Воскресенье, 2016-12-11, 0:19 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 103
Гостей: 103
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Август » 21 » МУҲАББАТСИЗ НИКОҲ: БАХТДАН УМИД БОРМИ?

3:03 PM
МУҲАББАТСИЗ НИКОҲ: БАХТДАН УМИД БОРМИ?
Муҳаббат – чиройли капалак,
қўрқаман шўрликни тутгани.
Капалак қувганим ёдимда,
ёдимда йўқ аммо етганим...

Шавкат Раҳмон

Ғарбда никоҳ – бу олов устидан олинган севги, яъни вақт ўтган сари совиб боради, дейишади. Шарқда эса никоҳ – олов устига қўйилган меҳр, аста-секин исиб, оташин муҳаббатга айланади, деб ишонишади. Қуйидаги воқеалардан хулоса, қилиб, бу гапларда жон бор, деб ўйлаб қоласиз...

«МУҲАББАТСИЗ ҲАЁТ ЙЎҚ...»

– Синфдошим билан севишардик. Аммо отам мени бир дўстининг ўғлига унаштирди. Тўй куни ичимдан зил кетдим. Уйдан қочиб, йигитимнинг олдига кетаётганимда йўлда акаларим ушлаб олишди. Севганимни эса роса калтаклашди. Хуллас, бир-биримизга ета олмадик. Тўйдан кейин эримга кўнгил қўя олмадим. Чунки юрагим банд, «биринчи муҳаббатим»ни эсимдан чиқаролмасдим. Уч йил умрим азобда ўтди. Эрим ҳам унга кўнглим йўқлигини сезарди. Охири ажрашдик. Ўғлим отасиз қолди. Ҳозир синфдошим уйланган, хорижда оиласи билан яшайди. Эрим ҳам уйланди. Эшитишимча, бахтиёр яшаётганмиш. Фақат мен ёлғизман… Гоҳида тўғри қилдиммикан, деб ўйлаб қоламан.

ГУЛҲИДА, ИҚТИСОДЧИ

SUG’DIYONA: Муҳаббат билан оила қурилгани яхши, аммо ҳаётда ҳамиша ҳам бундай бўлавермайди. Баъзида истакларимиз имкониятларимиздан анча баландда туради. Эҳтимол, муҳаббатсиз ҳаётга кўникиш учун ҳаракат қилгандирсиз. Аммо сўзларингизга қараганда, бу ишни уддалай олмадингиз. Эндиликда ортда қолган хотиралар-у бўлиб ўтган воқеаларни унутинг-да, ҳаётингизни янгидан бошланг. Аввалги турмушингиз хато қилмаслигингиз учун сабоқ бўлади.

Шу ўринда бировни севиб, бошқасига турмушга чиқаётган қизларнинг катта хавф олдида турганларини уқтирмоқчиман. Чунки эрингиз қанчалик эътиборли, меҳрибон ва чапдаст бўлмасин, хаёлингизда яшаётган шаҳзода билан беллашолмайди. Хаёлингиздаги эркак ҳар доим ҳаётингиздагидан устун бўлаверади. Чунки унга энг яхши хусусиятларни ёпиштираверасиз. Севгилингиз билан яшаб кўрганингизда, кундалик икир-чикирлар синовидан ўта олармидингиз ёки йўқми? Буни аниқ билмайсиз. Лекин етишмаган орзу гўзал кўринаверади. Шунинг учун ота-оналар ҳам бировга кўнгли бор қизларини эрга беришга шошилмай, аввало, кўнглидаги туйғуга қизиқсинлар. Агар тажрибали инсон назари билан қараб, қизингиз севган йигит куёвликка муносиб эмас, деб топсангиз, шундай қилинг-ки, қизнинг ўзи ҳам бунга амин бўлсин. Сиз тажрибалироқсиз. Бунинг йўлини топа оласиз.

«АЛАМИМДАН УЙЛАНГАНДИМ...»

Fotolia 40475372 Subscription Monthly XXL-700x485– Армиядан қайтгунимча севганимни бошқага узатиб юборишди. Аввалига ичкиликдан аламимни олдим. Кейин эса онам топган қизга уйландим. Уч кунда талоғини бериб ҳайдайман, дегандим. Лекин мана ўн йилдан бери бахтиёр яшаб келяпмиз. Назокатим нафақат «илк муҳаббатим»ни эсдан чиқарди, балки ҳаётимда онамдан кейинги асосий аёлга айланди. Бошида қанча зуғм қилсам ҳам сабр билан енгди, ширин-ширин фарзандлар туғиб берди. Ҳар бир гапини ўйлаб гапиради, кайфиятимга қараб иш қилади. Юрагимга яқиним, у. Энди бир кунгина отасиникида ётиб қолса, кетидан ўзим ҳам боргим келаверади. Менимча, Аллоҳ мени муҳаббат, деб тортган азобларим эвазига Назокатимни мукофот қилиб берган. Ўзига шукр!

