Воскресенье, 2018-04-22, 5:20 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4574]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [468]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [80]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2006]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3455]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5277]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [718]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1995]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [127]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1469]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [189]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1042]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [297]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [104]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [21]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [17]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [14]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 598
Статистика




Онлайн всего: 27
Гостей: 27
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Январь » 6 » ОҚСОЧНИНГ МУҲАББАТИ ​(ГИ ДЕ МОПАССАН, ТАРЖИМОН РУСТАМ ЖАББОРОВНИНГ “ЙЎЛДАГИ АЁЛ” АСАРИДАН)

11:51 AM
ОҚСОЧНИНГ МУҲАББАТИ ​(ГИ ДЕ МОПАССАН, ТАРЖИМОН РУСТАМ ЖАББОРОВНИНГ “ЙЎЛДАГИ АЁЛ” АСАРИДАН)
 Ташқарида эсаётган бесар кузак шамоли дарахт шохларида қолган сўнгги япроқларни юлқиб, ҳавода чирпирак қилиб ўйнарди.
Овчилар кечки овқатни ейишарди, улар ҳатто этикларини ҳам ечмасдан, қизариб-бўзариб, ҳазил-ҳузул қилиб ўтиришарди. Улар асосан ярим зодагон, ярим деҳқон, бой ва ҳўкизнинг бўйнини қайиришга қодир кучга эга бўлган кичик норманд помешчиклари эди.

Улар кун бўйи Эпарвил ҳокими Блондилга қарашли ерларда ов қилишган, ҳозир эса унинг уйида, катта стол атрофида тамадди

илишмоқда эдилар.

Уларнинг гурунги бақир-чакирни, кулгилари эса йиртқичларнинг ўкиришини ёдга соларди, улар тинимсиз ичишар, оёқларини узатиб, столга тирсакланганча, Исполин печи тафтида исинишар, ов, итлар ҳақида валақлашишар, кўзлари чироқ ёруғида ярақлаб турарди. Бари аллакачон сархушликка берилган, эс-ҳушини йўқотар даражага етган, уларга овкат ташиб юрган қип-қизил башараси товоқдек келадиган хизматкор қизнинг ортидан мастона сузилиб боқишарди.

Бир пайтлар руҳойний бўлишни орзу қилган, лекин тақдир тақозоси билан ветеринар бўлиб, айни чоқда музофотдаги моларни даволаб юрган узун бўйли Сежур бирдан ҳовлиқа кетди:

- Жин урсин, жаноб Блондил, жориянгиз шунақа сулувки, одамнинг оғзидан сулаги оқади-я?

Хонада гурр кулги кўтарилди. Шунда гапни қари ароқхўр, эндиликда камбағаллашиб қолган зодагон де Варнетто илиб кетди:

- Менинг ҳам хаёттимда ана шунақа хизматкор бир қизча билан боғлиқ воқеа содир бўлганди. Ўйлайманки, бу сиз учун қизиқарли бўлади. Мен ҳар гал у ҳакда ўйлаганимда Мирза деган бир қанжик итим эсимга тшади. Мен уни граф д'Оссонелга сотгандим, ит эса мендан ажрашни ҳечам истамасди, ҳар куни уни ечиб юборишганда менинг ёнимга чопиб келарди. Охири аччиғим чиқди ва графга итни занжирда сақлашни айтдим. Биласизларми, кейин нима бўлди. Ит шўрлик боғловда ичикиб ўлди.

Энди менинг хизматкорим воқеасига қайтайлик. Ўшанда йигирма бешда эдим ва Вилбндаги қасримда ёлғиз, бўйдокликда кун кечирардим. Одам ёш бўлса, биласизлар, зерикади, уёқни бу ёқни кўргиси, саёқлик қилгиси келади.

Бир куни Ковиледа турадиган Дебультонинг уйида хизмат қиладиган ёшгина бир қизчани кўриб қолдим. У мени шу қадар ўзига боғлаб олдики, ниҳоят унинг хўжайини олдига бориб бир таклиф қўйдим: у хизматкорини менга беради, мен эса унга зотдор байталимни - Дебульто уни икки йилдан бери менга сот деб ялиниб юрарди - сотаман. У шартта қўл ташлади: "Келишдик, жаноб де Варнетто". Иш битди ҳисоб. Қиз мнинг касримга келди, мен эса уч юз экю эвазига байтални унинг хўжайинига элтиб бердим.

Бошида ҳаммаси силлиқ кетаётганди. Ҳеч ким ҳеч нимадан гумонсирамасди. Лекин Роза - унинг оти шунақа эди -

азаримда мени телбаларча севарди. Қизча бошқалардан нимаси

биландир фарқ қиларди. Унинг томирларида асилзодалар қони оқарди. Афтидан у ўз оқсочига тегиниб қўйган оқсуяк бир одамдан туғилган

эди.

