Четверг, 2024-03-28, 5:17 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10089]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1547]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3140]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8267]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [88]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9317]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [2012]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2026]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [303]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2763]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2353]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1153]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [98]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [60]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1045
Статистика



Онлайн всего: 32
Гостей: 32
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2019 » Август » 19 » НОМАҲРАМ… (1-қисм)

9:05 AM
НОМАҲРАМ… (1-қисм)
— Армонда қўйиб кетган энам-а, энам!.

Матназарларнинг кўримсизгина, кўча тарафи кесак девор билан ўралган ҳовлиси нақ қиёматни эслатади.
Ўртага сўри қўйилиб, тўртта уй тушган томон чойшаб билан ўралган. Чойшаблар ортида хотин-халаж баланд овозда йиғи-сиғи қилар, айниқса, кўчадан бирорта аёл кириб келса, йиғи товушлари янада авжланиб, бутун маҳаллани тутарди.

— Вой, энажонимдан айрилиб қолди-им! Ғафлатда ташлаб кетган энам-а, энам! — Бу товуш Матназарники эди. У оғир гавдасини хиёл эгган кўйи қўлидаги ҳассани ерга уриб-уриб йиғларди: — Болаларини қиёматга ташлаб кетган энам—а, энам!.

Шу тобда унинг оёқлари остида беш яшар ёлғиз укаси Мардон пайдо бўлди. Унинг ҳам кўзларидан шашқатор ёш оқар, лаблари титраб-титраб кетарди.

— Ҳа, укажон, сен нега йиғлаяпсан? — Матназар аза тутишдан тўхтаб Мардонни қўлига олди. — Қўй, ҳеч бўлмаса сен йиғламагин!

— Бандалик экан, ука! — сал нарида тобут тепасида турган маҳалла оқсоқоли Ҳайдар ака ака-уканинг ҳолатини кўргач, тоқат қилолмай уларга яқин борди. — Чидайсизлар-да, энди! Ўлим ҳаммамизнинг бошимизда бор. Лекин энанг раҳматли жуда ёш кетди-да! Қирқ беш ёш-а, қирқ беш ёш! Сизларнинг тўйларингни, орзу-ҳавасларингни кўролмай кетгани чатоқ бўлди-да! Бардам бўл, ука, бардам бўл!.

Оқсоқолнинг гапи Матназарнинг кўнглини баттар бўшаштириб юборди. У энди укасини маҳкам бағрига босганича ҳеч сўз демасдан ўксиб-ўксиб йиғлар, Мардон ҳам ора-сирада унга жўр бўларди.

 

* * *

 

Кунлар кетидан кунлар ўтиб Матназар онанинг биринчи ҳайитини ҳам ўтказиб олди. Яхшиямки, автобус ҳайдаркан. Бир ҳафтадан кейиноқ ишга чиқиб озми-кўпми пул тўплади. Ҳар қалай, бировдан қарз кўтармай барча маросимларни ўтказди.

Аммо уни Мардон анчагина қийнаб қўйганди. Ҳали ёш эмасми, баъзан энасини қўмсаб ярим кечалари ўрнидан туриб дод солади. Матназар қанча овутмасин, сира тинчланмайди. Ишдан ҳориб-толиб келганига қарамай, баъзи вақтларда эрта тонггача ҳовлида уни кўтариб тунни ўтказади.

— Ўғлим, қийналиб кетдинг, — деди бир куни оқсоқол унинг бола кўтариб ишдан қайтаётганини кўргач. — Қариндошларингам бор бўлсин. Биттаси келиб, "кел, шу болани биз катта қилиб берайлик”, дейишга ярамади-я!

— Нимаям қилардим, оқсоқол! — ерга боқди Матназар. — Пешанамга шу кунлар ёзилган экан. Энамнинг рак бўлганини сезмай қолганим алам қилади. Сезганимда балки дўхтир-пўхтирга кўрсатиб давосини қилармидим.

