Пятница, 2024-03-29, 12:08 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10089]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1547]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3140]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8267]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [88]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9317]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [2012]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2026]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [303]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2763]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2353]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1153]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [98]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [60]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1045
Статистика



Онлайн всего: 31
Гостей: 31
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2015 » Ноябрь » 1 » Одилжон Абдуқаххоров: Санъаткорлар ёшлар улардан ўрнак олишини унутмасликлари керак

6:20 PM
Одилжон Абдуқаххоров: Санъаткорлар ёшлар улардан ўрнак олишини унутмасликлари керак
Kun ўқувчиларининг кўпчилигини "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси фаолияти, унинг асосий вазифалари ва ваколаталари, санъаткорларга лицензия бериш ва уларни бекор қилиш тартиб-қоидалари, ўзбек шоу-бизнеси оламида маънавият ва ахлоқ масаласини тартибга солиш бўйича қилинаётган ишлар қизиқтирса керак. Шу сингари саволларга батафсил жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси лицензия бўлими бошлиғи Одилжон Абдуқаххоров билан суҳбатлашдик.

Суҳбатимиз аввалида "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси фаолияти, вазифалари ва ваколатлари тўғрисида маълумот бериб ўтсангиз.

"Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси юртимизда санъатнинг барча турларини ривожлантириш, эстрада ижодкорларининг профессионал малакасини ошириш, ёш эстрада хонандаларининг ўз иқтидорини тўла намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июндаги "Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 272-сонли қарори асосида ташкил этилган. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси республикамиз ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш фаолиятини лицензияловчи орган ҳисобланади.
Эстрада санъати бўйича фаолиятларни лицензиялаш, республикамизнинг барча ҳудудларида бўладиган концерт дастурлари учун бир марталик махсус гувоҳномаларни бериш, турли давлат тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларда эстрада хонандаларининг иштирокини таъминлаш ва бошқалар бирлашма олидадаги асосий вазифалардан ҳисобланади.

Бирлашма фаолиятида хонандаларга лицензия бериш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Бугунги кундан қанча санъаткорга лицензия тақдим этилган, бунинг учун қандай талаблар мавжуд?

Республика миқёсида 2 минг нафардан зиёдроқ хонанда фаолияти лицензиялаштирилган. Лицензия олишнинг эса ўзига яраша қонун-қоидалари мавжуд. "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси қошидаги Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши хузурида махсус ижодий гуруҳ ташкил этилган бўлиб, ушбу гуруҳ аъзолари номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. 2014 йилдан бошлаб лицензия олиш истагидаги санъаткорлар гуруҳ қаршисида ижод намуналарини жонли равишда ижро этиб бериши талаб этилмоқда. Шундан сўнг кенгаш хулосасига кўра фаолият олиб бориш учун лицензия тақдим қилинади. Бунда вокал, овоз эшитиб кўрилади, саҳнада ўзини тутиш маданияти, шеър матни, мусиқаси ўрганилиб, миллий эстрадамиз талабларига мос хонандаларга лицензиялар топширилади.

Лицензия тоифалари, уларни олиш учун моддий тўловлари ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз.

Биринчи навбатда ҳужжатларни тақдим этиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўловни амалга ошириши талаб этилади. Бундан ташқари, лицензиялар биринчидан олтинчигача бўлган тоифаларга ажратилган бўлиб, улар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробаридан 150 баробаригача тўлов миқдорлари белгиланган. Дейлик, 5-6 категориялар тўй, юбилей ва бошқа маросимлар, кафе ва ресторанларда хизмат кўрсатиш ҳуқуқини беради. Тўртинчи тоифадан бошлаб эса санъаткорлар, сўз усталари, бошловчилар, маъмурлар ва бошқа фаолияти лицензия қилиниши талаб этиладиган жисмоний ва юридик шахслар гастроль-концерт дастурларини ташкил этиш, радио ва телевидение орқали чиқишлар қилиш ваколатига эга бўлади.

Бугунги кунда жонли ижрога эътибор анча ортди. "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан жонли ижрони тарғиб қилиш, иқтидорли санъаткорларни қўллаб-қувватлаш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?

