Осиё чемпионлар лигасининг 4-турида Қатарнинг «Ал-Садд» клуби ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилди. Учрашувнинг 9-дақиқасида испаниялик футболчи Хави жарима зарбасини чиройли амалга ошириб, ҳисобни очди. У Тошкентдаги учрашувда ҳам иккинчи голини деярли шу тарзда киритганди. Биринчи бўлимнинг 30-дақиқаларида эса «шерлар» ҳимоячиси Егор Кримец боши билан «Ал-Садд» дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштиради. 87-дақиқада эса Шерзод Аъзамовнинг қўпол хатоси туфайли Бағдод Бунайжа вазиятдан унумли фойдаланиб, жамоасига муҳим бўлган 3 очкони тақдим этди.
«Ал Садд» – «Пахтакор» – 2:1
«Жассим Бин Ҳамад» стадиони.
Голлар: Хави (9), Бағдод Бунеджа (87) – Кримец (30)
«Ал-Садд»: Саад Ал Шиб, Абдулкарим Ҳассан, Ториқ Салмон, Буалем Ҳуҳи, 12.Ҳамид Исмоил, Габи, Салим Ал Ҳажри (Ву Юнг, 77), Али Асадилла (Ясир Иса, 66), Хави, Ҳасан Ал Ҳайдос, Боғдод Бунеджа.
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Игорь Сергеев, 89), Жалолиддин Машарипов,Драган Черан, Достон Ҳамдамов (Жасурбек Яхшибоев, 84), Марат Бикмаев (Жавоҳир Сидиқов, 62).
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|