— Бу касалга даво йўқ, ука. Барибир олиб кетарди. Фақат ёш кетди раҳматли. Энди менга қара, бир маслаҳатли гап бор. Юр, яхшиси, сеникига кирайлик, ўша ерда гаплашамиз!

Матназар оқсоқолни ҳовлига бошлади. Ҳайдар ака бу ҳовлига анчадан бери кирмаганди. Ҳовлининг тўзиб кетганини, айвон шифтларигача ўргимчак уя босганини кўриб норози бош чайқаб қўйди.

— Мана, ёшингам, адашмасам, йигирма бешга қараб кетди, —шошилмасдан гап бошлади Ҳайдар ака сўрининг бир четига омонатгина чўкиб. — Худога шукр, бир ишнинг эгасисан. Энди… Нима десам экан… Энанг раҳматлиниям ҳайитини ўтказиб олдинг. Эркак кишига йўл бор.

— Нимага йўл бор?

— Нимага бўларди? Сен уйланишинг керак, ука! Манави Мардонбойга қарайдиган бир аёл киши бўлмаса, оғир бўлади сенга. Ўзинг ўйла, қачонгача буни автобусда, шаҳарма-шаҳар олиб юрасан? Ҳадемай мактабга қатнайди. Ўшанда нима қиласан? Қолаверса, ўғил болага она керак. Бусиз бўлмайди.

— Ака, қўйсангиз-чи, бу гапларни! Ҳали энамнинг гўри совимай туриб тўй қиламанми бу ҳовлида?

— Ие, аза билан тўй доимо ёнма-ён юрган. Сенлар қаердан билардинг, бу гапларни? Ҳеч бўлмаса, манови гўдакни ўйласанг-чи!

— Оқсоқол, ахир, қайси келин гўдак қайнига оналик қиларди?

— Қиладигани топилади. Агар сен рози бўлсанг, ўзим биттасини мўлжаллаб қўйганман. Тўйдан хижолат бўлма! Маҳалла бирлашиб, амаллаб ўтказамиз.

— Билмадим, — тескари ўгирилди Матназар. — Негадир…

— Негадирингни йиғиштир! Биз сенга ёмонликни раво кўрмаймиз. Бўлди, тамом, эртага ишингни йиғиштириб турасан. Келин билан аввал учрашгин. Ана ундан кейин ота-онасини кўндириб келиш менга тан!

Матназар ҳеч нарса демади. Тўғри, у ҳам йигит, уйланиш ҳақида авваллари ҳам ўйлаб кўрган. Ўзича маҳалладаги баъзи қизларниям кўз остига олиб эди. Фақат ҳар гал бўйининг новчалиги-ю, ўртоқларига ўхшаб тўлагина, келишган, кийган кийимлари ярашиб қолавермаслиги уни ташвишга солар, қай қизга кўз ташласа, дарров ўзини унинг ёнига хаёлан қўйиб кўриб, "бор-э” деганича қўл силтаб кетаверарди.

 

* * *

 

Матназарнинг янги кийимлари ҳам йўқ эди. Ишга киядиганларини кечқурун яхшилаб ювиб қуритди. Ўзи ҳам ювиниб, тайёр бўлди.

Эрталаб укаси Мардонни олиб оқсоқол ҳамроҳлигида келин билан учрашиш учун йўлга тушишди.

Келин бўлмиш икки қишлоқ нарида тураркан.

— Отаси дўкондор, — йўл-йўлакай уқтириб борди Ҳайдар оқсоқол. — Агар маҳкам ушласанг, еганинг олдингда, емаганинг кетингда бўлади. Уканг ҳам камлик кўрмай ўсади. Ҳар қалай, ўлик кўмгансан. Қўлинг юпқа.

Ҳайдар оқсоқол ҳаммасини олдиндан пухталаштириб қўйган эканми, сўнгги маҳаллани оралаб ўтиб кўк дарвозага етишгач, таққа тўхтади.

