Суббота, 2019-04-20, 1:17 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6090]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [659]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [101]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2312]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3887]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [36]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [6038]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [852]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2019]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [153]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [234]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1624]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [230]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1255]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [19]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [531]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [39]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [41]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [85]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [390]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [30]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [22]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [40]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [48]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [15]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [13]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [5]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 684
Статистика



Онлайн всего: 86
Гостей: 86
Пользователей: 0
Главная » 2019 » Апрель » 16 » Олимжон ТЎХТАХУНОВ («Тайванчик»): «МЕН «ҚОНУНДАГИ ЎҒРИ» ЭМАСМАН!..»

8:00 PM
Олимжон ТЎХТАХУНОВ («Тайванчик»): «МЕН «ҚОНУНДАГИ ЎҒРИ» ЭМАСМАН!..»
Олимжон Тўхтахунов асли тошкентлик. Ҳозирги пайтда Россиядаги кўзга кўринган тадбиркорлардан бири. Жиноят оламида «Тайванчик» лақаби билан машҳур. Ўз даврида Россия федерал хавфсизлик хизмати тарафидан қидирувда бўлган шахс. У журналистлардан бирига берган интервьюсида ўтмишда ўзининг жиноят оламига алоқадор бўлганлигини қатъиян рад этди. Мисол учун 2002 йилги олимпия ўйинларида руслар ғалаба қилиши учун ҳакамларни пулга сотиб олгани ҳам миш-миш эканини таъкидлаб ўтди. Айни пайтда унга Европа мамлакатларига чиқиш тақиқлаб қўйилган. Аммо ўзининг айтишича, Россияда ҳам жуда яхши яшаяпти экан. Шу билан бирга у бир пайтлар қартабозликнинг орқасидан қандай бойиб кетганини ҳам сир тутиб ўтирмади.

— Сизни ҳам жиноятчи, ҳам ёзувчи сифатида таърифлашади. Ўзингиз нима дейсиз?

— Биринчи навбатда мен тадбиркорман. Футбол жамғармаси президенти ва Россияда хизмат кўрсатган мураббийман. Бундан ташқари, учта китоб ёзганман. Россия ёзувчилар уюшмаси аъзосиман. Ҳа, мени жиноят оламида авторитет ҳам деб аташади. Лекин ҳаётимда бир мартаям жиноят содир этмаганман. Балки қандайдир гуноҳларга йўл қўйгандирман. Аммо мени тутиб олишгани йўқ. Мана, сиз ҳам мен кимнидир ўлдирганимни, ёки ниманидир ўғирлаганимни исбот қилинг-чи! Мен тадбиркорман, вассалом!

— Фаолиятингизни қартабозликдан бошлагансиз. Собиқ советлар даврида бу ўйинлар қандай характерга эга эди?

— Мен аслида фаолиятимни футболдан бошлаганман. Кейинчалик қартабозликка ўтганман. Шунинг орқасидан даромад кўра бошладим. Эҳ, ўша пайтларда ажойиб одамлар билан ҳамсуҳбат бўлдим. Улар нафақат қарта ўйнаш, балки каттадан-катта пулларни тикишга жуда қизиқишарди. Масалан, қарта ўйинида советлар армияси офицерларидан тортиб врачларгача иштирок этарди. Тўғри, орамизда «қонундаги ўғри»лар ҳам йўқ эмасди. Биз бекитиқча ҳеч кимга маълум бўлмаган квартирада йиғилардик. Ҳисоб-китобларни қоғозга ёзиб борардик. Ўйиннинг бошида 100 рубл тикилган бўлса, охирига бориб бу қиймат 500 рублгача кўтариларди. Яширмайман, қартабозликда менга етадигани йўқ эди. Катта пулларни ютишга эришганман. Ютқазишлар ҳам бўлган. Бироқ бадавлат дўстларим кўп эди. Пулларимни ютқазиб қўйсам, ўшалар менга пул бериб туришарди.

