Суббота, 2017-07-22, 2:37 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3446]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [330]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1820]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3144]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4817]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1987]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1157]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [139]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [767]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [247]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 541
Статистика


waplog

Онлайн всего: 15
Гостей: 15
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Январь » 14 » Насиба Абдуллаева ёш кўриниши сири, набиралари тарбияси ҳақида

8:35 AM
Насиба Абдуллаева ёш кўриниши сири, набиралари тарбияси ҳақида
Мафтункор, жозибали, хушмуомила, камтар... Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева ҳақида бундай таърифлар узоқ давом эттириш мумкин. У узоқ йиллик фаолияти давомида мухлислар меҳри ва ишончини қозона олган санъаткорлардан. Насиба Абдуллаева билан бугун болалик, оила ва набиралар ҳақида суҳбат қурдик.

— Кириб келган янги 2017 йил билан чин дилдан қутлаймиз. Бошланган йил хонадонингизга файзу-барака ва қувонч олиб келсин. 

— Раҳмат! Мен ҳам сизларни ҳамда мухлисларимизни янги йил байрами билан чин дилдан табриклайман. 

— Насиба опа, янги йил байрамини қандай кутиб олдингиз? Бу байрам билан боғлиқ бирор бир оилавий анъаналарингиз борми?

—  Оиламизнинг энг севимли байрамларидан бири бу — Янги йил. Байрамни қаерда нишонламайлик доим оилавий — ўғилларим, келин ва набираларим билан бирга кутиб олишга ҳаракат қиламиз. Уни оилавий урф-одатларга кўра, асосийси ўзаро меҳр-муҳаббат билан ўтказамиз. 

— Болаликдан хотирангизда сақланиб қолган янги йил байрами ҳақида  гапириб берсангиз.

— Ҳар гал янги йил келганда, болалигимдаги катта арчани эслайман. Дадам, бу байрамни жуда ҳам яхши кўришимни билиб, ҳар йили  уйимизнинг шифтига тегадиган, узун арча дарахти олиб келардилар. Уни безатиш жараёни ҳам алоҳида завқ билан ўтарди. Ака-опаларим билан биргаликда ўзимиз ўйинчоқлар ясардик. Бу байрам оилавий нишонланиши билан болалик хотираларимда сақланиб қолган. 

—  Янги йил бошланишида ўтган йилни сарҳисоб қиласизми?

—  Йўқ. Чунки бир йил ичида нафақат менинг, балки бутун бир халқнинг бошидан яхши-ёмон кунлар ўтади. Менимча кун, ой, йилимиз қандай ўтишидан қатъи назар ҳаётимизга, яшаётганимизга, тинчлигимизга шукрона айтишимиз керак. Ўтиб кетаётган йилдан миннатдор бўлмай туриб, кириб келаётган янги йилдан яхшилик кутиш нотўғри, деб ҳисоблайман.

— Набираларингиз ҳақида ҳам гаплашсак... 

— Биласизми, набиралар туғилиши билан ҳаётим тамоман ўзгариб, унга янги мазмун кириб келганини ҳис этдим. Ва шунда ҳаётнинг энг қизиқ ва қадрли палласи келганини ҳис этдим. Ҳаётим янгидан аланга ола бошлади. Кўпчилик "жуда ёш кўринасиз ўзингизга ҳам сезиладими?” деб сўрашади. Ахир атрофимда фақат ёшлар ва болакайлар, уйимнинг ҳар бир бурчагидан ёшлик, болалик, беғуборлик қувватини олсам, кимга қараб кексайишим керак? Аксинча улар билан бирга қалбан яшариб боряпман-да (жилмайиб қўйди).

Ҳар бир ота-она учун ўз фарзанди энг яхши, энг ёқимтой, энг тенги йўқдек туйилади. Шунингдек, мен ҳам набираларим ҳақида фақат яхши гапларни гапиришим мумкин. Уларнинг ўзига яраша феъл-атвори, инжиқликлари ва дунёқараши бор. Ҳар бирига бўлакча меҳр ва эътибор билан қарайман. Улар нафақат набираларим, балки дўстим, кези келганда маслаҳатчиларимга ҳам айланишган. Ҳатто тасвирга олиш ишларига чиқиб кетаётганимда ҳам ташқи кўринишим борасида уларнинг фикрларига қулоқ тутаман.
— Улар қорбобога ишонишадими?

— Катталари ишонмай қўйишган, кичикларида эса ҳали ишонч бор. Гап қорбобога ишониш ёки ишонмасликда эмас. Асосийси, янги йил сеҳри, байрамнинг моҳияти йўқолмаса бўлди. Қорбобонинг эгнидаги шунчаки ниқоб эканини билсак-да, ҳамон унга ҳайрат, ўзгача илиқлик билан қараймиз. Яъни йилда бир марта — ушбу байрамда болага айланиб қоламиз.

— Набиралар билан вақтингизни қандай ўтказасиз?

— Бирга ўйнаймиз, тойчоқ бўл деса бунга ҳам рози бўламан. Ўйинчоқлардан бирор бир нарса қуришни, сурат чизишни яхши кўрамиз. Шунингдек сайр қилиш, ҳайвонот боғига бориш ҳам жон-у дилимиз. 

— Болаларнинг ҳамма инжиқликларини сўзсиз бажарасизми?

