Суббота, 2016-12-10, 7:00 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 115
Гостей: 113
Пользователей: 2
RobertSpoxy, MoPjuck
Главная » 2016 » Ноябрь » 15 » Нега уришаверамиз?!

6:26 PM
Нега уришаверамиз?!
«Эр-хотиннинг уруши, дока рўмолнинг қуриши…»
Бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака қочади, дейишади қадимгилар. Ҳақиқатда, оилада икки киши бир-бирини тушунмаса, бундан нафақат улар, балки атрофдаги яқинлари ҳам азоб чекишади. Келинг, муаммоли вазиятларни яхшилик билан ҳал қилиш чораларини топиш учун аввало, оиладаги жанжал келиб чиқишининг асосий сабабларини ўрганиб чиқамиз.   

Рашкдан ёнманг!
Аввало, тинчланинг! Энди яхшилаб мулоҳаза қилинг, рашкка нима сабаб бўлаяпти?  Кўнгил ғашлиги туфайли турмуш ўртоғингизга турли айблов юклаётган бўлсангиз, олға! Ҳақ эканлигингизни исботланг. Тўполон кўтаринг, рашк қилинг, қўл телефони ва чўнтакларини кавлаб, хиёнатга исбот қидиринг. Тўғри-да, ахир шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди, кўнгил алдаши мумкин эмас. Фақат... бу ишларни бошлашдан аввал, оқибати нима бўлиши ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Ажрашишга тайёрмисиз? Шунча меҳнат билан қурилган оила пойдеворини бузиб ташлашга кўзингиз қиядими? 

Миннат қилаверманг!
Айрим аёллар оила бошининг уйга олиб келаётган рўзғорини худди у бунга мажбурдек қабул қилишади. Эр ҳам ўз ўрнида хотинини ширин таом, текис дазмолланган кийим, уйдаги орасталик учун мақтаб қўйиш лозимлигини унутади. Оддийгина икки оғиз сўз бу ҳолда масалани ижобий ҳал қилиши мумкин. Шунда меҳнати қадрланаётганини сезган жуфтликда бу ҳақда бир-бирига эслатиш зарурати туғилмайди. Масалан, «Менга умуман ёрдам бермайсиз» жумласи ўрнига «Тансиқроқ таом тайёрлай дегандим,  аммо болаларнинг дарс қилдиришга улгура олмайман», дейиш мумкин. «Менинг ташқи кўринишим қандай эканининг сизга умуман қизиғи йўқ» гапини «Азизим, кўринишимни мақтаб гапирсангиз, яхши кўриб кетаман сизни»га алмаштиринг. 
 
Талабларни чегараланг!
Масалан, романтик бўлмаган эркакдан кутилмаган «срюприз»ларни кутманг. Ахир турмуш қуришдан аввал унинг қандай эканини билгансиз. Умуман эркак кишидан ҳар томонлама мукаммал бўлишни, доимий эътиборни талаб қилиш нотўғри. Ахир у оилани ҳам боқиши, ишлаши керак-ку! Табиийки, ишдан чарчаб келгач, инжиқликларингизни кўтара олмай, зарда қилади. Қарабсизки, икки қўлдан чиқаётган қарс баҳона уй яна жанжалхонага айланади. Баъзида вазиятни аёл бўлсангиз-да ўзингиз қўлга олишингиз зарур. Романтикани севсангиз, уни яратиш учун ранг-баранг тасаввурингизни ишга солиб кўринг. Икки-уч сафардан кейин турмуш ўртоғингиз ҳам бунга ҳиссасини қўша бошласа, не ажаб?!

Хатолар устида ишланг!
Турмуш ўртоғингизга нисбатан миннат, айблов, норозиликларингиз бўлса, бир варақ қоғозни олиб, ярмига унинг сифатларини, ярмига бўлса, камчиликларини ёзинг. Баъзи камчиликларига кўз юмишга ёки масалани яхшилик билан ҳал қилишга розимисиз? Уйдан уруш чиқаётганини сезганингиз замон шу қоғозчага бир қур назар ташлаб олинг. Унинг кейинги пайт қилган учта яхшилигини эслаб, бу учун миннатдорчилик билдириб қўйинг! 
 
