Суббота, 2016-12-10, 12:46 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 171
Гостей: 171
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Октябрь » 19 » «Муҳаббат дарахти» фото-тест орқали ўзингизга муносиб инсонни танланг!

8:16 PM
«Муҳаббат дарахти» фото-тест орқали ўзингизга муносиб инсонни танланг!
Қизларжон, суратларга диққат билан разм солиб, кўнглингизга ёққанини танланг-да, таърифга кўз югуртиринг. Фото-тестимиз орқали феъл-атворингиз ва сизга муносиб инсон ҳақида керакли маълумотларни билиб оласиз.

1. Романтикага ошуфтасиз!

Кучли, дадил ва журъатлисиз. Кўнглингизнинг бир бурдида шундай хос жой борки, у романтика ва нафис туйғуларни истайди. Ўзингизга бўлган ишонч, қатъият ва етти ўлчаб бир кесишингиз омадингиз гарови. Гарчи кишилар билан тил топишишингиз бироз мушкул бўлса-да, танлов палласида ўзингизни йўқотиб қўймайсиз.  Қарама-қарши жинс вакилларининг эътиборини қозониш учун макр каби «қурол»лардан фойдаланишга чўчимайсиз. Одатда бу усулларингиз муносабатларингизни янада мустаҳкамлайди. Йигитлар сизни  ишончли ва  қатъиятли қиз сифатида қабул қилишади. Кундалик муаммолар муносабатларингизга совуқчилик тушуришига йўл қўймайсиз. Феъл-атвори сизга ўхшаган инсон билан бахтли яшайсиз. Касб-корига келсак, сиёсатчи, нотиқ, режиссёр ва ўз соҳасида етакчи йигит билан узукка кўз қўйгандек мос тушасиз.

2. Кучли инсонга суянишни истайсиз!

Эҳтиёткор, режали, тадбиркор ва тиришқоқ... Бу рўйхат узоқ давом эттирилса-да, фазилатларингизнинг адоғига етиш мушкул. Сиз атрофдагиларнинг ноғорасига ўйнайдиганлар тоифасидан эмассиз ва сохта обрў-эътибор изидан қувмайсиз. Бироқ таъсирчанлик, палапартишлик каби одатларингиздан халос бўлиш фурсати етди. Масъулиятни бўйнингизга олишни ўргансангиз, катта ютуқларга эришасиз. Йигитлар билан муносабатларингиз режа асосида, босқичма-босқич ривожланишини истайсиз. Феълингиздаги барқарорлик атрофдагиларда, хусусан йигитларда ишонч туйғусини уйғотади. Ҳаётингизни меҳрибон, доим қўллаб-қувватлашга тайёр, кучли инсон билан боғласангиз, янглишмайсиз. Бўлажак жуфтингиз ҳисобчи, банк ходими, муҳандис ёки қурувчи бўлса, нур устига нур.

3. Юрагингизга қулоқ тутасиз!

Содда, очиқкўнгил ва самимий инсонсиз, шу туфайли кўнглингиз доим жўшқин кечинмаларни хоҳлайди. Одатда бошқаларнинг фикрини диққат билан эшитсангиз-да, ҳал қилувчи қарорни истакларингизга асосланиб қабул қиласиз. Турли жанжал ва кўнгилсизликлардан қочиш борасида маҳоратлисиз. Танлов чоғида ихтиёрингизни ўзингизга суянчиқ бўла оладиган кучли шахсга берасиз. Қалбингиз муҳаббат ва ёқимли туйғуларга лиммо-лим. Уларни кундалик муаммолар сўндириб қўйишидан эҳтиёт бўлинг. Спортчилар, ҳарбийлар билан чиройли жуфтлик ҳосил қиласиз.

4. Мослашмайсиз, мослаштирасиз!

Сиз тартибли, бошлаган ишини охирига етказмай қўймайдиган кишилардансиз. Қоидаларингиздан сира четга чиқмайсиз. Феълингиз анча босиқ бўлса-да, ўзингизни хафа қилдириб қўймайсиз. Атрофдагилар билан муносабатларингизни қадрига етганингиз туфайли таниш-билишларингиз, дугоналарингиз бисёр. Йигитлар билан муносабатларда эса биринчиликка интиласиз. Агар устунликка эриша олмасангиз, тенг ҳуқуқли шерик ролини ҳам қабул қилишингиз мумкин. Аслида сизга фалон касб эгалари муносиб деб айтиш мушкул.  Чунки ким бўлишидан қатъи назар кўнглингиздаги инсонни тарбиялаб олишга қодирсиз. Мустаҳкам ирода соҳибини учратсангиз, хеч иккиланмай рози бўлаверинг. Бундай йигит билан тенги йўқ жуфтликка айланасиз.

5. Аразингиз очилмайди!

Ҳис-туйғуга берилувчансиз, лов этиб ёниб, пуф этиб ўчишингизни тан олинг. Муносабатларда эса сирлилигингиз ва мафтункорлигингиз билан қарама-қарши жинс вакилларининг эътиборини қозонишга интиласиз. Вақти-вақти билан аразчилигингиз тутиб қолади. Лекин аччиқ устида қарор қабул қилмайсиз. Умр йўлдош сифатида оғир-вазмин, феъл-атвори барқарор кишини танласангиз, афсусланмайсиз. Ҳуқуқшунос, адвокат, дипломат ёки учувчилар сиз учун муносиб танлов.

КАМОЛА тайёрлади


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 112 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016