Сериал 4 мавсумни ўз ичига олади
Дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларни топган, Туркиянинг тарихий йўналишда ишланган сериалларидан бири «Муҳташам юз йил» сериалида роль ижро этган машҳур актёр ва актрисалар ҳозир қандай кўринишда эканлиги суратларда акс этган.
Марьям Узерли — Ҳуррам султон
Таниқли турк актрисаси Марьям Узерли 2011 йилда «Муҳташам юз йил» сериалида бош роллардан бири Султон Сулаймоннинг рафиқаси Ҳуррам Султон образини гавдалантирган. У сериал охирига етмасдан ўз ватани Германияга учиб кетган ва шу ерда муаммоли вазият юзага келди. Миш-мишлар марказида турадиган актриса «Муҳташам юз йил» сериалидан ташқари «Кеча маликаси», «Жингез Режай», «Бошқа томон», «Онамнинг яраси» фильмларида роль ижро этган.
Ҳалит Эргенч — Султон Сулаймон
Дунёга машҳур турк актёри Ҳалит Эргенч «Муҳташам юз йил» сериалида бош қаҳрамон Султон Сулаймон тарихий образини ижро этган. Актёр «Биринчи севги», «Меҳмон», «Бобил» ва бир қатор бошқа фильмларда суратга тушган. Бироқ ҳеч бир ижроси «Муҳташам юз йил» сериалидек омадли чиқмаган.
Небаҳат Чеҳре — Валиде Султон
Актриса Небаҳат Чеҳре «Муҳташам юз йил» сериалида Валиде Султон образини гавдалантирган. Актриса «Қонли январь», «Гулим», фильмлари ва «Агентимга қўнғироқ қилинг» сериалидаги ижроси учун бир қанча мукофотларга сазовор бўлган.
Пелин Карахан — Меҳримоҳ Султон
«Муҳаташам юз йил» сериалида Султон Сулаймоннинг қизи ролини гавдалантирган машҳур турк актрисаси Пелин Карахан актрисаликдан ташқари дизайнерлик билан ҳам шуғулланади. Актриса сериалдан ташқари «Мовий капалаклар», «Орзудагилар», «Етарли» фильмларида роль ижро этган.
Нур Феттаҳўғлу — Моҳидаврон султон
Сериалда Моҳидаврон Султон ролини ижро этган жозибадор актриса Нур Феттаҳўғлу моделликда ҳам фаолият юритади. У Туркиядаги энг яхши актрисалар рўйхатига киритилган. Нур Феттаҳўғлу «Бобил», «Опа-сингиллар», «Кассир» каби фильмларда суратга тушган.
Сельма Эргеч — Хадича Султон
Таниқли турк актрисаси Сельма Эргеч ушбу сериалдан ташқари бир қатор фильмларда суртага тушган. Унинг ижросидаги «Осиё» сериали ва «Овоз», «Яримта олма», «Сенинг тарихинг» фильмлари мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган.
Эзги Эйюбўғлу — Айбиге хатун
Дунёга машҳур турк актрисаси ва модель Эзги Эйюбўғлу «Менинг дўстим 2», «Бахтнинг исми», «Ташкилот» ва бир қанча фильмларда иштирок этган. Актриса моделлик бўйича бир қанча халқаро мукофотларга сазовор бўлган.
Буржу Ўзберк — Хуриджaҳoн Султон
Актриса Буржу Ўзберк «Гунеш қизлари» сериалидаги роли учун «Туркиянинг энг яхши актрисаси» мукофотини олган. У фильмларда кўп роль ўйнамаган бўлса ҳам сериалларда яхши ижроларнинг соҳибаси ҳисобланади. «Муҳташам юз йил» сериалидаги Хуриджаҳон Султон образи ҳам шундай ижролари сирасига киради.
Бурак Ўзчивит — Малкочўғлу Бали-бей
Ўзининг бир қатор ижролари билан таниқли бўлган турк актёри Бурак Ўзчивит бу сериалдан ташқари бир қатор фильм ва сериалларда роль ўйнаган. Унинг ижросидаги «Севги изтироби», «Муҳташам юз йил», «Чолиқуши» сериаллари ва «Ака-ука», «Ака-ука 2» фильмлари нафақат Туркияда, балки дунёнинг бошқа давлатларида ҳам машҳур бўлган.
Маълумот учун, сериал 2011 йилнинг январидан 2014 йилнинг июнигача катта экранларда намойиш этилган. Унда 140 га яқин актёр ва актрисалар роль ижро этган. Сериал 139 қисмдан иборат ва тўрт мавсумни ўз ичига олган.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|