— Мана шу уйда учрашасан, — деди Матназарга. — Фақат қовун тушириб қўйма. Мулойим бўл, ширин гаплар билан келиннинг кўнглига йўл топ!

— Бўпти, кулимсираб қўйди Матназар укасини елкасидан тушираркан. — Ёш бола эмасман-ку!

Шундан сўнг оқсоқол Матназар ва укасини ичкарига олиб кириб сўрига ўтқазди-ю, ўзи кўчага қайтди.

Ҳовли бўм—бўш эди. Фақат товуқларгина уёқдан-буёққа чопиб юришарди.

"Ишқилиб, ишим ўнгидан келсин-да”, ўйларди Матназар кирибоқ ўйинга маҳтал бўла бошлаган укасига ачиниш билан тикиларкан. Мени-ку майли, укагинамнинг бошини силасайди. Ишдан келишимда уйим саранжом-саришта, кийимларим тоза бўлса, менга шунинг ўзи етади.

Қанча ўтирди, билмайди. Бир маҳал дарвоза очилиб, кимнингдир ҳовлига қадам қўйгани эшитилди.

Матназар беихтиёр ўрнидан туриб уёқ-буёғини тўғрилаган бўлди-да, секин дарвозахона томон юрди. Остонада не кўз билан кўрсинки, бир қўли осилиб тушган, икки оёғи икки томонга қараб қийшайиб, юзларини қандайдир тошмалар босган, йигирма ёшлар оралиғидаги бир қиз деворга суяниб турарди.

Қиз Матназарга кўзи тушгани ҳамон секин ерга боқди.

— Наҳотки, оқсоқол айтган келин шу бўлса? — дея хаёл қиларди Матназар рўпарасидаги чўлоқ қизни кўздан кечириш асносида. —Кўздай қўшни, маҳалланинг каттаси бўла туриб нега мени алдади? Энди бир камим чўлоқнинг кетидан югуриш бўладими?

Матназар бирпас қизни кузатиб турди-да, келиб дарвозани очди.

— Ўзим ҳам сезгандим, — кутилмаганда сўз қотди қиз ердан кўзини узмай. — Аммо уйимдагилар қўйишмади.

Матназар таққа тўхтаб, қиз томон ўгирилди. Унинг кўзлари ёшланиб, лаблари титрай бошлаганди. Шу тобда қизга ачиниб кетди. Тош қотган кўйи унинг сўзларини тинглашда давом этди.

— Мен чўлоқман, — йиғи аралаш сўзланарди қиз. — Шундай туғилган бўлсам, нима қилай? Лекин менам бахтли бўлишни истайман. Фарзанд кўришни, болаларимни эркалашни истайман.

— Мен сизни тушунолмадим, — деди Матназар қизга яқинроқ бориб. —Нега бу гапларни менга гапиряпсиз? Ҳали сизга бирор оғиз сўз айтмадим-ку!

— Айтмасангиз ҳам, кўз қарашларингиздан сездим. Ҳозир чиқиб Ҳайдар акани уришмоқчийдингиз. Майли, чиқаверинг, ёқмаган бўлсам. Ўзи кимга ёқибманки, энди сизнинг кўнглингизга ўтирсам?

Матназар индамади. Нима десин? Умрида чўлоқ қизларга рўбарў бўлмаган. Боягина кўнглидан кечирган гаплар тутундай тарқаб, энди қизга нисбатан кўнглида аллақандай меҳрни, шу қаторда ачиниш ҳиссини туйди.

"Бу қиз мен ўйлаганчалик ёмон эмас шекилли, деди ўзига-ўзи қиздан кўзини узмай. Юраги тўла дард экан. Бундай қизлар оқила, уйим-жойим дейдиган бўлишади. Ана, келишган, соғлариниям кўряпмиз кўчада. Бу қиз ҳақиқий менбопга ўхшайди. Чўлоқ бўлса нима қипти? Худодан-ку! Рўзғор ишларида бироз қийналса, ўзим ёрдам берарман”.

— Исмингиз нима? — ўртадаги жимликни бузди Матназар.

— Ҳамида.

— Меникини билсангиз керак-а?

— Биламан. Укангизникиниям биламан.

— Унда сиз шу ерда ўтира туринг, мен ҳозир келаман.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, Матназар ҳовлига қайтиб кирди. Ҳозир Ҳамида укамни ёнига олиб астойдил гаплашаётган бўлса керак, танишиб олишгандир, деб хаёл қилганди. Бироқ остона ҳатлаб ичкарига кирганида, Мардон ҳамон товуқлар ортидан қувлаб ўйнар, Ҳамида эса, кетаётганда қандай ўтирган бўлса, шу тахлит ўтирарди.

 

* * *

 

Тўполон билан тўй ҳам ўтди. Оқсоқол ваъда қилганидек, тўйни Ҳамиданинг отаси ўз ёнидан қилиб берди. Қўшни аёллар ҳамма ёқни тозалаб, ҳовлини одам кўрса бўладиган қилиб беришди.

— Мен бугун ишдан кечроқ қайтаман, — деди катта—кичик маросимлар ўтиб ёлғиз қолишгач Матназар. — Ҳовлини яна бир супур-сидир қилиб қўярсиз. Мардон оч қолиб кетмасин тағин. Бирор овқат қилиб ичиринг!

Шундай деди-ю, ишга йўл олди.

Қайтиб келганида Мардон томорқадан урина—сурина ўтин ташир, Ҳамида ўчоқбошида астойдил ўтириб олганича болакай судраб келган ўтинларни ўчоққа тиқиш билан банд эди.

— Бу нимаси, Ҳамида? — югуриб келиб укасини қўлига олди Матназар. — Нега гўдакка ўтин ташитяпсиз? Қаранг, ҳаммаёғи кир-чир! Ювинтириб қўймадингизми?

Ҳамида ўтирган ерида ялт этиб Матназарга қаради:

— Ҳалитдан менга буйруқ бера бошладингизми?

— Нима? Ахир… Бу менинг жигарим, шундан бўлак яқиним йўғ.

— Укангизни ювинтира олмайман. Чунки, мен чўлоқман. Оёғимни зўрға судрайман—у…

— Хотинликка яраяпсан-ку, аҳмоқ! — тўсатдан бақириб юборди Матназар. — Тўйимизга ҳадемай бир ой бўлади. Майли, майли, деб унча—мунча ишни ўзим бажариб келаяпман.

— Овқат қилганингизни пеш қиляпсизми? Қилган бўлсангиз, дадамнинг пулларига келган масаллиқларни пишир-куйдир қилдингиз. Мен сизга бошида айтдим—ку, чўлоқман, оғир ишга ярамайман, деб!

Матназар нима дейишни билмасди. Уришиб ташлай деса, қинғир-қийшиқ оёқ-қўлларига боқиб раҳми келади. Қолаверса, тўйига бир ой бўлмай жанжал чиқарибди, дегувчилардан истиҳола қилади.

Индамасдан ичкарига кирди-да, Мардонга ўзи олиб келган сомсаларни едира бошлади.

Болакай эрталабдан оч эканми, иккита сомсани кўрдим демай паққос туширди. Бундан билдики, Ҳамида Мардонга умуман қарамаган.

— Ҳали шошмай тур! — деди овоз чиқариб. — Бурнингдан сим ўтказиб ишлатаман сени! Менинг укамга қарамаяпсанми, адабингни бераман.

Жаҳл отига минган Матназар даст ўрнидан туриб ҳовлига чиқди. Ҳамон олов ёқолмай тутун ҳайдаш билан овора бўлиб ўтирган Ҳамиданинг тепасига бориб ўчоқни тепиб юборди.

