Воскресенье, 2016-12-11, 10:02 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 148
Гостей: 148
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Октябрь » 28 » Николь Кидман: «Йўқ» дейишдан аввал 20 сония тин олинг»

6:56 PM
Николь Кидман: «Йўқ» дейишдан аввал 20 сония тин олинг»
Николь Кидман кино оламида орзу қилиш мумкин бўлган барча нарсага эришди. Актрисанинг бошқа «юлдуз»лардан фарқи шундаки, у нафақат миллионлаб томошабинлар меҳрини қозониши аниқ бўлган лойиҳаларда, балки унчалик таниқли бўлмаган режиссёрларнинг камҳарж картиналарида ҳам иштирок этаверади. Кидманинг айтишича, унга буюк режиссёр Стэнли Кубрикнинг гаплари дарс бўлган экан: «Ҳеч қачон янги ғояларни, ноодатий вазиятларни рад этманг».

 

Болалик

Николь Кидман Гавайи штатининг пойтахти Гонолулуда 1967 йилнинг 20 июнь куни туғилган.  Никольнинг ота-онаси бутун умрларини Австралияда ўтказишган. Отаси Энтони Дэвид Кидман биохимик бўлиб, АҚШдаги кўплаб илмий марказларда фаолият юритарди. Николь уч ёшга кирганида улар Вашингтондан яна Австралияга кўчиб кетишди. Ва у ерда Никольнинг синглиси – ҳозирда журналист сифатида фаолият юритаётган  Антония дунёга келади. 

Николь ёшлигидан ижодий салоҳияти баланд эканини намоён қила бошлаганди, уч ёшидан балет билан шуғулланар, мусиқа сабоқлари олар, 10 ёшидан эса драма тўгарагига бориб, ёшлар театрларида  қатнаша бошлади. 14 ёшида Николь илк бора телефильмда кичикроқ роль ўйнади, сўнгра сериалларга таклиф эта бошлашди.  Мактаб даврини эсларкан, актриса жуда тортинчоқ бўлганини тан олади. Ҳатто, гапирганида бироз дудуқланарди ҳам.  

 

Муҳим қарор

1984 йили шифокорлар Никольннинг онасида кўкрак саратонини топишди, отаси эса барча ишларини йиғиштириб, бу дардга дармон бўладиган дори кашф этиш илинжида тунларни кунларга улай бошлади. Шунда 16 ёшли Николь мактабни, актёрлик студиясини, ТВдаги таклифларни ташлаб, оиласига моддий ёрдам бериш учун массажчи бўлиб ишга кирди. Ахир рўзғорни кимдир тебратиши керак эди-да. Актриса бу ишини ҳаётидаги энг тўғри қарорлардан бири деб ҳисоблайди: «Мен бировларга кераклигимни англагандим, бу эса жуда муҳим.» Афсуски отаси саратонга даво тополмади, аммо онаси касалликни енгишга муваффақ бўлди.

 

Илк қадамлар

Онаси тузалиши ҳамон Николь санъат тарихини ўрганишга киришди, Сиднейдаги машхур театрларнинг бирида актёрлик маҳоратидан сабоқ олди. Реклама, клиплар ва австралия телешоуларида қатнашиб юрган қизга «Вьетнам» ва «Бангкок Хилтон» сериали илк машхурликни олиб келди. «Денгиздаги сукунат» фильми эса дунёга танитди. 1990 йили Николь  биринчи марта Голливуд фильми – «Чақмоқли кунлар»да суратга тушди. Кино ишлаб чиқарувчиларига мўмайгина даромад олиб келган бу фильм актрисанинг тақдирини белгилади – карьераси олға силжиди, ўзи эса ёш, умидли актёр Том Крузга турмушга чиқди ва АҚШга кўчиб келди.

 

Мукофотлар ва йўқотиш

У ўз даврининг энг зўр актрисаларидан бирига айланди, «Оскар» ҳам олди, Канн мукофотидан ҳам бебаҳра қолмади. Мода дунёсининг энг олди брендларининг юзи бўлди, ҳатто уни дунёдаги энг чиройли бурун эгаси деб топишган. У матбуот саҳифаларидан тушмайди, қизил гиламлар ҳам унинг пойига мунтазир. Бироқ...