Қўшиқчилар жонли ижрода айта олмайди, тўртта қўшиқни дискка ёзиб, овозини компьютерда тўғирлаб қўшиқчиман, деб юрибди, деган мазмундаги кўплаб танқидлар бўлди. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, жонли ижро эта оладиган санъаткорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, юқорида айтиб ўтилганидек, лицензия олиш истагидаги хонандаларни аввало жонли ижро этиш салоҳияти махсус комиссия томонидан синовдан ўтказилмоқда. 20га яқин керакли ҳужжатларни тўплаб, кенгашга тақдим этганидан сўнг ҳам, дейлик, 200 номзоднинг 100 нафарига зиёдроғи овози яхши бўлмаслиги, жонли ижрода айта олмаслиги, қўшиқ матнининг саёзлиги ёки мусиқаси савиясининг пастлиги сабабли рад жавоби берилмоқда.

Дарҳақиқат, кўпчилик томонидан ўзбек шоу-бизнес оламининг бугунги кундаги ҳолати танқид қилинмоқда. Қўшиқ ва клиплар саёзлиги, уларда оммавий маданият элементлари тарғиб қилинаётгани айтилмоқда. Бу бўйича ҳам маълумот берсангиз.

Ушбу масалага ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. 2015 йилнинг 10 ойи давомида марказий телеканаллар орқали эфирга узатилаётган 25та клипда оммавий маданиятни тарғиб қилиш, миллий менталитетимизга зид ҳолатлар аниқлангани сабабли улар намойиши бекор қилинди. Жумладан, Жасур Умиров, Лола Йўлдошева, Самир сингари хонандаларнинг қўшиқларига ишланган клиплар эфирдан олинди.
Куни кеча Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Миллий эстрада санъати: шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги – давр талаби» мавзусида матбуот анжуманида оммабоп бўлаётган қўшиқлар матнидаги маъносизликлар яна муҳокама этилди. Мисол тариқасида хонанда Муниса Ризаеванинг "Сакраменто” қўшиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобулованинг сўнгги қўшиғи матни танқид қилинди. Шунингдек, унда чет эл оҳангларига ўзбекча сўзларни қўйиб ижро этиш ҳоллари ҳам қайд этиб ўтилди.

Бугунги кунда санъаткорлар ўртасида ҳам ижтимоий тармоқлар кенг оммалашди. Уларнинг юз минглаб обуначилари бўлиб, ўз ҳаёти, фаолияти тўғрисидаги турли ахборотларни бевосита халққа тарқатмоқда. Табиийки, оммавий маданият, ахлоқсизлик, беҳаёлик унсурлари мавжуд сурат, видео ва бошқа кўринишдаги ахборотлар тарқалиб кетмоқда. Шу ҳақда нима дея оласиз?

XXI аср – ахборот технологиялари асри. Биз ҳеч кимга бу ижтимоий тармоқдан фойдалан, бунисидан фойдаланма, деб айта олмаймиз. Бу барчанинг шахсий иши. Лекин санъаткорлар бир нарсани унутмасликлари лозим – халқ, айниқса ёшлар улардан ўрнак олади. Шу боис санъаткорлар учун ҳар ойда ташкил этиладиган маънавият дарсларида уларга: "Майли, бу сизларнинг шахсий профилингиз, лекин сизлар оддий инсон эмассизлар, халқ олдидаги одамсизлар. Сизлардан одамлар ниманидир ўрганади. Шунинг учун профилингизга ўта шахсий нарсаларни жойлаштирманг, уйингизда қандай либосда бўлса ҳам юраверинг, лекин нима кийганингиз, ётганингиз, турганингиз, овқатланаётганингизни суратга олиб, оммага эълон қилишингиз шартмас. Бундан кўра, профилингизга тарбиявий аҳамиятга эга суратлар жойлаштиринг”, дея уқтириб келмоқдамиз. Масалан, иш жараёни, халқ хизматида юргани, керак бўлса, китоб ўқиётгани ёки бирор хайрли ишларни амалга ошираётганини жойлаштирсин.

Ижтимоий тармоқлардаги ноўрин хатти-ҳаракати сабабли бирор санъаткорга нисбатан чора кўрилдими?

Ўзингиз ҳам эътибор берган бўлсангиз керак, ҳозирда санъаткорларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти анча тартибга тушиб қолди. Сурат жойлаштиришлар ҳам нисбатан камайди. Халқ артисти Озодбек Назарбеков каби забардаст санъаткорлар ижтимоий тармоқларни бутунлай тарк қилишди.
Айнан ушбу масалада бир қатор санъаткорларга нисбатан чоралар кўришга тўғри келди. Жумладан, Лола Йўлдошеванинг лицензияси олинишига ижтимоий тармоқлардаги ҳаракатлари ҳам сабаб бўлди. Бугунги кенгаш йиғилишида эса Жасур Умировга "Инстаграм” ижтимоий тармоғига оёқларининг тасвирини жойлаштиргани учун огоҳлантириш берилди.

Жасур Умиров билан боғлиқ масалада санъаткорнимас, балки унинг маъмурини кўпроқ айбдор деб биламан. Чунки маъмур санъаткорнинг имижини яратиш, унинг хатти-ҳаракатларини тартибга солиб юриши учун ҳам пул олаяпти. Маъмур хонандани тартибга солиб юриши лозим. Нима учун эл эътиборидаги санъаткор оёқларининг суратларини оммага эълон қилар экану, маъмур бунга беписанд муносабатда бўлиши керак? Шундай беписанд бўлаверса, эртага бундан ҳам оғирроқ ишларни қилмайдими? Кечирасизу, шундай маъмурлар борки, хонандалар улар билан бемаслаҳат бирорта ҳам иш қилмайди. Бир-бирини қаттиқ ҳурмат қилади, керак бўлса, санъаткор ўз маъмуридан чўчиб туради.
Ижтимоий тармоқларга келсак, улар ҳар куни мониторинг қилинади. Шахсам ўзим ҳам бошқа профил орқали ҳар куни мониторинг қилиб бораман. Шу йўл билан айрим санъаткорлар жойлаштирган суратлар мурожаатимиздан сўнг олиб ташланди. Масалан, яқинда Каниза, Лола сингари хонандалар жойлаштирган расмлар маънавиятимизга зидлиги яққол кўриниб тургани сабабли 10-15 дақиқа ичида саҳифадан ўчирилди.
Бир нарсани истардикки, эстрада хонандалари ҳам бу борада ўзаро суҳбат қуришса, хато-камчиликларни бир-бири билан муҳокама қилишса. "Ўзбекнаво” ваколати доирасига нари борса лицензияни бекор қилиш киради. Бундай қилсак, санъаткорга моддий жиҳатдан зарар бўлади. Маънавий жиҳатдан эса улар қашшоқлигича қолиб кетиши мумкин.

Мана, бир неча хонандаларнинг лицензияси турли сабабларга кўра олиб қўйилди. Масалан, Лола Йўлдошева, Анвар Собиров ва бошқалар. Уларнинг лицензияси қачон қайтарилиши режалаштирилган?

Бу ерда бир нарсани эътиборга олиш керак. Лицензияси бекор қилинган хонандаларнинг кейинги фаолияти, уларнинг хатти-ҳаракатлари мунтазам равишда кузатиб борилади. Агарда санъаткорлар бундан тўғри хулоса чиқармаса, лицензияси олинишига сабаб бўлган хато ва камчиликларини бартараф этмаса, шу ҳолатда юраверишади. Ўзбекчилик, кўз-кўзга тушади, деб уларнинг баъзи ҳаракатларига кўз юмиб турган бўлсак ҳам, агарда ҳаддидан ошишса, бундан ҳам қатъий чораларни кўришимиз мумкин. Тўй ва маросимларда хизмат кўрсатиш ҳуқуқидан мутлақо маҳрум эта оламиз.

Айтингчи, санъаткорларнинг тўй-маросимлардаги хатти-ҳаракатлари қай тарзда тартибга солинади?

