БУГУННИНГ ГАПИ — 2
Тўйга бепул борадиган артистлар, эстрадага кириб келган эна-бола ва... хорижлик санъаткорларга иддао!
Ўлганларнинг қўшиғини айт — ҳам оммалашади, ҳам текинга тушади.
* * *
Қистир-қистир — артист сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, унинг ЖУДАЯМ ёқимли шаклидир.
* * *
Дарвоқе, қистир-қистирни артист ҳам, ҳам гаишник ҳам яхши кўради. Фарқи — улардан бири ҳамманинг кўз ўнгида очиқ-ошкора олади.
* * *
Олим бўлма, отарчи бўл — уйинг кўпаяди!
* * *
Хонанданинг калласини пулдан бошқа нарса чулғаганми, демак, у... ухлаяпти!
* * *
Тўй оқшомини унинг эгасидан ҳам кўпроқ яхши кўрадиган одам, бу — санъаткордир!
* * *
Илгари шляпани мушкетёрлар, ковбойлар ва колхоз раислари кийишган. Бугун эса... Даврон Ғойипов, Валижон Шамшиев ва Мелис Абзалов!
* * *
Жасур Умировнинг истеъдоди қанчалик зўр — номаълум, аммо унинг Ойсара опа билан Жумагулни эстрадага олиб киргани аниқ!
* * *
"Лей-лей-лей-лей-лей…” — бу ҳам қўшиқ, аниқроғи, клип!
* * *
Қизиқчилар ва ҚВЗчиларга эътиборга берганмисиз: нуқул балконда ўтирганлар устидан кулишади.
Ҳа, пули камлар ҳамиша камситилган!
* * *
Санъат аҳли биладиган ҳақиқат:
Концерт – тўй учун тикилган пуллардир!
* * *
Эрни эр қиладиган ҳам, қаро пиар қиладиган ҳам хотин!
* * *
Савол: концертларда нима учун биринчи қаторда машҳурлар ўтирмоқда?
Жавоб: олд қаторда чипталар қиммат!
* * *
Матбуот котиби — хонандадан пул олиш эвазига уни тарғиб ва матбуотдан ҳимоя қилувчи монополист қаламкашдир!
* * *
Агар эртаклардаги жодугар тирилганида... видеоклипда кўпкари чопарди!
* * *
Мушук текинга офтобга чиқмаганидек, артист текинга... тўйга бормайди!
* * *
Йўқ, артистлар тўйга бепул боришади! Фақат... бир-бириникига!
* * *
Кейинги йилларда ҳайвонлар ҳақида айтилган энг машҳур қўшиқ: "Қизми бу, кийикми бу?”
* * *
Эстрада ва мақомнинг моддий тафовути ҳақида билишни истайсанми?
Марҳамат: Шаҳзоданики — "Жип”, мақомчи опаники эса — "Матиз”!
* * *
Ишламай қўйдингиз, хорижлик санъаткорлар! Шунинг касрига бизда хит қўшиқлар йўқ!
Муаллиф Анвар НАМОЗОВ
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://www.sayyod.com/pda dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|