Вторник, 2017-12-12, 6:27 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3886]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [385]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1907]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3258]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4963]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [681]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1988]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [123]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1383]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [166]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [934]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 570
Статистика


waplog

Онлайн всего: 60
Гостей: 60
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Сентябрь » 24 » Муниса РИЗАЕВА: "ХОНАНДАЛАРНИ ТЎЙЛАРГА ҚАРАМЛИКДАН ҚУТҚАРМОҚЧИМАН"

11:05 AM
Муниса РИЗАЕВА: "ХОНАНДАЛАРНИ ТЎЙЛАРГА ҚАРАМЛИКДАН ҚУТҚАРМОҚЧИМАН"
 "Даракчи" газетасининг "Учрашув" лойиҳаси меҳмони табиатан берилган хушчақчақ, шўх-шаддод ва киришимлилигини ижодида ҳам акс эттира олган хонанда Муниса РИЗАЕВА...

— Муниса, "Истиқлол” санъат саройида ижодий кечангизни тақдим этиш арафасидасиз, тайёргарлик жараёнида бирор-бир камчиликларга дуч келмаяпсизми?

— Шоу-бизнесда камчиликларимиз жуда кўп. Биринчи галда техника сабаб жонли ижроларни амалга оширолмаслигимиз. "Истиқлол” санъат саройини талабга жавоб берадиган техника билан таъминлашларини жудаям истаймиз. Шундагина бари жонли ижрода бўлади. Ноябрнинг сўнгги уч кунида жонли ижродаги концерт дастуримни тақдим этаман, лекин "Истиқлол”даги техника билан қандай ишлайман, нима бўларкин?” деган саволлар тинчлик бермаяпти.

— Яқинда туркиялик машҳур хонанда Рафет эл Роман декорациясиз ва ҳеч қандай тайёргарликсиз олтита созанда билан "Истиқлол” санъат саройи саҳнасида жонли ижрода концерт бериш мумкинлигини исботлади...

— Хорижлик санъаткорлар ўзининг техникаси билан келади, юқори савиядаги жонли ижронинг сабаби шу. Рафет эл Романнинг ҳеч бўлмаганда ўзининг овоз режиссёри ёнида бўлган. Бизда эса раҳбарият ваколати доирасидаги ишга масъулият билан қарамагани, фонограммага ўрганиб қолгани учун ҳам калтак хонандаларнинг бошида синади. Хонандаларнинг ўзини тўйга уриши, ўз устида ишламай тўйбоп қўшиқлар ёзиши ва шу орқали пул топишни мақсад қилгани боиси ҳам шунда. Тан оламан, санъаткорларнинг "нон" топиши тўйлар орқали бўлиб қолган. Яқинда истеъдодли ёшларни йиғиб, уч соат давомида янги лойиҳа устида суҳбатлашдик. Аниқроғи, "App story” дастурида "web” ва мобиль дастурларни йўлга қўймоқчиман. Шунда ҳамкасбларим ўз қўшиқ ва клипларини мухлисларга фақатгина шу дастур орқали тақдим этади. Боиси дастурга жойланган ижод намуналарини юклаш пулли ва хонандалар шу орқали мўмай даромад топади. Бу эса тўй учун енгил қўшиқлар қилмаслик ҳамда халқ хизматларига бўлган қарамликдан чиқишга замин бўлади.

— Мухлислар хонандалар тўйларга қиммат нарх эвазига боришидан норози. Камига энди қўшиқ ва клипларни ҳам пул эвазига юклаб олиш ҳақида гапир­япсиз. Пул яна биринчи ўринга чиқиб қоляпти-ку?