 

* * *

 

Умр ўтиб борарди. Матназар Ҳамида билан саккиз ой яшаб қўйди. Шу орада уйнинг бир ўзи яшаган вақтдагидан ҳам баттар ифлосланиб, идиш-товоқнинг ювиқсиз, пашша босиб қолиб кетишига кўникди.

Онасидан таълим олмаган уқувсиз хотинни қанча жавраб тергамасин, уйдаги деярли барча юмушларни ишдан кейин ўзи бажарадиган бўлди. Ҳамида, ҳатто тугма қадашни билмасди. Унинг игна ушлашига қараб асабийлашмаслик учун бу юмушниям ўз бўйнига олди.

Шартта ажрашиб кетишга эса энди кеч эди. Ҳамида ҳомиладор бўлиб қолган, ой-куни яқинлашгани сайин ташқарига камроқ чиқадиган, кун бўйи китоб ўқиб вақт ўтказишга одатланганди.

— Жонимдан тўйиб кетдим, ака, — деди кунларнинг бирида масжиддан қайтаётган Ҳайдар оқсоқолнинг йўлини тўсиб. — Кимни менга рўпара қилгансиз ўзи-а?

— Ҳаддингдан ошма, бола! — қўлини пахса қилиб дўқ урган бўлди оқсоқол. — Сенга маҳалла ёмонликни раво кўрармиди?! Хотинли бўлдинг, ишдан келишингга чироғинг ёниб туради. Кутиб оладиганинг бор. Яна нимага нолийсан?

— Ахир, бу хотин ҳеч нарсани билмас экан! Эпи бўлмаса нима қилай? На овқат пиширади, на ёлчитиб кир ювади. Ҳовлини-ку, ўзим тозалаб турмасам, ташландиқ макондан фарқи қолмасди.

— Сен ўйлайсанки, қизларнинг ҳаммасиям тап-тайёр бўлиб борармиди эрникига? Рўзғор бошига тушганидан кейин униси-бунисига қараб секин ўрганади-да! Намунча ошиқавермасанг? Сабрли бўлиши керак одам дегани.

— Ака, нега ишонмайсиз? Нонниям шу келгандан бери новвойдан сотиб опкеладиган бўлганман.

— Бўлди, бас қил! Нон бўлса, бир гап қилармиз. Келинимга айтаман, эртага нон ёпиб беради. Сенам тушунгин, ярим жон бўлса! Бундайларнинг бошини силасанг-чи, ука, кам бўлмайсан. Икки дунёинг жаннат бўлади. Бор, уйингга кир, кеч бўп қолди!

 

 

* * *

 

 

— Худойим, мен сенга нима ёмонлик қилгандимки, бу кунларни бошимга соляпсан? — Ҳамиданинг туғуруқхонадан икки оёғи қийшиқ ҳолда туғилган қизчаси билан уйга олиб келган Матназар томорқага — ҳеч ким кўрмайдиган пана жойга ўтиб олганича, осмонга қараб зорланарди. — Нега фарзандимниям ногирон қилиб яратдинг? Ахир, авлод—аждодимда бунақаси бўлмаган! Энди нима қиламан? Одамларнинг кўзига қандай қарайман? Бу қизим қандай кун кўради катта бўлганида?

Ҳамиданинг ўзи ҳам туққандан бери бўларича бўлганми, эрининг кўзларига қарай олмас, нуқул чақалоққа боқиб кўз ёши қиларди.

Гўдаклар киядиган кийимларни суюнчи қилиб олиб келган қайнотаси Ботир дўкондор Матназарни ёнига ўтқазиб гина қилгани ўлганнинг устига тепган бўлди:

— Энди, ўғлим, ёш эмассиз. Майли, кўргилик экан. Мен Ҳамидам шу аҳволда туғилганида сизга ўхшаб нолимаганман. Худога шукур қилиб қўя қолганман. Бардам бўлинг-у, секин-секин қарзларни узишниям ўйланг!

— Нима? — Матназар кескин бошини кўтариб қайнотасига қаради. — Қарз? Қанақа қарз?