Николь Кидман биринчи турмуш ўртоғи Том Курз билан 10 йил яшади. Бу чиройли жуфтлик узоқ вақт фарзандли бўла олишолмагач чиройли ишга қўл уришди – бир қиз бир ўғилни фарзанд қилиб асраб олишди. Уларнинг мунсабатлари бузилганида эса роса шов-шув кўтарилди: диний келишмовчилик, ҳомиласининг тушиб қолиши, никоҳ шартномасининг шартлари. Бироқ актрисанинг ўзи собиқ эри ҳақида бир оғиз ёмон гап гапирмади, биргаликда ўтказган турмушини илиқ сўзлар билан тилга олишни канда қилмасди.

 

«Том кетди...»

«Биз ажрашдик. Том кетди. У мени ташлаб кетди ва тамом. Мен чуқур тушкунликка тушиб қолдим. Бутун дунёда ёлғиз қолгандек эдим. Аммо бу ҳолатимни фарзандларимиз Белла ва Конорга кўрсатмаслигим керак эди. Айнан шу пайт мени янада машхур қилган «Мулен Руж» фильми оламшумул муваффақият қозонди, «Оскар» га сазовор бўлдим, аммо шахсий ҳаётим жарга қулаганди... Ҳаммаси бир пайда содир бўлганичи.. Анча вақт ўтиб, мен ўшанда улғайганимни тушундим. Гап шундаки, 23 ёшимда турмушга чиққандим. Австралиядаги тинч, осуда ҳаётимнинг ўрнини Американинг шовқини эгаллаганди. Ҳамма нарса қайнаб кетгандек эди. Эҳтиросли муҳаббат билан эрга тегдим. Яна суперюлдузга. Ўзим ҳам қандайдир қилиб, юлдузга айландим. Ўзинг ҳам, эринг ҳам машхур бўлса... Сиз гўё мана шу машхурликнинг кўринмас қобиғи ичига тушиб қолгандек бўларкансиз. Ҳис-туйғуларингни эса фақат шу қобиқ ичидаги жуфтинг тушунаркан. Фақат у.  Бу ажойиб туйғу, аслида – турмуш ўртоғинг билан бир бутунга айлангандек бўларкансан. Аммо у кетди ва мен ана шу қобиқ ичида буткул ёлғиз қолдим. Усиз ҳаётни билмасдим. Усиз яшашни тасаввур қилмасдим. 35 ёшда бўлсам ҳам ҳали 23 ёш эдим гўё. Қисқа муддат ичида улғайишимга тўғри келди. О, бунинг оғриқлари. Шунинг учун ҳам ёшлигим ортда қолганидан хурсанддирман...»

 

Бахтнинг маъноси

2006 йили Николь Кидман австралиялик машхур қўшиқчига турмушга чиқади. Уларнинг тўйи она шаҳри Сиднейда бўлади. 2008 йили эса узоқ кутилган фарзанди – Сандэй Роуз Кидман-Урбанни дунёга келтиради. Яна икки йилдан сўнг эса суррогат она туғиб берган қизалоқ Фэйт Маргаретни бағрига босди.

«Ҳаётим давомида фарзанд асраб олдим, ўзим бола туғдим, суррогат оналик нималигини билдим. Ва буни ҳеч кимдан яширмадим, негаки танишларим мана шу усуллардан бирортасини қўллаб кўриш ҳақида бош қотираётганларининг гувоҳи бўлганман. Аёлларга ҳаммаси яхши бўлади, деган гапни эшитиш муҳим эканини биламан».

Ҳозирда Николь турмуш ўртоғи ва болалари билан Голливуд ва Нью-Йоркнинг шовқинидан йироққа АҚШнинг Теннесси шаҳридаги Нэшвилл  шаҳрида осуда ҳаёт кечирмоқда. «Айнан шу ерда мен бахт нималигини англадим, – дейди актриса. – Авваллари «омад», «муваффақият», «карьера» деган сўзларнинг маъносини тушунардим. Энди эса бахтнинг маъносини ҳам биламан. Бахт бу – муҳим бўлмай қолган нарсалардан воз кечиб, ҳақиқатан муҳим нарсалар учун яшашдир».

Назокат АБДУҚУНДУЗОВА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 28 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016