— Тўй нархи масаласига келсак, Муниса Ризаева тўйларга олти юз доллар эвазига боради ва ундан бир юз эллик долларгина ўзига қолади. Жамоамда ўн киши ишлайди, уларнинг хизмат ҳақи бор. Қўшиқ ёзилгунича, клип эфирга кетгунича кадр ортида қоладиган қанчадан-қанча харажатлар бор. Олти йил ичида ақалли битта уй сотиб ололмадим. "Санъаткорга ҳар куни байрам”, деб ўйлашади. Йўқ, суткалаб ухламаймиз. Биласизми, олти йилдан бери шахсий ҳаётимни четга суриб қўйганман. "Умр йўлдошликка муносиб инсонмикан?” деб биров билан гаплашиб кўриш, оила қуришга вақтим йўқ. Шахсий ҳаётим йўлга қўйилмаганидан афсусланаман. Алам ва кўзёшларим тунлари жиққа ҳўл ёстиғим билан қолади, мухлислар эса саҳнада кулиб турган Мунисани кўришади. Лекин санъат йўлини ўзим танлаганман, чидашга мажбурман. Биласизми, бугун хонанда ва мухлис ўртасида чегара йўқолган. Шу боис мухлислар санъаткорни кўрганида орзуси ушалгандек қувонмайди, бизга талпинмайди, чунки санъаткорларни ҳар куни кўради. Масалан, Муниса Ризаевага олти юз доллар пул тўласа, тўйига келишини билади. Агар лойиҳамни йўлга қўйсам, санъаткорлар тўйдан топадиган пулга қараб қолмайди. Чет элда машҳур хонандани кўриш, бу — чинакам бахт, биз ҳам шу даражага чиқишимизни истайман. Шундагина хонанда сон эмас, сифатга ишлайди.

— Қўшиқ ва клипларни юклаб олиш арзон бўлмаса керак?

— Ҳали аниқ нарх белгиланмади. Тахминан ҳар бир қўшиқ ва клипни юклаш икки юз сўмдан бўлади. Ҳар бир хонандани миллионлаб мухлислари бор, қанча пул ишлашимизни ҳисоблайверинг. Биласизми, бугун истаган киши катта маблағ билан хонанда бўлиши мумкин, саноқлиларигина санъаткор даражасига ета олади.

— Муниса Ризаева санъаткорми?

— Саволингизга аниқ жавоб беролмайман. Лекин соҳам бўйича олий маълумотим бор, иқтидоримдан қандай фойдаланишни биламан, истеъдодлилигимга ҳам ишонаман. Борди-ю санаб ўтганларимга эга бўлмаганимда, халқнинг олдига чиқиб, асло ўзимни ўзим шарманда қилмасдим. Санъатга энди қадам қўйганимда онамга "қўшиғимни халқ қабул қилмаса, уларни жиғига тегмайман, санъат остонасига қайтиб йўламайман”, деганман. Бугунги кунда тинимсиз пул тикилаётган, лекин ҳеч кимга нафи тегмайдиган, боши танқиддан чиқмайдиган "хонандалар” етарлича. Мени ҳам ёқтирмайдиганлар кўплигини биламан.

— Сабаб?!

— Ёқтиришмайди, тамом. Клипларимни эфирга берилмаслиги, қўшиқларимни радиоларда айланмаслигини исташади. Уларни муҳокама қилишга ҳаққим йўқ. Лекин аслида ҳар бир қўшиғимнинг тагида чуқур фалсафа бор. Ижодимга бошқа ракурсдан қараб кўришса, мақсадимни англашади. Масалан, "Хафа-хафа” қў­ши­ғимни клипи билан тақдим қилганим бежиз эмас. Бугунги кунда оиладаги тушунмовчиликлар сабаб ажрашишлар шу қадар кўпки, ваҳимага тушади киши. Бу нарсалар оила бузилишига сабаб бўлмаслиги керак. Ота-онам ҳам ажрашишган, фарзанднинг тўлақонли оилада яшамаслиги нима эканини яхши биламан... Худо хоҳласа, турмушга чиқсам, тўлақонли оилам бўлишини истайман, фарзандларим ота­сиз улғайиши ёки ўгай отаси бўлишини истамайман. Оила – муқаддас! Оила олдида эр-хотиннинг масъулият ва жавобгарлиги бор, буни унутмаслик керак. Қўшиқ ва клипимдаги шу фалсафани ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмади.


— "Бу мавзуни мухлисларга қўшиқ ва клипда етказиб беришда хатоликка йўл қўймадиммикан?” деган саволни ҳеч ўзингизга бердингизми?

— Клип сўнггида руҳшунос эр-хотинга қарата "Сиз энг бахтли оиласиз!” дейди. Шу гапнинг ўзида ҳамма фикр айтилган-ку! Гап шундаки, бу муаммоли мавзуни кайфиятбоп қилиб, қоғозга ўраб тақдим қилганмиз.

— Муниса, нега сизни катта байрамларда кўрмаймиз?

— Кимларгадир ёқмасам керак. Йўқса, ҳар бир байрам репетициясида борман. Лекин кўпинча охирги куни дастур рўйхатидан ўчиришади.

