Ҳиндистонда, тахминан бир миллиард одам яшайди. Кўпчилик одамлар, кичик фермаларда яшашади. Улар тинч ва оддий ҳаёт кечиришади. Фермадаги энг муҳим ҳайвон бу — сигир. Сигирлар фермаларда икки хил йўл билан ёрдам беришади. Сигир, оилага сут беради ва ферма ишларида кўмаклашади.
Фермерлар кўп пул топишмайди. Уларнинг, фермада кўмаклашиш учун, машина сотиб олишга қурблари етмайди. Бундан ташқари, Ҳиндистонда об-ҳаво катта муаммо. Июн, июл, август ва сентябр ойларида, у ерда жуда кўп ёмғир ёғади. Ер нам бўлади. Машиналар юмшоқ ерда ишлай олмайди, сигирлар эса ишлай олишади. Сигирлар қиммат турмайди. Уларни машиналардек, тузатиш ёки ёқилғи билан таъминлашнинг ҳам ҳожати йўқ.
Фермерлар сигирларига жуда ғамхўр. Улар сигирлари бахтли бўлишини хоҳлашади. Сигирлар йилнинг маълум бир вақтларида банд бўлишмайди. Бундай пайтларда одамлар, сигирларини ювишади ва безатишади. Америкаликлар машинасини ювишса, ҳиндистонликлар сигирларини ювишади. Йилнинг икки махсус куни, сигирлар учун муҳим кун саналади. Бу байрамлар Америкадага шукроналик кунига ўхшайди(Thanksgiving Day).
Қари сигирлар фермада ишлай олишмайди. Сигирни ўлдириш эса Ҳиндистонда қонунга хилоф. Шундай қилиб, ферма эгалари қари сигирларини фермаларидан узоққа жўнатишади. Кўчаларда сигирлар эркин юришади. Баъзида одамлар кўчаларда ўт сотишади. Одамлар ўтларни сотиб олиб, сигирларга беришади. Яна одамлар ўз овқатларини ҳам сигирларга беришади ва ҳайдовчилар уларни урмаслик учун эҳтиёткорлик билан машина ҳайдашади. Ҳиндистонда қари ва касал сигирлар учун махсус касалхоналар бор. Давлат ва баъзи бой одамлар бундай касалхоналарни пул билан таъминлашади.
Бошқа давлатдаги одамлар, Ҳиндистон ҳукуматининг сигирларга нима учун бунча кўп пул сарфлашларига тушунишмайди. Чунки Ҳиндистонда пулга муҳтож камбағаллар кўп. Лекин ҳиндистонликлар, америкаликлар мушук ва итларга кўп пул сарфлашаётганини айтишади. Йилига Ҳиндистонда 200 миллиондан ортиқ сигир даволанади. Улар сигирларга узоқ йиллардан бери ғамхўрлик қилиб келишаяпти. Бу минг йиллик тарихга эга аньанадир.
Ажойиб ҳикояларимизни ўқиётганингиз учун раҳмат. Доим биз билан қолинг деб, Сизнинг Zamonaviy.comингиз.
Инглиз тилидан Зарнигор Хаятова таржимаси.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|