Хуллас, у мени еру кукка ишонмасди. У мен билан кўнгилхўшлик килишдан сираям зерикмас, мени галати-ғалати исмла

билан эркалаб чақирар, унинг бу эркаликлари мени ўйга толдирарди.

"Бунга чек қўйиш керак энди, бўлмаса, бошим балога колиб кетади", дердим ўзимга-ўзим. Аммо, мени тузоққа илинтириш унчалик осон эмаслигини билардим. Мен эхтиросли бўсалар билан дарров алданиб коладиганлар сирасига кирмасдим. У кунларнинг бирида ҳомила бўлиб қолганини айтгач, ҳушм бошидан учди.

Ол-а! Кимдир юрагимга қўшотар милтиқ билан отгандек бўлди. У эса мени қучоқлар, эркалар, қиқирлаб кулар, эссизларча ялаб-юлқарди. Энди бу ёғи қандай бўлди? Ўша куни индамадим, лекин кечаси билан ўйлаб чиқдим. Унақада бир чорасини топиш лозим. Риштани ҳозироқ узмасам, кеч бўлади. Ота-онам Барнвилда яшар, Маркиз д'Испарга теккан опам эса бу ердан икки мил нарида, Роллибекда турарди.

Нима қисам экан? У меникидан кетадиган бўлса, одамлар шубхага тушиб, дарров гап-сўз қилишади. Қолаверсин, десам, тез орада ҳамма нарса ошкор бўлади. Ахир, уни бу ахволда ташлаб кетиш ҳам яхши бўлмайди.

Мен ёшлигида бунақа кўргиликларни куп бр бошидан кечирган амаким барон де Крейтелга маслаҳат солиш учун унинг енига бордим. У бамайлихотир шундай деди.

- Уни эрга бервориш керак, болам.

Мен ўрнимдан сапчиб кетдим:

- Эрга бериш керак, дейсизми, амаки? Кимга?

У елка қисди.

- Кимга бериш ёки бермаслик сенинг ишинг, меники эмас.

Мен амакимнинг гапини бир ҳафта ўйлаб юрдим ва ниҳоят у ҳақ экан, деган қарорга келдим.

Кейин куёв қидиришга тушдим. Бир махал махаллий судя мен билан тушлик қилиб ўтирган чоғда қизиқ гап айтиб қолди.

- Помел холанинг ўғли яна бир безориликка қўл урибди. Шу бола жу бежо чиқди-да! Илоннинг боласи илон бўларкан-да?

Помел хола деганлари ёшлигида бинойидай аел бўлган дейишади. Қартайиб кўзи оч бўлиб қолганди. У бир чака эвазига бутун борлиғини, хатто ўғлинин ҳам сотиб юборишга тайёр эди.

Мен унинг уйига бориб, бафуржа хъамма гапни тушунтирб бердим. Мен хали гапимни тугатмай аел бетокатлик билан гап қўшди:

- Хўш. шу қизча учун қанча тўламоқчисиз?

Кампри пихини ёрган туллак эканини билганим учун хаммасига олдидан тайёргарлик кўриб қўйгандим.

Қарангки, Сасвилнинг шундоқ ёнида менинг учта кичкина томорқам бўлиб, улар менга қарашли фермаларга туташ ерда эди. Фермерлар бу далаларнинг узоқлигидан шикоят қилавергач, улардан олти акр келадиган ана шу шу ерни қайтариб олдим. Фермерлар яна додлаб жонга тегишди. Шунда мен улар билан тузилган шартномаларнинг паррандачиликка оид қисмини бекор қилишга мажбур бўлдим. Шу тариқа ишларни бир амаллаб йулга қўйиб олдим. Кейин қўшним д'Омонтедан дарё бўйидаги ерини сотиб олдим-да, ўша ерда кичикроқ бир уйча қуриб олдим. Бунгаям салкам бир ярим минг франк пул кетди. Шу тариқа кичик бир хўжалик пайдо бўлди. Мен уша ерни қизнинг сепига қўшиб беришга қарор қилдим.

Аввалига кампир бу кам дегандек, хархаша бошлади, мен эса барибир рози бўлишини билиб, гапимда туриб олдим. Хуллас, у билан келишдик.

Эртаси куни кутилмаганда унинг ўғли пайдо бўлиб қолди. Унинг афтини эслаб қололганим йўқ. Ҳар ҳолда унинг ташки кўриниши мени

қаноатлантирди.