— Ие, эсингиздан чиқдими, ота ўғил? Тўйни ким қилиб берди сизга? Ҳамма харажатини ўзим кўтардим—ку! Ўйлайсизки, қизим эрли бўп қолсин, деб шундай қилибманми? Бекорларни айтибсиз. Ботир дўкончининг қизлари ҳеч қачон кўчада қолмаган. Оқсоқолингиз, "шу камбағал йигитни қўллаб туринг, савоб бўлар, бир кун қайтарар қарзини”, деб зорланавергани учун рози бўлгандим.

— Шунақа денг? — Матназар тиззасидаги Мардонни секин пастга тушириб Ботир дўкондорга ер остидан разм солди. Ёши элликдан ўтса—да, сочига бирорта оқ ораламаган, икки юзи қип-қизил бу эркак дастурхондаги ўзи олиб келган писта—бодомларни чақиб, чамаси, куёвидан тайинли жавоб кутарди.

— Хўш, қарзим қанча экан? — сўради Матназар.

— Икки юз минг сўм, холос, ота ўғил. Дунёнинг пулимас. Автобусингизни сал тезроқ югуртирсангиз, бемалол топасиз.

— Буларни боқиш-чи, дада? — Ҳамида ўтирган хонага ишора қилди Матназар. — Уйда фақат мен ишлаётган бўлсам.

— Нима?! Ие, сиз ишламай, ногирон қизим ишласинми? Ишлайсиз! Хотинни эркак киши боқади!

— Яхши, — гапни калта қилди Матназар. — Қарзим бор экан, тўлайман! Хотиржам бўлинг!

— Мана бу бошқа гап, куёв! — кулимсираб ўрнидан қўзғалди Ботир дўкондор. — Айтишади-ку, ҳисобли дўст айрилмас деб! Ҳали нима бўпти? Неварамнинг бешик тўйи ҳам менинг бўйнимда турибди.

— Бешик тўйидан хавотир олманг! Автобусимнинг тагидан шамол ўтиб турса, ўзим амаллайман.

— Шунақами? Майли, кўрамиз, қандай бешик тўйи қилиб бераркансиз? Вей, ўша шалоғи чиққан автобуснинг кетидан чопаверсангиз, айтиб қўяй, ҳеч қачон бирингиз икки бўлмайди. Каллани ишлатиш керак, каллани!

Матназар Ҳамиданинг камчиликларини шартта-шартта айтиб ташлагиси келди-ю, ўзини босди. Жанжал кучайиб кетишини ўйлаб, босиқлик билан қайнотасини кузатиб қўйди.

 

* * *

 

Ботир дўкондор кетишга шошилмади. Куёв орқага қайтиб уйига кирдими-йўқми, орқасига қараб оларкан, дарвозадан чиқибоқ Ҳамиданинг қулоғига шивирлади:

— Қизим, сенинг хабаринг йўқ. Лекин мен эрингга бир гапни айтиб қўйдим.

— Нимани? — ҳайрон бўлиб сўради Ҳамида.

— Қарзларни узишни ўйла, деб айтдим.

— Нима? Дада, қанақа қарз?

— Тўйни ким қилиб берди, қизим? Дадангнинг жарақ—жарақ пуллари кетмадими? Тўғри, сен қизимсан. Сенинг тинчингни ўйлаймиз, онанг икковимиз ҳам. Лекин ўша пуллар дўконникийди.

— Қўйинг-э, дада, одам ўз қизигаям қарзга пул берадими?

Ботир дўкондор кулиб қўйди:

— Очиғини айтсам, ўша пулларни эринг топиб қўлимга топширишига кўзим етмайди. Кўриб турибман, чориғини зўрға судраяпти. Шу аҳволда сенларни қандай боқяпти, ҳайронман. Лекин бу гапимдан кейин сал ҳушёр тортади. Ҳа, энди ишласин, куйиб-пишиб пул топишни ўргансин-да! Қолаверса, сени бўлар—бўлмасга тергаб жанжал кўтармайдиган бўлади.

