш қиласиз опа? — дедим яна битта таниш орттирганимдан қувониб.

—Мен ишларни ҳам, ўқишларни ҳам ниҳоялаб бўлганман. Ўзингиздан гапиринг, — деди Феруза опа.

Мен унинг гапларига эътибор қилмай, ўзим ҳақида гапириб кетдим.

Узоқ суҳбатлашдик. Мен оиламизни, ўзимни яқиндан таништирдим. Феруза опа жуда ширинсухан эди. Шу тариқа бир ҳафтача гаплашиб юрдик. Яқинда Қурбон ҳайити арафасида унинг профилига кириб суратларини томоша қила бошладим. Кўра туриб, даҳшатга тушдим. Феруза опанинг суратлари тагидаги муносбатларда "Жойинг жаннатда бўлсин!”, "Охиратинг обод бўлсин!”, "Ишонгим келмайди. Аммо начора! Қабринг нурга тўлсин!” деган гапларни ўқидим. Энг даҳшатлиси, бу гаплар бир йилча аввал ёзилганди. Мен қўрқув ва ҳайрат ичида қолдим. Шундай бўлса-да, минг ҳадик билан ёздим:

—Феруза опа, нега сизга бунақа ёзишган? Мен кечагина сиз билан гаплашдим-ку!

Ўша ондаёқ нотаниш кишилардан изоҳлар ёзила бошлади:

"Тавба қилинг. Унинг вафот этганига бир йилдан ошди...”

"Адашгансиз...”

"Профилига қаранг, охирги марта кирган санаси сақланиб қолган...”

Мен ҳаяжон ва қўрқув аралаш қайтадан Феруза опанинг профилига кирдим. Чиндан ҳам сайт унинг бир ярим йил олдинги санада охирги марта кирганини кўрсатиб турарди.

Кейин шахсий ёзишмаларимизга қарадим. Не кўз билан кўрайки, у ерда фақат менинг гапларим қолган, Феруза опанинг гаплари ўчиб кетганди. Кимдир мени аҳмоқ қилиб Феруза опанинг номидан ёзибди-да, деган хаёлга бордим. Аммо профилдаги турган ўтган йилги сана мен гаплашган инсон ҳеч қачон сайтга кирмаганини билдириб турарди. Анчагача ўзимга келолмай юрдим. Охирги марта Феруза опани ёд этиб ёзишмаларимизга қарасам, менинг ёзганларим ҳам йўқ. Ана шундагина бу ерда бир синоат борлигига, мен чинданда марҳум билан гаплашанимга ишонч ҳосил қилдим...”

КАМИНА  оққа кўчирди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://daryo.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 327 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016