У гапни анча узоқдан бошлб келди. гўёки ўзини мол сотиб оилш учун келган киши қилиб кўрсатди. гап мақсадга кучгач, у хўжаликни бориб курар бўлди. Биз далани кесиб ўша томонга кетдик. Ҳалиги йигит мени далада роса уч сота ушлаб турди. ... Ҳали уйчанинг тоси қурилмаган эди. ҳалиги товламачи эса6 уйнинг7 томини қамишдан эмас, шифердан епиб берасан, дея шарт қўйди. Кейин суради:

- Мебел ҳам берасизми?

Мен эътироз билдирдим:

- Сизга битта ферма камлик қиляптими?

У тиржайди:

- О бўлмасам-чи, битта ферма, бунинг устига азза-базза чакалоқ ҳам.

Мен беихтиёр қизариб кетдим. У эса давом этарди:

Хуллас, гап бундоқ, битта каравот, шкаф, стол, учта стул ва идиш-товоқ. Бўлмаса биз келиша олмаймиз.

Мен рози бўлдим. Биз ортга қайтдик. У хали киз ҳақида бир оғиз ҳам сурагини йўқ эди. Бирданига у айёрона ва тунд қиёфада менга юзланди:

- Борди-ю, у ўлиб қолса, мол-мулк кимга қолади.

- Албатта сизга-да, - дедим мен.

Бу эрталабдан бери у сураши лозим бўлган асосий гап эди. У шу заҳоти менга мамнун қўл чўзди. Иш осонликча ҳал бўлгади. Бироқ, Розани бунга кўндириш осон кечмади. У менинг оёғимга йиқилиб таваллолар қилди. "Наҳотки, сиз менига шу нарсани раво курдингиз? Сиз! Сиз!" У менинг хар канча ялиниб-ёлворишимга крамай, бир ҳафтача оёғини бир этикка тиқиб юрди. Аёлнинг ақли канчалик калта бўлади-я? Уларнинг миясига севги деган нарса урнашиб олса борми, тамоан ўзларини йўқотиб қўядилар. Бошка нарса хақида ўйламай қўйишади.

Бора-бора жаҳлим чикиб, уни уйдан ҳайдаб юбораман, дея қўрқитдим. Шунда у олдимга тез-тез келиб туриши учун ижозат беришимни шарт қўйиб, рози бўлди.

Мен ўзим уни меҳробга олиб бордим, никоҳ ва тўй харажатларини тўлиқ қопладим. Кейин эса, Туренда яшайдиган акамнинг уйига ярим йилга кучиб кетдим.

Қайтиб келиб билдимки, у ҳар ҳафта менинг қасримдан хабар олиб турган экан. Мен келганимга бир соат ҳам ўтмай, у қўлида чакалоғини кўтариб келиб қолди. Ишонасизми, бувакни қўлимга олишим билан унга нисбатан ич-ичимда меҳр уйғонганини сездим. У қўлимга олиб, ўпдим ҳам.

Онаси эса, ярим йилда озиб, чупга айланиб қолганди. Жин урсин, дедим ичмида, унга эр ёқмабди. Ундан тезликда сўрадим.

- Бахтлимисан?

У ўзини тутолмай йиғлаб юборди:

- Мен сизсиз яша олмайман. Ўлганим яхши. Яшаёлмайан.

У қиемат тўполон кўтарди. Мен уни тинчлантириб, даричага кадар кузатиб қўйдим. Тушундики, эри уни ҳар куни дўппослайди, анави кари бойқўш булса заррача кун бермайди.

Бир кун утиб яна келди. У полга, оёқларим остига ётиб олди.

- Ўлдиринг мени, ўлдиринг, лекин орқага қайтариб юборманг. Илтимос!!!

Агар Мирза ҳам гапиришни билганида менга шу гапларни айтган бўлармиди? Хуллас, бу ғалвалар яна менинг жонимга етгди. ва яна

ярим йилга бу ердан бош олиб кетдим. Қайтиб келганимда эса... Роза мен келишимидан уч ҳафта олдин ўлган экан. Менинг йўғимда ҳар якшанба куни қасрга келиб кетаркан, худди мирзага ўхшаб. Орадан бир ҳафта ўтиб, чакалоқ ҳам казо қипти.

Эри эса... Ҳамма мол-мулк унга мерос бўлиб қолди. Ўша пайтларда у тоққа чиқиб кетган эди. Эшитишмимча, ҳозир уни шаҳар маслаҳатчиси этиб тайинлашган эмиш.

Де Варнетте охирида кулги аралаш қўшиб қўйди:

- Нима қилсаям, мен унга каттагина яхшилик қилганман.

Ветеринар врач Сежур, оғзига бир кадаҳ ароқни олиб бораркан, жиддий қиёфада хулоса ясади.

- Ўзи бунақа аёллар билан ўралашиб қолмаслик керак-да!

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 130 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018