Ҳамида норозиланган кўйи тескари қаради.

— Бўлмаса, менинг пенсиямни ола қолинг ҳар ойда. Нима қиласиз, бизни қийнаб?

— Ие, ўзгариб қолибсанми, қизим? Илгари менинг тарафимни олардинг. Ҳа-я, энди уйинг бошқа-да! Пенсиянгни нима қиламан? Бошимга ураманми?.

Ҳамида кескин орқасига ўгирилди-да, хайр-маъзурни ҳам унутиб ичкарига кириб кетди.

 

* * *

 

— Ҳой, онаси, чой опкел! — Ботир дўкондор ҳовлига кирар—кирмас, хотини Маржон холага бақирди. — Қаердасан ўзи?

— Буёқдаман! Ҳозир олиб чиқяпман, — Маржон хола ошхонадан қўлида чойнак билан чиқди—да, шоша-пиша сўрига дастурхон ёзди. — Қаерда юрибсиз, дадаси? Бирортасиникида ош бормиди?

— Йўқ, қизингникига боргандим.

— Ҳамиданикигами?

— Ҳа, бир-иккита кўйлакча ташлаб келдим.

— Ишқилиб боши омон бўлсин неварамнинг, — уф тортди Маржон хола. — Ҳамидамнинг шунча сиқилганлари каммиди? Қизиям ўзига ўхшаб…

— Овозингни ўчир! — жеркиб берди Ботир дўкондор. — Ҳаммаси Худодан. Пешанага ёзилганини кўради одам боласи. Нолишинг нимаси?

— Нима қилай? Боламга ачинаман-да! Аччиқ тўлғоқ еб туққанман, ахир!

— Бўпти, энди эшит. Мен куёвингнинг кўзини сал очиб қўйдим.

— Вой, куёвга нима қипти?

— Ишонасанми, дастурхонининг устида қотган—қутган нондан бўлак ҳеч вақо йўқ. Қизимга ачиниб кетдим.

— Нима дедингиз куёвга?

— Қарзларни узиб қўй, дедим.

— Вой, қанақа қарз, дадаси?

— Қанақа қарз бўларди? Тўйга сарф қилган жарақ-жарақ пулларни айтяпман.

— Ахир,у шўрлик қандай узади? Қизимизни қисди-қафасга олса, таъна қилса нима бўлади?

— Ўша-я?! — ўрнидан туриб кетди Ботир дўкондор. — Ўзини эпласин. Қачон қараса, укасини қўлтиғига қисиб автобусига чопгани-чопган. Қани энди ўша алмисоқдан қолган автобус косасини оқартирса!

— Ана, шуни биларкансиз, нега гапирасиз қарз ҳақида? Энди Ҳамидам сиқилавериб адойи тамом бўлади.

— Жин урмайди қизингга. Ҳали қараб турасан. Мен ўша сўтакнинг автобусиниям олдириб қўяман. Ана ундан кейин оёғи куйган товуқдай олдимга югургилаб келиб иш сўрайди. Ишлагандан кейин юракдан ишласин-да!

— Ҳа-а, гап буёқда, денг? Ҳой, дадаси, Матназарнинг қайсарлигини биласиз-ку! Келмайди у бош эгиб!

— Келмай бўпти. Мулла минган эшакдай қилиб қўяман ҳали.

— Ишқилиб уйи нотинч бўлмасин! Ана шунисидан қўрқаман.

— Қўрқма, мен тирик эканман, Ҳамиданинг уйи нотинч бўлмайди. Мен бир иш қилсам, обдон ўйлаб қиламан. Қани, чойдан қуй!

 

* * *

 

— Ҳа, ўртоқ, намунча сувга тушган мушукдай шумшайиб қопсан? —Мардонни етаклаганича уйи томон келаётган Матназарни кўча бошида синфдош дўсти Қўчқор тўхтатди. — Нима бўлди?

