Воскресенье, 2017-10-22, 9:19 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3705]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [376]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1885]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3230]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4901]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1988]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1321]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [884]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [248]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 562
Статистика


waplog

Онлайн всего: 132
Гостей: 132
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Октябрь » 4 » МУЛОҲАЗА

9:51 AM
МУЛОҲАЗА
ХХI аср технология асри сифатида эътироф этилавериб, бу сўзлар бугун биз учун кўникмага айланиб қолди. Дарҳақиқат, замон жиҳатдан, бу — имкониятлар асри саналади. Янгидан-янги техник-технологик ускуналарнинг кашф этилаётганидан ҳам бора-бора ҳайратланмай қўйдик. Лекин энди бизни бошқа нарса ҳайратга солмоқда. Аслини олганда бугунги ҳайратимиз эртанги тақдирга қандай таъсир этиши мумкинлиги ҳақида ҳеч мулоҳаза юритганмисиз?...

Бугун биз мулоҳаза қила оладиган инсон бўлиб, замонавий техникаларнинг имкониятларини ўрганаётган бир пайтда ҳали ўз ақлини танимаган гўдакнинг улардан бемалол фойдаланишини кўрсак, "Э қойил! Мана, йигирма биринчи аср боласи”, деймиз беихтиёр.

Келинг, шу ўринда яқин ўтмишга назар солайлик. Бир пайтлар "Эртак айтиб беринг”, дея харҳаша билан уйқуга ётган гўдаклар — кишилар айнан ўзимиз эдик. Ота-оналаримиз, бобо-бувиларимизнинг тилидан таассуротлар билан тинглаган эртаклар бугун қайсидир маънода эзгу амалларга, беғуборлик дамларимизга етаклайди. Шунга айтишса керак-да, "Эртаклар — яхшиликка етаклар” деб.

Хўш, ҳозир биз эътироф этаётган ХХI аср боласи бувиларимиздан бизга меърос бўлган эртакларни тинглаб тарбия олаяптими? Ҳечқиси йўқ, ахир бу саволга йўқ деб жавоб бериш ҳам биз учун оддий ҳол бўлиб бораяптику. Ёки ўзимизни оқлаш учун "Эртак бўлмаса, мультфильм кўради”, деймиз.

Мультипликация тарихи: Мультипликация расмли ва ҳажмий бўлиб, уларнинг ҳар бири силуэтли, барельефли турларга бўлинади. Расмли кино биринчи марта француз рассоми ва муҳандиси Э.Рейнонинг анча мукаммалроқ мосламаси орқали 1892 йилда намойиш қилинган. Секундига 24 кадр тезлигида кадрма-кадр суратга олиш йўсини бўйича ишланган дастлабки расмли фильмлар муаллифи Э.Кол саналади. Ҳажмий мултипликациянинг асосчиси эса рус оператори ва режиссёри В. Старевич. Мультфильмларнинг кейинги тараққиёти персонаж сифатида ҳайвонот дунёсига мурожаат этиш билан бошланади. Ўз ижодида Микки Маус лақабли сичқон, ўрдак Дональд, ит Плутолардан кенг фойдаланган Уольт Диснейнинг довруғи ҳам кенг тарқалди. ("Оппоғой”, "Пиноккио”, "Бемби” ва бошқалар)

Олимларнинг аниқлашича, болага ёшига муносиб бирор тарбиявий воқеа, ҳодисаларни ўз тилида айтиб, тасаввур уйғотиш унинг иродаси ва хотирасини мустаҳкамлаб, фикрлаш доирасини кенгайтирар экан.

Ваҳоланки, бугун биз мультфильмларни ҳам боланинг тарбияси учун эмас, унинг вақтини ўғирлаш учунгина қўйиб берамиз, холос.

Тарбиявий жиҳати ҳақидаку мулоҳаза юритиб нима қилдик? Ахир маълумку, суратлар орқали ифодаланган қизиқарли рангли тасвирлар нари борса, бу биз учун таниш ва бугун ҳамма болалар мириқиб томоша қиладиган "Аловуддин”, "Шрек”, "Соҳибжамол ва махлуқ” ёки ҳатто ўзимиз ҳам севиб томоша қилган "Том ва Жерри” мультфильмлари бўлади.

Юзаки айтганда, биз ушбу мультфильмларнинг аксарият лавҳаларини эслаймиз ва биламиз, уларда яхшиликнинг ёвузлик устидан ғалабаси ёки шунчаки мушук сичқон шўхликлари ифодаланган, деб ўйлаймиз.

Аммо мультфильм ишлаб чиқарувчи қўштирноқ ичидаги "уддабуро”лар ўз ғоявий юришини тасвирлар орқали шундай устомонлик билан тарғиб қилишганки, сизу бизни қизиқтирмайдиган нозик лавҳалар аслида бола онгининг марказига жойлашишини улар жуда яхши билишган.

Оддийгина телефонни қандай тутишни атрофидагилардан тезда ўзлаштириб олган гўдак ранг-баранг тасвирлардаги нозик нуқталаргача эътиборли эканини барчамиз ҳам англайвермаймиз.

БУ МУЛЬТФИЛЬМНИ ҲАММА КЎРГАН, АММО...

МАЪЛУМОТ: Америкалик мультипликаторлар Уильям Ханна ва Жозеф Барбера ҳамда рассом Ирвин Спенс ва Кеннет Мьюс томонидан яратилиб, 1940 йил 4 февралдан экранларга чиққан "Том ва Жерри” мультсериали тез орада бутун дунё бўйлаб довруғ қозона бошлаган. 1958 йилга қадар Голливуднинг "MGM” студиясида продюсер Фред Куимби ҳамда бастакор Скотт Бредли томонида мультсериалнинг лавҳалари мусиқа оҳанглари билан бойитилган. Ушбу мультсериал бир неча бор "Оскар” мукофотига лойиқ топилган.

Дарҳақиқат, "Том ва Жерри” мультсериалининг асосий ғояси сифатида дўстлик, меҳр-оқибат, спорт ва мусиқага бўлган муҳаббат тарғиб этилади, дея қайд қилинган маълумотларда. Аммо мультфильмни кузатар эканмиз, асосий урғу беҳаёликни тарғиб этувчи лавҳаларга берилганига нима дейсиз?

Таҳлил жараёнида маълум бўладики, мультфильм қаҳрамонлари Том ва Жерри ўртасидаги ўзаро низо бир-бирига шиддат билан аёвсиз қасд қилиш орқали мақсадларига етишга ҳаракат қилади. Беҳаёликни тарғиб этувчи лавҳаларга келганда эса воқеалар бирмунча секинлаштирилган ҳолда, болада илк ихтиросли ҳолатларни мусиқий ҳамоҳанглик орқали сингдиради. Натижада экрандаги ҳодисалар гўдак хотирасига қийинчиликсиз жойлашиб қолади. Энди бир ўйлаб кўринг, катталарга хос бўлган ҳиссий кечинмаларнинг мультфильм қаҳрамонлари орқали ифодалаш бола онгига қандай таъсир этиши мумкин? Бу саволга жавоб бериш учун айнан психолог бўлиш шарт эмас.

Улуғ марифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний ўз асарларида таълим-тарбия тўғрисида ҳам кўп бор тўхталиб:

"Тарбия бизлар учун ё ҳаёт — ё мамот, ё нажот — ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидир”дея эътироф этган.

Фарзанд тарбияси, бу — яхши ният билан барпо этилаётган бинога кабидир, агар унинг пойдеворини мустаҳкам қурсангиз, турли ташқи таъсирларга бардошли ва кўркам бино бўлиб қолади. Пойдеворидан эътибордан қолган бино минг савлат тўкмасин, пайти келиб аслини кўрсатиб қўяди.

Яширин тарғиботлар, боланинг ички ҳиссиётлари билан ўйнашиш мультфильм ишлаб чиқарувчиларга нима учун керак бўлиб қолди, деган ҳақли савол туғилади. Жавоби эса ўзларигагина аён бўлса-да, уларнинг ғоялари салбий эканлиги бизга аён бўлиб бормоқда.

ЭСКИ ҒОЯЛАР ЯНГИ ЗАМОН БИЛАН...

"Том ва Жерри ҳақидаги мультфильмларни асосан биз кўрганмиз. Бугун болалар учун янгидан-янги мультсериаллар ишлаб чиқариляпти, хавотирга ўрин йўқ”, дейишингиз мумкин. Келинг, "Аловуддин” мультфильмини олайлик...

МАЪЛУМОТ: "Аловуддин” тўлиқ метражли мультфильми илк бор 1992 йил Уолт Дисней студиясида режиссёрлар Жон Маскер ва Рон Клементс томонидан ишлаб чиқилган. Мультфильм машҳур "1001 кеча” эртаги асосида яратилган бўлиб, воқеалар ривожи Боғдод тасвири билан уйғунликда давом этади.

Ўзига хос юмористик ҳолатларга бой "Аловуддин” мультфильми қаҳрамонларини қайсидир маънода замонавийликка ҳамнафас дейиш мумкин. Бу ҳодисалар жараёнида Жин томонидан фойдаланиладиган замонавий текникалар мисолида кўринади.Мультфильмнинг ғояси сифатида мақсади йўлидаги қийинчиликларга бардошли йигит ва қиз ўртасидаги муҳаббат тасвирланади. Аммо бир жиҳатга эътибор қаратинг, аксарият Ғарб фильмларида тарғиб этиладиган қуйидаги ҳолатлар энди мультфильмлар кўринишида болалар онгига ҳам сингдирилмоқда. Яъни меҳнатсиз бойликка етишиш, хазина топиб олиш ёки истагингни ҳеч бир қийинчиликсиз амалга оширадиган сеҳрли дастёрга эришиш.

Ғарб тушунчасига кўра шу йўл билан эришилган ҳар қандай нарса бахтга етаклайди. Бундай тасвирлардан ўзимизнинг ижодкорларимиз ҳам фойдаланишадику, дейишингиз мумкин. Албатта шундай, мисол учун, Худойберди Тўхтабоевнинг "Сариқ девни миниб” асарида Ҳошимжон сеҳрли дастёр — қалпоқча топиб олиб, ўз мақсадларига эришаётгандек кўринади. Лекин асарнинг ҳақиқий ғоясини асар сўнггида тушуниб етасиз.

Билимсиз ва меҳнату машаққатсиз эришилган ютуқлар кишини обрўсизлантириши айтилади.

"Аловуддин” мультфильмидаги ғоя эса биз юқорида таъкидлаган Ғарбона қарашлар билан тасвирланган, холос.

Шунингдек, Том ва Жерри мультфильмидаги яширин тарғибот — ихтиросли ҳиссиётларни намойиш этиш "Аловуддин” мультсериали орқали ҳам тасвирланганига нима дейсиз? Ярим ялонғоч кийимдаги маликанинг инжиқликлари ва йигитга бўлган туйғуларини бемалол изҳор этиши бизнинг қайси меъзонларга тўғри келадики, уни фарзандларимизга намойиш этишни лозим топсак?! Ҳаттоки маликанинг кўз қарашлари ҳам унинг туйғулари ихтиросли эканини яширмаган ва бу орқали мультфильмнинг салбий ғояларини англаш ҳам қийин эмас.

Бундан кўринадики, экран қаршисида вақти чоғ ўтаётган бола қандай ғоялар асосида тарбия олаётганига эътибор беришда эринмаслик лозим. Яна шу каби салбий жиҳатларни намойиш этаётган Ғарб мультфильмларини кўплаб келтириш мумкин. Хусусан биз билган "Шрек”, донғи чиққан "Соҳибжамол ва махлуқ” каби мультфильмларда салбий таъсир этувчи жиҳатлар: аёлга беҳурматликни, зўравонлик ёки ошкоро ҳиссий туйғуларни ифода этиш каби лавҳалар мавжуд сўзимизга исбот бўла олади.

Мультфильмлар орқари тарғиб этилаётган ёт жиҳатларни бугун ҳаттоки Ғарб олимлари ҳам қоралашмоқда. Бу хусусида кўрсатувлар тайёрланиб, кенг оммага намойиш этилаётгани ҳам сир эмас. Аммо биз болаларимиз истаган нарсасини олиб бериш учун шароит яратишга берилиб, уларнинг онги учун зарур бўлган маънавий озуқаларни унутиб қўямиз. Ҳеч бўлмаса, бола хулқига салбий таъсир этаётган жиҳатларга эътиборлироқ бўлишимиз лозимлигини ёддан чиқармаслик керак.

ҲИКМАТ ҚАЕРДА?..

Фарзанд тарбияси нозик масала. Шуни ҳисобга ҳисобга олган ҳолда режиссёр ва мультипликаторларимиз томонидан фильмлар, мультфильмларнинг сифати, ғоявий жиҳатига асосий урғу берилмоқда. Ўзбек мультфильмлари тарихан ҳам ҳикматга бой. Мисол учун, "Хўжа Насриддин”, "Зумрад ва қиммат”, "Ур, тўқмоқ” каби мультфильмларнинг эртакларини эшитиб улғайганмиз. Уларда ажойиб ҳикматлар тасвирланган.

Ўзбек мультфильмлари тарихи: Ўзбекистонда биринчи қўғирчоқ мультфильм "6х6 квадиратида” режиссёр Дамир Салимов томонидан 1965 йилда ишланган. Илк расмли мультфильм "Жасур чумчуқча” 1969 йилда В.Арсентив томонидан тайёрланган. Тарихий мультифильмлар сифатида "Лочин ва юлдуз ҳақида баллада”, "Сеҳрли самовар”, "Юлдузли эртак”,"Қор одам”, "Бегона”, "Хўжа Насриддин” ва шу каби бошқа ижодий ишларни санаш мумкин.

Миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизни намойиш этувчи мультфильмлар, анимацион фильмлар яратишга кенг имкониятлар берилди. 2011 йилда Светлана Муратхожаеванинг "Спитамен” номли афсонавий анимацион фильми экранларга чиқди. Эндиликда ўзбек мультипликаторлари ҳам компьютер технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда "Рўбоб”, "Кулол”, "Жалолиддин ҳақида эртак” ва бошқа шу каби ҳикматли, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган мультфильмлар ишлаб чиқармоқда. Шу ўринда савол туғилади: ўзимизда ишлаб чиқарилаётган мультфильмлар фарзандларимизга қай даражада маъқул келмоқда?

Булар болага қандай озуқа бериши мумкин? Яхшиси, сўнг мулоҳазани ўзингизга ҳавола эта қоламиз...

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 33 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017