Айни пайтда халқ депутатлари Навоий вилояти Томди тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда. Туман ҳокимининг таъкидлашича, ҳудудда электр энергияси қувватининг пастлиги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда муаммолар яратмоқда.
–"Кварц қумини қайта ишлаш ва бойитиш” лойиҳасини амалга ошириш учун етарли электр-энергияси таъминоти мавжуд бўлмаганлиги сабабли "Томдибулоқ Кварц” МЧЖ қийинчиликларга дуч келмоқда, – деди Қ.Алдабергенов. – Юқоридаги йўл қўйган камчиликларимизни жорий йилда такрорламаслик учун олдимизга аниқ вазифаларни белгилаб олганмиз.
Бу борада, 2020-2021 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурини шакллантиришда асосан диверсификациялашга эътиборни қаратганмиз. Хусусан, туманни 2020-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури доирасида қиймати 401,5 миллиард сўмлик 94 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 770 та янги иш ўрни яратилишига эришилади.
Ушбу лойиҳаларни шакллантиришда асосан саноат соҳасига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, қиймати 254,6 миллиард сўмлик 30 та инвестиция лойиҳаси амалга оширишни белгилаб олдик. Шу билан бирга, туманнинг "Томдибулоқ” ОФЙда бўш турган 50 гектар ер майдонида саноат зонасини ташкил этиш ишларини бошлаб юбордик. Ушбу кичик саноат зонасида 7 та импорт ўрнини босувчи йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирганмиз.
Қувонарлиси, туманда чорвачилик кластерларини ташкил этиш имконияти мавжуд. Тумандаги 1 миллион 213 минг гектар яйловда 2 та кластер ташкил этилади. Бунда, биргина 2021 йилда 290 минг бош қоракўл қўйлари парваришланиб, натижада 580 тонна жун ва 21 минг дона қоракўл тери етиштирилади.
Ушбу етиштирилган маҳсулотлардан йигирилган ип, гилам ва кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, қоракўл терисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиб, экспортга йўналтирилади.
Томди тумани вилоятда охирги ўрин – «қониқарсиз» ҳудудда туришида мен айбдорман, деб биламан. Шу йил якунига қадар туманни «ўрта», кейинги йилда яшил ҳудудга ўтказишга ваъда бераман. Агар халқни рози қилолмасак, жойимизни бўшатиб қўйишимиз шарт.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|