— Э, ўртоқ, — деди Матназар Қўчқорнинг елкасига қўл ташлаб. — Ишдан ҳайдалдим.

— Ҳайдалдим? Нимага?

— Билмадим. Бугун тўсатдан бошлиқ ёнига чақириб, автобусни олиб қўйди.

Қўчқор у ёқ-бу ёққа ўғринча қараб олди-да, секин Матназарнинг қулоғига пичирлади:

— Буни қайнотанг уюштирган. Хотиним гап топиб келди. Қайнотанг ҳовлида ўтириб қайнонангга, "шу куёвни мулла минган эшакдай қилдириб қўяман. Автобусини олдириб қўйсам, олдимга бош эгиб. келади, менинг дўконимда ҳаммол бўлиб ишлайди”, деб айтганмиш…

— Йўғ-э, — ишонқирамай Қўчқорга қаттиқроқ тикилди Матназар.

— Ие, мен осмондан олармидим? Шу йўл билан қарзидан ҳам қутулиб кетади дебди.

— Шунақа дегин? — қўлларини мушт қилди Матназар. — Демак, мени эгиб олмоқчи экан—да, ўша қари тулки! Яхши. Вей, Қўчқор, ҳозир қаерга кетяпсан?

— Дўконга, нимайди?

— Бир ичмаймизми?

— Сен-а? Ичмасдинг-ку!

— Бугун бир ичгим келди-да, юр!

— Майли, сенинг гапингни қайтариб бўлармиди? Кетдик!

 

* * *

 

Вақт шомга яқинлаб қолганди. Матназар дарвозани оёғи билан тепиб ичкарига кирди-да, овозининг борича бақирди:

— Ҳой, пасткашнинг қизи, қаердасан?!

Ҳамида шу тобда чақалоғини йўргаклаб эндигина ҳовлига чиқмоқчи бўлиб турган экан. Мардоннинг қўлидан тутганича чайқалиб турган эрини кўриб ҳайрон бўлди:

— Ҳа, сизга нима бўлди? Ичибсизми?

— Сен ҳозироқ йўқол уйимдан! — дея қўли билан кўчани кўрсатди Матназар. — Бугундан бошлаб менга хотин эмассан! Қизингниям олгин-у, уйни бўшат!

— Сизга нима бўлди? Мен нима ёмонлик қилдим сизга?

— Буни отангдан сўрайсан, тушундингми? Бор, дедим! Ҳозир сен чўлоқни бир бало қип қўймасимдан уйни бўшат!

— Чўлоқ?

Ҳамида бу гапни эшитиб беихтиёр йиғлаб юборди:

— Энди… Чўлоққа чиқдимми? Юзимга соляпсизми?

У ортиқ ҳеч нима деёлмади. Ҳар галгидек гавдасини икки томонга ташлай-ташлай, дарвоза томон йўл олди.

Лекин ташқарига чиқишдан аввал яна тўхтаб, ҳовлида қотиб турган Матназарга юзланди.

— Ҳали пушаймон бўласиз! Дадам кунингизни кўрсатиб қўяди!.. Ҳезалак!

Орадан беш-ўн дақиқа ўтиб, Матназар укасини маҳкам бағрига босганча қабристонга йўл олди.

(давоми бор)

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 601 | Добавил: | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Материалов за текущий период нет.



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Nilufar Usmonova - Beparvo

Maroqand - Kulib yasha

Manzura - Onamdan ayrildim

Janob Rasul - Yumshoq

Rayhon - O'n besh kun (cover)

Bojalar - Yaxshi ko'rinaman deb

Sevara Nazarxon va Shoxrux - Asta-sekin

Sevinch Mo'minova - Bevafo yor

Munisa Rizayeva - Xayolingdaman

Yulduz Usmonova - Tojiki medonet (feat Malik)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
Bu oyda yangilik qo'shilmadi.

>>> DAVOMI...
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2024 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя