Охирги бир йил мобайнида Ўзбекистондан Қирғизистонга тухум экспорт қилинмаган – деб маълум қилди Ўзбекистон Ветеринария қўмитаси чегара ветеринария назорати бошқармаси вакили.
"Резина” тухум сотиш бошландими – қирғизистонлик экспертнинг жавоби Қирғизистон фуқаросининг сўзларига кўра, пиширилган тухум сариғи "резина” бўлиб чиқди. Унинг фикрига кўра, бу тухумлар Хитойда ишлаб чиқарилган.
Осмоналиевнинг сўзларига кўра, сифати қониқарсиз бўлган тухумлар ҳақида шикоятлар келиб тушган.
"Уюшмага бир неча марта келиб чиқиши номаълум ва сифати қониқарсиз бўлган тухумлар Ўзбекистон ҳудудидан келаётганлиги ҳақида хабар берилганди”, – деди Осмоналиев.
Унинг фикрига кўра, бундай ҳолатнинг сабаби паррандаларга бериладиган озиқада эмас. Тухумлар музлатгич камераларда узоқ муддат сақланганлиги ёҳуд Ўзбекистон ёки Хитойда синтетик йўл билан ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистон Ветеринария қўмитаси бу айбловларни рад этишди.
"2018 йил ва жорий йилда Ўзбекистондан Қирғизистонга тухум экспорт қилинмаган. Тухум экспорт қилиш учун рухсатнома расмийлаштириш зарур. Шу давр мобайнида Қирғизистонга тухум экспорт қилиш учун рухсатнома олиш юзасидан мурожаат қилинмаган”, – деб таъкидлади Ўзбекистон Ветеринария қўмитаси чегара ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алижон Жумаев.
Амалдорнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондан тухум Афғонистон, Тожикистон ва Эронга экспорт қилинади. Шунингдек, Ўзбекистондан Қирғизистонга фақат комбикорм, қурт ва биогумус ўғит экспорт қилинади.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|