Қайнона қайнамаса, келинлар айнимайди!
Бу муаммо туғилган оилада вазиятни мўътадиллаштиришнинг ягона йўли эркак кишининг ўртага тушмаслигидир. Эр бечора онасининг ёнини оламан деса, хотини аразда, акси бўлса, волидасининг кўнгли оғрийди. Шу сабаб, келинидан нолиган қайнонага «Ойи, ўзига тушунтиринг, тушунади» дейиш, рафиқасини эса «Онам сен ҳақингда ҳеч ёмон гапирмайди», деб юпатиш керак. Шу орқалигина ўртадаги мувозанатни бир маромда ушлаб туриш мумкин. Насиб қилса, қайсар қайнона бувига, ўжар келин онага айланади. Энди уларнинг бор эътиборини болаларга қаратилади ва ўзаро тил топишиб кетишади. 

Болалар сабаб жанжаллашиш?!
Ота-онасининг уришаётганини кўрган бола ўзини айбдор ҳис қила бошлайди. Яна унутманг, кичкинтойлар катталарнинг баланд овозидан қўрқишади. Бу вақтда улар ўзларини ҳеч кимга кераксиздек ҳис қилишади. «Мени ҳеч ким яхши кўрмайди», дея ўйлайди жажжи болакай ва бу каби хаёллардан ҳаттоки касал бўлиб қолиши ҳам мумкин. Катталарнинг жанжалидан болакайлар ўзларини айблаши исботланган илмий факт. 
 
Қисқа танаффус
Жанжал бошланаётганини сезганингиз замон хонадан тезда чиқиб кетинг. Жаҳл қилмай, зардасиз, оддийгина қилиб бахсни тўхтатинг, тамом! Қанақасига дейсизми? Жанжал вақтида ҳеч нарсани исботлай олмаслигингизни эслашнинг ўзи кифоя. Барча масалани хотиржам суҳбатлашиб ҳал қилган яхшироқ. 

Солиштирув
Эрингизни бошқа эркаклар билан солиштирманг. Унутманг, у сизнинг жуфти ҳалолингиз! Дугонангизнинг оилапарвар эри бошқа! Сиз ҳам дугонангизни такрорламайсиз-ку, тўјрими? Бунинг устига, эркак зотига бундай маънисиз солиштирувлар асло ёқмайди. Аксинча, катта жанжалларга сабаб бўлади. 

Эрга маъшуқа бўлмоқ санъати
Ўша эрларни ўзига қаратиб олувчи жодугарлар ҳам аслида озмунча тер тўкишмайди. Латофатли, дидли, нозик хатти-ҳаракат соҳибасига сиз ҳам айлана оласиз. Фарзандингиз айб иш қилса, ҳар қанча сабрингиз тўлса-да, отаси борида бақириб-чақирманг. Унга ширин гаплар билан муомала ҳам қилиб туринг. 

Организм билан уйғунлашинг!
Кунига неча соат ухлаётганингизни ҳисоблаб кўринг. Агар кўрсаткич 6,5 соатдан кам бўлса, вазиятни ўзгартириш керак.

Эндокринолог ёки невропатолог қабулига бориб қўринг. Балки организмда бирор физиологик ёки гормонал ўзгариш кетаётгандир. 

Тушкун кайфиятни нима чақираётганини аниқланг. Масалан, токсикоз, эмизиш даври, янги шароитга кўчиш ёки кўникиш, иқтисодий қийинчилик, оила аъзоларидаги ўзгариш. 

Жанжал чиқмасин десангиз… 
Жиззакиликни назорат қилиш устида кўпроқ ишланг. Психологик адабиёт ёки малакали руҳшунос бунда сизга ёрдам беради. 

Уруш чиққанида ҳеч қачон ота-она ёки улар билан боғлиқ гапларни тилга олманг. Бу турмуш ўртоғингизда чуқур алам уйғотиб, қонини қайнатиб юборади.  

Муносабатни оч қорин, чарчаган ёки уйқуга тўймаган пайтда ҳал қилманг. Урушга тортаётганларини сезсангиз, воқеа жойини дарҳол тарк этинг. 

Энг муҳими, нима бўлишидан қатъи назар ўқилган саҳифани қайта-қайта ўқиб ёмон хотиралар билан жуфтингизни айбламанг. Бўлар иш бўлиб ўтди, уни кечирдингиз. Давомига нуқта қўйиб янги, чиройли хотираларни кашф этишга енг шимаринг! Кейинги сонларимизда эса оила бузилишига сабаб бўлувчи омиллар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида мулоҳаза юритамиз.


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 173 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016