Ноябрь ойида мамлакатимизнинг истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 2,3 фоизга кўтарилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг ноябрь ойида мамлакат истеъмол секторларидаги инфляция даражасини маълум қилди, деб ёзмоқда ЎзА.
Ноябрь ойида мамлакатимизнинг истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 2,3 фоизга кўтарилди. Умумий ҳисобда 11 ой давомида истеъмол секторида инфляция даражаси 12,0 фозизни ташкил этди.
Маълумот учун: 2017 йилнинг ноябрь ойида республика истеъмол секторидаги инфляция даражаси 2,0 фоизни ташкил этган. Ой давомида умумий нархлар даражасининг ўсишига озиқ-овқат маҳсулотлари 1,5 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 3,4 фоиз ва хизматлар 0,5 фоизга таъсир этган.
Ойлик истеъмол нархлари ўзгариши таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиётга инфляцион босимларнинг ошиши жорий йилнинг сентябр ойидан эътиборан кузатила бошланган. Сентябрда ўртача ойлик истеъмол нархлари 1,8 фоиз, октябрда 1,3 фоиз ва ноябрь ойида 2,3 фоиз, сўнгги уч ойликда эса нархлар ўртача кўтарилиши 5,4 фоизни ташкил этган.