— Кўтарса бўладиган инжиқликлар билан бирга болани тарбиясига таъсир этадиган эркаликлар бор. Асосийси, ана шу икки нарсани ажрата билиш керак. Болага бирор нарсани гапириб, насиҳат қилгандан кўра унга ўрнак бўла олиш лозим, деб ҳисоблайман. Чунки бола кўпроқ эшитганини эмас, кўрганини такрорлайди. Фарзандларимга ҳам набираларимни урушмасдан, улар қилаётган ишнинг нотўғри эканини амалда кўрсатиб бериш керак, дейман.
 

Ўзим ҳам бу тарбиянинг тўғри ва осон йўли эканини тушуниб етдим. Лекин буни набирали бўлганимдан кейингина тушуниб етганман. Чунки, инсон ўз фарзандларини тарбия қилиб, вояга етказиб тажрибаси ошиб бораркан. Шунинг учун ҳам ҳар бир оилада бобо ва бувининг ўрни катта дейишади. Ёш ота-оналар ҳам фарзанд тарбиясидаги маслаҳатларни айнан ёши катталардан олгани маъқул деб ҳисоблайман. 

— Оилангизда фақат ўғиллар, набираларингизнинг бештаси ҳам ўғил. Уларда кўпроқ қайси жиҳатларни шакллантиришга ҳаракат қиласиз?

—  Уларнинг барчаси кун келиб, улғайишади, бир оиланинг бошлиғи, йўлбошчисига айланишади. Шу сабаб эркак кишининг феълида қайси жиҳатни ҳурмат қилсам, ана шуларни набираларимнинг тарбиясига сингдиришга ҳаракат қиляпман. Масалан, эркак киши бир сўзли бўлиши керак. Айтган гапида, ваъдасида тура билиши, хатти-ҳаракатларига жавоб бериши шарт. Шунингдек, дўстлик, самимият, ёлғон гапирмаслик  ва ҳаётда энг яқин инсонлари — ота-она, ака-ука ва оила аъзоларига меҳрибонлик ҳақида кўп гаплашамиз. Набирларимдан бирининг ҳар замонда "Ош пишириб, меҳмон чақирайлик” дейдиган одати бор. Бу билан у яқинлари дийдорини соғинганини билдириб туради. Бу ҳам меҳр-оқибатдан далолат.  

— Сўнгги пайтларда Шоҳруххонинг "Алдамадим” қўшиғини мароқ билан тинглаётган экансиз? У нимаси билан сизни ўзига ром этди?

— Ҳақиқатдан ҳам бу қўшиқни жуда мазза қилиб тинглаяпман. Ишонсангиз, машинада Самарқанддан Тошкентга келгунга қадар қайта-қайта тинглаб, Шоҳруххонга жўр бўлиб куйлаб келдик. Айниқса, мусиқа қисмини эшитганимда кўнглим яйради. Бу қўшиқнинг мусиқасида ўзимга яқин оҳангларни топгандай бўлдим. Ҳамма санъаткорлар билан салом-алик қиламиз, куйлаган қўшиқларини эшитамиз. Бироқ биргина мусиқа икки ижодкорни ўзи сезмаган ҳолда яқинлаштириб қўяр экан. "Алдамадим”дан кейин мен Шоҳруххони ўзим учун қайта кашф қилдим. 

— Бир нечта ёш ижодкорлар билан дуэт куйлаганингизни биламиз. Самандар, Сардор Раҳимхон, Жаъфар, Каниза... Нега айнан улар?

— Хонанда йигитлар билан куйлаганимга сабаб, улар менга яхши ижодий иш таклиф қилишган. Улар таклиф қилган мусиқа ўзимга ҳам ёққан. Мен учун юрагимни жизиллатадиган қўшиқдан ортиқ қимматроқ совғанинг ўзи йўқ. Бундан ташқари хонандаларни таниганим, билганим ва албатта ижодидан хабардор бўлганим учун рози бўлганман. Канизада эса бошқача ҳолат бўлган. Унинг ижод йўналиши меникидан тубдан фарқ қилса-да, мени ўзи учун устоз деб билар экан. Шунинг учун менинг реперуаримдаги қўшиқни бирга куйлашни таклиф қилди. Ўзи учун эсдалик бўлиб қолишини истаган экан. Рози бўлдим. Илтимосини ерда қолдира олмаганман. Бу дуэт у учун маҳорат дарси бўлган дейиш мумкин. Лекин тингловчилардан турли фикрлар эшитдим. "Нега? Нима учун?” деб танқид қилганлар ҳам учради. Биласизми, баъзида ўзимизга яхши, омадли кўринган ижод маҳсули ҳам барчага бирдек ёқмаслиги мумкин. 

— Айни кунларда эски қўшиқларингизни қайта куйлаб, уларни альбом шаклида тақдим этишни режалаштираётган экансиз?

— Аслида, бу альбом 2016 йилда тақдим этилиши керак эди. Унда ретро қўшиқларимизни, бугунги мусиқий гуруҳ ва имкониятларимиздан келиб чиқиб, қайта куйлаган ҳолда альбом шаклида тақдим этишни режалаштиргандик. Бироқ қўшиқларимни саралаш давомида, тингловчилар талаб қилаётган қўшиқлар битта альбомга сиғмаслигига амин бўлдим. Шунинг учун бир эмас, бир нечта дисклардан иборат янги "Настальжи” номли туркум альбомни мухлислар эътиборига ҳавола этишни режалаштирдик. 

— Мароқли суҳбат учун раҳмат. 2017 йилда омад ҳамроҳингиз бўлсин!

Алия СУЛАЙМАНОВА суҳбатлашди
Фотомухбир Алишер ХОЛХЎЖАЕВ

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 238 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017