— Ижодни пулдан устун қўядиган Муниса Ризаеванинг маънавиятга хизмат қиладиган қўшиқларини санаб беринг.

— "Ватан”, "Ота-она”. Сиз назарда тутган қўшиқни эса энди куйлайман.

— Олти юзта қўшиқ куйлаган бўлсангиз, вақтингизни зое кетказибсиз-да?

— Ҳамкасбларимдан йў­налишим билан ажралиб тураман. Муниса Ризаева, деса кўпчиликнинг юзига табассум югуради. Мақсадим ҳам ҳазиломуз қўшиқ ва клипларим билан яхши кайфият улашиш. Болалигимдан атрофдагиларимга хурсандчилик улашувчи қизман. Ўша вақтдан бери "Меҳрибонлик уй”ларидаги болаларга, "Қариялар уйлари”даги кексаларга ҳомийлик қилиб келаман. 25 ёшимда менга машҳурлик насиб қилди, мени яхши кўришади. Аслида ҳам севимли бўлиб, одамларнинг юрагида бўлиш орзуим эди. Борди-ю йўналишимни ўзгартирсам, Муниса Ризаеванинг ўзлиги қолмайди.

— "Секин-аста" қўшиғингиз қозоқ тилида, "Убеги" қўшиғингиз эса кавказча "Убегай" дея куйланди. Ўзингиз ҳеч "плагиатликка” қўл урганмисиз?

— Қўшиқларимни ўғирлаб куйлашганидан ранжидим. Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилиш ҳақида ўйлаб тургандим. Плагиатликка қўл урганлар айёрлик қилиб, "Муниса Ризаеванинг қўшиқлари "cover” услубида куйланди”, дея эълон қилишди. Энди улар билан судлашишга ҳаққим йўқ. Ўзим эса сира "плагиатликка” қўл урган эмасман.

— "Хафа-хафа” қўши­ғин­гиз­га ишланган клип ғояси Алек­сей Воробьевнинг "Сумасшедшая” қўшиғи клипи билан ўхшашлигини қандай изоҳлайсиз?

— Бу плагиатлик эмас! Мен, Жамшид Ҳожиниёзов, Даврон Кабулов ҳар бир сюжетни ўзимиз ўйлаб топганмиз. Клип эфирга узатилгач, "Алексей Воробьевнинг "Сумасшедшая” клипидан олинган”, деган гап чиқди. Ваҳоланки, биз у клипни кўрганимиз йўқ, сюжет қандай яралганини билганим учун гап-сўзлардан кейин ҳам у клипни кўрмадим. Менга алам қилгани — уч кунлаб ўтириб сюжет топиб, туҳматга қолганимиз бўлди. Санъ­ат­кор халқнинг дунё­қа­ра­шини салбий томонга ўзгартирадиган ишлар қилмаслиги керак. Масалан, "Сакраменто” қўшиғим му­ҳокамаларга са­баб бўлди, энди тўйларда куйламаяпман. "Ўз­бек­концерт” концерт репертуаримдан ҳам олдириб ташлади, "хўп бўлади!” дедим. Қайсидир қўшиғим ёқ­мадими, куйламайман, одамларнинг асабига тегиб нима қиламан?

— Бугун клипмейкерлар дангасами ё про­фессионал шоир би­лан ҳамкорлик қил­маётган хонандалардан ўрнак олишяптими?

— Бир вақтнинг ўзида саноқсиз хонандага клип ишлаш вазифасини зиммасига олиб, "бешта бармоғини баробар оғзига соладиган" бўлиб қолишган. Назаримда, ҳали пулнинг "маза”сини тушунмаган ёш истеъдодлар билан ишлаган маъқул. Қўшиқда асосий омиллардан бири, бу — ёдда қоладиган сўзлар. Профессионал шоирларимиз асар эмас, қўшиқнинг қонун-қоидасига мос шеър ёзиб беришсин. Ишонасизми, отам "дардим ўзимга етарли, дардли қўшиқларни эшиттирма!” дейди. Ҳақиқатда мухлисларга у қўшиқни тинглаб, у ҳақда ўйлаб, юрагига ортиқча юк олишдан нима наф? Инс­таграмда Мьянмадаги аянчи ҳолатлардан расмлар жойлаб, изоҳлар ёзишди. Ишонсангиз, ўшандан буён инстаграмга кирмаяпман, у даҳшатларга қаролмайман.

— Октябрь ойидаги уч кунлик концертингиз нимаси билан икки йиллик танаффусни оқлай олади?

— Жонли ижроси, фақат "хит”лар ва жуда кўп янги қўшиқлардан иборатлилиги билан. Дуэтдошим эса мухлислар учун янгилик бўлади.

— Жонли ижрода куйлаш қаҳрамонлик эмас, бу хонанданинг касбий вазифаси!

— Тўғри!

— Тўйларда жонли ижрода куйлай оладиган Муниса Ризаева нега шу вақтгача жонли ижрода концерт беролмади? "Ёмон раққосга саҳна торлик қилади”, деган мақолни эшитганмисиз?

— "Истиқлол” санъат саройининг техникасини талаб даражасида қилиб беришсин! Хорижликлар сингари ўзим уч миллион долларга техника сотиб оладиган ёки етмиш минг долларга ижарага олиш учун маблағим йўқ. Шундоқ ҳам ҳозир концертдан бир сўм фойда топмайман, зарарга киришим ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Шуни алоҳида таъ­кидламоқчиман, бу йилги концертимда жонли ижро этиб бўлмайдиган баъзи "бэк-трек” мусиқаларни фоног­раммада қўямиз, қолган бари жонли ижрода бўлади. Бироқ бу ҳолатда ҳам концерт банерида "фонограммадан фойдаланилади”, деб ёзиш керак экан. Мухлислар "яна фонограммадаги концерт бераркан”, деб ўйлашмасин, дея айтяпман.

— Нега Ўзбекистон Респуб­ликаси Маданият вазирлиги, "Ўзбекконцерт” Давлат муассасасидан камчиликларни баратараф қилишларини сўрамайсизлар?

— Анча йиллардан бери барча санъаткорлар "Истиқлол” санъат саройининг техникасини жонли ижрода концерт бериш учун янгилаб беринг”, мурожаат қилиб келяпмиз, натижа йўқ. Охирги чорамиз қолди, Президентга мурожаат қилиш, шунда натижа бўлишига юз фоиз ишонаман!

— Фонограмма бўлса-да, ўтган галги концертингизда овозингиз бўғилиб, ҳароратингиз ошиб саҳнага чиққанингизни айтгандингиз.

— Концерт бошланди, дегунча бетоб бўлишни бошлайман, балки бу ҳаяжондандир. Фонограммада концерт берган ягона хонанда эмасман-ку (кулади). Икки соат жонли ижрода куйлаш осон иш эмас.

— Балки ҳали "Истиқлол” санъат саройида концерт беришга тайёрмасдирсиз?

— Бу баҳсли мавзу. Жонли ижродаги концертда асосий омил, бу — овоз. Талабга жавоб берадиган техника бўлмас экан, саҳна ортидаги қийинчиликларни мухлисларга тушунтиролмаймиз ва танқидга учрайверамиз. Икки йил пухта тайёрланиб, мана учинчи йили концерт беришга аҳд қилдим.


— Унда Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков қандай қилиб жонли ижрода концерт беришяпти?

— Улар ҳам техника, соф овоз борасида қийналишди. Озодбек ака концерт бермай ҳам қўйди.

— "Истиқлол” санъат саройининг мавқеи тушиб кетмадими?

— Ҳақсиз! "Ўзбекконцерт” нега санъатга кириб келганига ҳеч қанча вақт бўлмаган, халқ эътиборига тушмаганларга концерт бериши учун лицензия беради?! Натижада чипталар мажбурий сотилади, бу нотўғри-ку! Менда бундай ҳолат бўлмаслиги учун ҳам уч кунгина концерт беряпман. Халқ севадиган, талаб бор санъаткорларгина "Истиқлол” санъат саройида концерт беришга ҳақли!

— Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиеванинг даражасига етишни орзу қиласиз. Бунинг учун ҳаракатни бошладингизми ё орзу қилганча ўтирибсизми?

— Маъмурим ишларни камайтирсагина, вақт топа оламан. Ишонасизми, шу қадар вақтим тиғизлигидан хотиржам овқатлана олмайман, шу боис бир манзилдан иккинчисига етиб олгунча машинада нимадир еб оламан. Инстаграмдаги расмларимга эътибор берганмисиз, ҳаммаси машинада, умрим йўлда ўтиб кетяпти. Лекин мақом бўйича устозимиз Муножот Йўлчиевадан дарс оламан. Айтмоқчи, "хоҳишинг, овозинг бор, уддалайсан!” дедилар (кулади).

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 372 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017