Ҳозирги кунда бу савол кўпчиликни ўйлантириши аниқ. Одамларнинг аксарияти соч оқаришини қон суриши, яъни, авлоддан авлодга ўтиши билан боғлайди. Айрим маълумотларга қараганда, европаликларнинг сочи эрта оқараркан. Ҳиндларнинг эса ўртача 70-75 ёшдагина сочи оқаради. Тиббиётчилар ҳам бу масалада аллақачон ўз хулосаларини эълон қилиб улгуришган. Уларнинг айтишича, одамнинг сочи стресслар, марказий асаб тизимининг ожизлашуви туфайли оқариш палласига кираркан. Бундан ташқари, организмдаги моддалар алмашинув жараёни издан чиқса, жинсий аъзоларда жиддий муаммолар юзага келса ҳам бу сочларни оқартиради. Қолаверса, нотўғри овқатланиш, кашандалик, пиёнисталик, наркоманлик ҳам сочларга-да салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Сочлар эрта оқариб кетишига организмда тирозин моддаси етишмаслиги ҳам сабаб бўлади. Сочлар илдиз қисмида ранг учун жавобгар ҳисобланган меланин моддаси пайдо бўлса, уларнинг қай рангда бўлиши, қачон оқариши ҳам ўша модданинг миқдори ва сифати билан боғлиқ ҳисобланади. У соч ҳосил қилувчи тўқималар билан боғланиб, соч оқаришига олиб келади. Бундан ташқари, одамнинг соч тўқималари ўзидан водород периксиди ишлаб чиқаради. Ёш улғайган сари водород периксиди миқдори кўпая боради. Кўрибсизки, худди шу нарса сочлар рангини йўққа чиқаради. Натижада сочлар оқаради. Уларни ҳеч ким ҳеч қачон бошқа рангга кирита олмайди.
Олимлар яна бир қизиқарли маълумотни ошкор этишди. Ҳаётда биринчи бўлиб қора сочлилар, кейин малла, оч жигаррангли сочлар, охирида сарғиш ранг сочлар оқараркан.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|