АКРОМ, ТАБДИРКОР

SUG’DIYONA: Баъзан ёнингиздаги одамнинг фазилатларини кундан кунга кашф қилиб, унга мафтун бўла борасиз. Бу бир кўришда муҳаббат каби оташин, тез алангаланувчи туйғу эмас, балки кўнгил заминига қадалган ва икки инсон ўзи парваришлаб вояга етказадиган дарахтдир. Баъзан икки инсоннинг феъл-атвори, қадриятлари, одатлари-ю дунёқараши мос тушиб қолади. Уларни тақдир бекорга учраштирмаган, дейсиз шунда. Лекин кундалик турмуш, рўзғор анча-мунча муҳаббатни йўққа чиқариши ёки аксинча, туйғуларни синовдан ўтказиб ривожлантириши ҳам мумкин. Юқоридаги йигитнинг бу борада омади чопган, деймиз ва бир-бирини чимилдиқда кўриб ҳам бир умр қўша қариб ўтган буви-ю боболаримизни ҳам эслаб қўямиз.

«ЭРИМНИНГ МЕҲРИ ТУРМУШИМИЗНИ АСРАБ ҚОЛДИ…»

– Совчилар келишди, учрашдик, унаштиришди, тўй бўлди. Турмуш ўртоғим камгап, оғир-босиқ, ишини билиб қиладиган одам эди. Бошида роса қийналдим. Эрим уйга келадиган вақтни юрагим безиллаб кутардим. Шу одамни кўрмасам, уйга келмаса-чи, деб Худога нола қилган пайтларим ҳам бўлган. Қайнонам билан ҳам муносабатларимиз яхши эмасди. Орадан йиллар ўтиб, фарзандларим туғилди. Қайнонамнинг менга меҳри тушди. Фақат эримни яхши кўраман, дея олмайман. Балки мен яхши кўришга қодир эмасдирман. Тўғриси, ҳозир ҳаётимдан мамнунман. Севмасам севмабман, аммо севимли эканимни биламан. Яъни эрим мени еру кўкка ишонмай севишига кўп бора амин бўлганман. Ана шу туйғу ҳурмати унга жуда боғланиб қолганман.

ГУЛНОЗА, УЙ БЕКАСИ

SUG’DIYONA: Аёл киши учун севишдан кўра севимли бўлиш муҳимроқ. Аёллар севгининг ўзини ҳам севиб қолаверишади. Яъни ёнидаги эркак уни яхши кўрса, ардоқласа, меҳр-муҳаббатга чулғаса, улар шундан ҳам бахтиёр бўла оладилар. Оила – бу фақат севги, муҳаббат дегани эмас. Ишонч, барқарорлик, мақсадлар ва маслаклар умумийлиги, бир-бирини тушуниш, сабр, ирода каби тушунчалар борки, улар воситасида икки инсон йиллар ўтиб ўзаро боғланиб қолади. Боғланиш эса муҳаббатдан кучлироқдир. Орада фарзандлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Аммо фарзандлари бўла туриб, ажрашиб кетаётган оилалар қанча-ю, бефарзанд бўлса-да, бир-бирига суяниб яшаётганлар қанча. Фарзанд эр-хотинни боғлаб турадиган ришта бўлса ҳам, бу риштага ортиқча ишониб юбориш керак эмас. Агар юқорида айтилган эр-хотиннинг ўзаро руҳий-маънавий боғлиқлиги бўлмас экан, фарзандлар ҳам оилани сақлаб қолиши даргумон. Ушбу келтирилган мисолда аёл эрига боғланган, севмайман деяпти, аммо бу ҳам севгининг бир тури. Асосийси, у ўз ҳаётидан мамнун. Эри эътиборли бўлишда давом этаверсин.

Баъзида минг қувманг, муҳаббатга ета олмайсиз. Ҳаёт давом этаверади. Бахтли оилавий ҳаётнинг эса рецепти йўқ. Асосийси, ўтмишга ёпишиб олмай, келажакка умид билан қаранг. Севмоқҳам – меҳнат. Оилада илиқ муносабатларга эришиш учун, ўз-ўзидан содир бўладиган чақмоқ янглиғ туйғуни орзу қилиб умрингизни ўтказманг. Бир ширин сўз, бир жилмайиш ва ҳаётга некбин назар сизнинг бахтли келажак учун қўйган илк қадамингиздир.

Руҳшунос Шаҳноза ХАЛИЛОВА

тавсиялари асосида Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА тайёрланди.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot sugdiyona.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 99 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016