Албатта, Тошкентдаги тўйларни мониторинг қилиш бўйича имкониятимиз етганича ҳаракат қиламиз. Тўйлар бўйича рейдлар ташкил этилади, белгиланган чегаралардан чиққан санъаткор, сўз усталари ва бошловчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, огоҳлантириш берилиб, лицензиясидан маҳрум этилиши ҳам мумкин. Аммо Тошкент шаҳрида нари борса 150-200 нафар санъаткор фаолият кўрсатади. Аксарият хонандалар вилоятлардан. Улардаги ҳолатларни мониторинг қилиш ва санъат соҳаси вакиллари фаолиятини мувофиқлаштириш билан ҳудудий бўлимлар шуғулланади. Шу билан бир қаторда, биз ҳам вилоятларга бориб, улар фаолиятини ўрганиб турамиз. Ҳудудлардаги санъанкорлар билан тўйлардаги ҳолатлар юзасидан суҳбатлашганимизда, кўпроқ раққосалар билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини таъкидлашмоқда. Айрим ҳолларда санъаткор иккинчи даражали бўлиб қолмоқда. "Менга фалончи раққосани олиб кел, бўлмаса сенинг керагинг йўқ”, дейдиган фуқароларимиз ҳам йўқ эмас экан. Аммо улар айтаётганларнинг аксарияти қўштирноқ ичидаги раққосалар бўлиб, на рақсга тушишни билади ва на одоб-ахлоқни. Айтиш керакки, бу масала Тошкент шаҳрида чиройли тарзда ечимини топган. Пойтахт тўйларига алоҳида раққосалар эмас, балки ансамбль келиб, бир неча куй-қўшиқларга ишланган рақсларни намойиш этиб кетишади. Вилоятларда эса, афсуски, интернет, ижтимоий тармоқларда гувоҳи бўлгандирсиз, маст ҳолатга тушиб қолиб, турли нолойиқ ҳаракатларни қилаётган раққосалар ҳам учраб турибди.
Умуман олганда, тўйлардаги ҳолатларни тартибга солишда фақатгина "Ўзбекнаво” эстарада бирлашмаси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари эмас, балки маҳаллий ҳокимиятлар, ички ишлар бўлимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ҳам фаол иштирок этишлари мақсадга мувофиқ.

Санъаткорларнинг "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасидан рухсат сўраб чет элга чиқишини қандай изоҳлайсиз?

"Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ваколати доирасида санъаткорларнинг нафақат Ўзбекистон, балки хориждаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳам киради. Бу борада муайян тартиб-қоидалар ишлаб чиқилган. Бизнинг рухсатимизсиз қайсидир давлатда концерт берадиган санъаткорга қараб бутун Ўзбекистонга баҳо берилади. Тасаввур қилинг, Ўзбекистон Халқ артисти унвонига эга санъаткор юртимизда 4-5 минг томошабин олдида концерт берсаю, чет элда 400-500 киши иштирокида ўз ижодини намойиш қилса. Пулини бераркан, деб дуч келган жойда концерт беравериш халқ артисти даражасига тўғри келмайди. Шу нуқатаи назардан, ижодкорлар ҳуқуқларини ҳимоялаш, қолаверса юртимиз санъатининг обрўсини сақлаш мақсадида уларга бир қатор талаблар қўйганмиз. Чет элда концерт бермоқчи бўлган хонанда олдиндан бизга хорижлик ҳамкорлар билан тузган шартномасини, қайси меҳмонхонада тунаши, қайси ва неча ўринлик залда дастурини намойиш этишини, ундан олдин ким концерт бергани, шароитлари, керак бўлса, истеъмол қиладиган таомлари тўғрисида ҳам маълумотларни тақдим этиши лозим. Шундан сўнг унинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, хулоса берилади.

Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot https://kun.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 1214 | Добавил: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, NEWS | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Материалов за текущий период нет.



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Nilufar Usmonova - Beparvo

Maroqand - Kulib yasha

Manzura - Onamdan ayrildim

Janob Rasul - Yumshoq

Rayhon - O'n besh kun (cover)

Bojalar - Yaxshi ko'rinaman deb

Sevara Nazarxon va Shoxrux - Asta-sekin

Sevinch Mo'minova - Bevafo yor

Munisa Rizayeva - Xayolingdaman

Yulduz Usmonova - Tojiki medonet (feat Malik)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
Bu oyda yangilik qo'shilmadi.

>>> DAVOMI...
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2024 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя