Суббота, 2017-04-29, 5:19 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3247]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [313]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1752]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3015]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4758]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1987]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1041]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [123]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [751]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 515
Статистика


waplog

Онлайн всего: 111
Гостей: 110
Пользователей: 1
Juristfeege
Главная » 2016 » Декабрь » 27 » Муаммоларни эски йилда қолдирамиз!

7:41 PM
Муаммоларни эски йилда қолдирамиз!
Байрам байрамдек ўтсин деймиз, аммо айрим сабаблар туфайли дилимизнинг бир чети хира бўлиб тураверади. Қуйида муаммолар кайфиятимизга таъсир қилмаслиги, аксинча, байрам баҳона уларни ҳал қилиб олиш усулларини муҳокама қиламиз.

«Янги йил деса, юрагим безиллайди…»

— Турмуш ўртоғимнинг оиласида ҳар Янги йилни бутун оила жамулжам бўлиб кутиш анъанага айланганди. Янги келинлигимда бу анъана менга ёқарди. Аммо орадан йиллар ўтиб, ака-укалар турли давлатларга иш билан тарқаб кетишди, бир қайноғам вафот этди, қайнота-қайнонамни ҳам бериб қўйдик. Энди фақат бир қайним оиласи билан бизникига байрам кутгани келади. Очиғи, бу менга тобора ёқмай бораяпти. Қайним ишсиз, овсиним ўқитувчи. Уч фарзанди бор. Ҳар йили 31 декабрь куни кеч соат олтида тайёр дастурхонга қуп-қуруқ кириб келганлари етмагандек, овсиним келганидан кетгунича эримга укасидан, менга ҳаётидан нолигани-нолиган. Байрамни ҳам татитмайди. Бу ҳол турмуш ўртоғимга ҳам ёқмайди, аммо бир гап айтолмайди. Болалари ҳам бетарбия, нуқул қўлларига илинган нарсани чўнтакларига солиб олиб кетаверишади. Андиша қилганим сари бу ҳол жуда авж олаяпти. Биз Янги йил байрамини орзиқиб эмас, безиллаб кутадиган бўлиб қолдик. Нима қилиш мумкин?

Назира, Бухора шаҳри

Маслаҳат

Бу ерда муаммо Янги йилни кутиб олишда эмас, балки қайноғангизнинг ишсизлигида, аслида. Овсинингизнинг топгани, табиийки, уч боланинг эҳтиёжлари ва рўзғордан ортмайди. Балки байрам дастурхони тузашга уларда имконият йўқдир. Балки уларнинг мана шу уч фарзанди «амакимникига борамиз» деб, Янги йилни интизорлик билан кутишар. Янги йил – мўъжизакор байрам. Мўъжизалар рўй бериши учун эса сеҳргар керак. Шу пайтгача сиз ва турмуш ўртоғингиз мана шу қариндошларингиз учун билиб, билмай байрам туҳфа этиб келибсиз. Балли! Бу сафар Янги йилингиз ундан ҳам сеҳрлироқ бўлсин. Овсинингизнинг болалари қўлларига илинган нарсани олиб кетмасликлари учун арча остига уларнинг ҳар бирига алоҳида совға тайёрлаб қўйинг. Агар қайноғангиз анчадан бери ишламай уйда ўтирган бўлса, унда ўзига ишонч йўқолган.  Хўжайинингиз укасига иш топиб беришга ҳаракат қилсин, ҳеч бўлмаса унинг кўнглини кўтариш учун далда берсин. Овсинингизга бугуноқ қўнғироқ қилинг-да, байрам арафаси эртароқ келиб, сизга ёрдамлашишини келишиб олинг. У бу таклифни билдиришга шунчаки ийманаётган бўлиши мумкин. Эридан нолишни бошласа, гапни бошқа ёққа буринг, турмуши тўғрисидаги салбий фикрларини маъқулламанг, эрининг яхши томонларини айтиб, мақтанг. Агар унинг нолишлари кайфиятингизга бузса ҳам, буни унга кўрсатманг. Шикоятлари сизга таъсир қилмаётганини кўрса, у, албатта, арз-додини бас қилади. Кўтаринки руҳдаги гапларингиз, ҳазил ва кулгуларингиз дилига шодлик ва хуррамлик олиб киради. Эртакларда билсангиз, айнан сеҳргарларнинг умри узун бўлади. Эсингиздами? Сиз ҳам ҳеч бўлмаса йилда бир яхшилигини аямайдиган сеҳргар парига айланинг ва ролингизни қойилмақом қилиб ижро этинг. Унунтманг, оладиган одамдан кўра берадиган одам ҳамиша бахтлироқдир!

 

«Шодиёна кунлари қайғуга ботаяпман»

— Оила қурганимизга олти ой бўлди. Турмуш ўртоғимнинг уйида биринчи марта Янги йил байрамини нишонлайман. Ҳомиладорман. Балки шунгами ёки қайнонамнинг ҳаддан ортиқ сиқувиданми, охирги пайтлар жуда сержаҳл ва асабий бўлиб қолганман. Уйда ота-онам бу йил куёвим биринчи марта бизни Янги йил билан табриклагани келади, деб кутишаяпти, тайёргарлик катта. Қайнонам эса ўғилларини қизғанади, ўтган икки Ҳайит байрамида ҳам эримни ота-онамни табриклаш учун юбормади. Ҳатто, телефон орқали табриклашни ҳам тақиқлаб қўйди. Бу гапларни ота-онамга айтмадим, бир баҳона билан силлиқлаб юбордим. Энди бирор байрам яқинлашса, тушкунликка тушиб қоламан. Кеча қайнонам Янги йил билан табриклаш учун мен ҳам ота-онамникига бормаслигимни айтди, ҳозирги замонда телефон деган матоҳ бормиш бунинг учун. Биринчи январь куни қайнэгачиларим меҳмонга келишармиш, уларнинг хизматини қиларканман. «Ахир, менинг ота-онам ҳам не умидларда қиз боқиб, сизга, ўғлингизга бутунлай бериб қўйишди, қайнэгачиларим телефонда табриклаб қўйишса, ўзингизни қандай ҳис қилардингиз?» дегим келди-ю, тилимни тишладим. Ҳозир жуда асабийлашганман, жаҳл устида хато иш қилиб қўймасам эди.

Сарвиноз, Тошкент

 

Маслаҳат

Янги оилани синовдан ўтказадиган вазиятлардан бири, бу биринчи Янги йил байрамидир. Ёш келиннинг аҳволини тушунса бўлади, ҳомиладор экан. Аммо кўпни кўрган ота-оналарни тушуниш қийин. Қайнона қудачиликнинг оддий одобини билмайдими? Ўғли, ҳеч бўлмаса, телефон орқали келиннинг ота-онасини табрикласа, ўртада оқибат пайдо бўлади, келиннинг эса шу хонадонга меҳри ортади. Келиннинг ота-онаси ҳам янги куёвни, унинг оиласидаги одатлар, шарт-шароитни ўрганмай туриб, куёв кутиш маросимини уюштиришга шошмаяптилармикан? Бу билан ўзи шундоқ ҳам янги шароитда қийналиб турган қизларига баттар оғирлик туширмаяптиларми? Қизингиз яхши келин бўлса, тиниб-тинчиб кетса, бу йил келмаган куёв кейинги йилларда келар. Ҳозирдан бир нарсаларни кутишга эрта эмасми? Асосийси, бу вазиятда келиннинг ўзини тутиши, қабул қиладиган қарорлари ва чиқарадиган хулосасдир. Ҳали қайнопалари эришган даражага бу келин ҳам етар, уйига ҳар байрамда бориб табриклаш имкони пайдо бўлар. Ҳозирча бунақа нарсаларни кўнгилга яқин олиш керак эмас. Байрам кайфиятини бундай икир-чикирлар билан олдиндан бузманг. Асосийси, бўлажак фарзандингизнинг соғлигини ўйланг, ўзингизни сиқманг. Шундай байрам қилингки, одамларнинг ҳаваси келсин, шу келин билан оилага файз кириб, бу Янги йил шодиёнаси жуда бошқача ўтди, дейишсин. Ҳозир сиздан муносабатларга ўзингизни бағишлаш, оила аъзолари билан алоқаларни яхшилаш учун унча-бунча нарсалардан воз кечиш талаб қилинади. Вақт ўтиши билан ҳаммаси изга тушади. Ота-онангизни бу йилча 31 декабрь ёки 2 январь куни табрикласангиз, нима йўқотасиз ва нимага эришасиз? Шу масалани қандай ечишингизга кўп нарса боғлиқ.

 

Кутилаётган муаммоларга чап беринг!

Оилавий муаммолар ўз ўрни билан пайдо бўлиб ва ҳал этиб борилаверади. Аммо улар Янги йилдек ажойиб, оилавий байрамга раҳна солмаслиги керак. Қуйида ана шундай муаммолардан айримларига қисқача таъриф бериб ўтамиз.

 

Овсинлар орасидаги зиддият. Улар байрам баҳонасида ҳал бўлиб кетиши мумкин, ҳал бўлмаса, шу куни улар ҳақида унутинг. Овсинингизга бир тақсимча тансиқ таомни болалардан бериб юборсангиз, жавобан у ҳам ўз дастурхонидан нимадир илинар. Бу билан ўртадаги жарликка кўприк солган бўласиз.

Тўпалончи фарзандлар. Шу куни болаларга бақирманг, уларнинг ҳам, ўзингизнинг ҳам байрам кайфиятингизни бузманг. Агар Янги йил байрамини қандай ўтказишни олдиндан режалаштириб олган бўлсангиз ва бу режангизда болаларни қизиқарли иш билан жалб қилиш пункти ҳам мавжуд бўлса, ишончимиз комилки, улар ортиқча муаммо туғдиришмайди.

Қулоқсиз ўсмир. Нима ҳам қилардингиз, шундай давр-да, уларда. Мустақил бўлгилари, байрамни ўртоқлари билан нишонлагилари, ота-она назоратидан қочгилари келади. Албатта, назоратсиз қолдириб бўлмайди. Яхшиси, ўсмирларга бирор масъулиятли вазифа юкланг, токи ўзларининг катта одам эканликларини ҳис қилсинлар. Балки отаси билан кабоб пиширар, ош дамлар. Янги йил арафасида ҳуқуқ-тартибот органлари назоратни кучайтирадилар, шу сабабли бундай пайтда кўчада ўртоқлар билан санқиб юриш яхши эмаслигини уқдиринг. Яхшиси,  дўстларини хонадонигизга таклиф қилинг.

Шаҳноза ТЎРАҲЎЖАЕВА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 51 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017