— Жиноят оламидаги қайси авторитетлар билан яқиндан таниш бўлгансиз?

— Улар орасида «қонундаги ўғри» Валерьян Кучулория («Писо»), Юра Сухумский, Гиви Резаный, собиқ советлар давридаги биринчи рэкетчи Монгол билан ҳам таниш эдим. Монгол билан дўстлашиб кетмаган бўлсам ҳам, ресторанларда кўришиб қолсам, салом-алик қилиб турардим.

Аммо мен ўғрибошиларнинг «общак»ига пул қўймаганман. Дўст эдик. Мабодо хасталанса, бориб ҳолидан хабар олардик.

— Ўша пайтда қимор ўйини қонунга хилоф ҳисобланган. Қандай қилиб қўлга тушмасдан бу ўйинни ўйнагансиз?

— Биз қанча қонунбузарликка йўл қўймайлик, ҳеч ким билмаган. Қолаверса, қимор пулга ўйналаётганини биров исбот ҳам қилиб бера олмасди. Хуллас, ақлни ишлатган ҳолда иш тутардик.

— «Тайванчик» лақабини қачон ва қандай орттиргансиз?

— Футбол ўйнаб юрган пайтларимдаёқ менга Тайванчик деб лақаб қўйиб олишган. Тошкентдаги жамоалардан бирида ўйнардим. Бизда ҳамма ўйинчиларга лақаб қўйиларди. Жиноятга алоқадорлигим масаласига келсак, бу журналистларнинг уйдирмаси. Мени шу йўл билан обрўсизлантирмоқчи бўлишган. Эсимда, милиция биз ўтирган уйларга қандай бостириб кирарди, қўлга олишарди. Лекин милиционерлар биз жамиятга хавф солмаслигимизни яхши билишарди. Шунинг учун қўлга олгандан кейин жаримага тортишарди-ю, қўйиб юборишарди. Мени жиноятга алоқадорликда айблашларига яқин ўтмишимдаги бир воқеа ҳам сабаб бўлган. Хуллас, бизнесмен дўстлардан бирининг туғилган кунига борганимизда, тўсатдан отишма бошланиб кетди. Ваҳоланки, ўша дўстимнинг ҳам жиноятга алоқаси йўқ эди. У бизнесмен эди.

— Балки у ҳам барибир жиноят оламига қайсидир жиҳатдан алоқадор бўлгандир?

— Ҳозир исталган бизнесменни олинг, бир томони барибир жиноятга бориб тақалаверади. Чунки юз фоиз ҳалол ишлаб пул топиш, даромад кўриш жуда қийин.

— Биринчи марта 1972 йили паспорт режимини бузганингиз учун қамашган экан. Бир йил беришибди, лекин уч ойдан сўнг қўйиб юборишибди. Айтишларича, қамоқдан қутулиб чиқишингизда Иосиф Кобзон ёрдам берган экан?

— Тўғри, мен ўшанда Москвада яшардим. Лекин Тошкентда рўйхатда турардим. Укам армияга кетди, онам оламдан ўтди. Агар Москвада рўйхатдан ўтсам, Тошкентдаги квартирадан айрилардим. Аниқроғи, бу квартирада укам яшаши керак эди. Шунинг учун армиядан келишини кутишга мажбур бўлганман. Кобзон билан яқин дўст эдик. Юрий Антонов икковлари олдинига мени озодликка чиқариш учун милиционерларга бепул концерт ҳам беришди. Лекин бу фойда бермади. Шунда Кобзон собиқ советлар ички ишлар вазирига мурожаат билан чиқди. Ва муддатни қисқартиришди, уч ойдан кейин мени қўйиб юборишди. Биласизми, ўша пайтларда ҳам агар одамнинг номи ўта машҳурлашиб кетган бўлса, йўқ жойдан айб топиб бўлса ҳам барибир қамашарди. Айрим шахслар бизга ўхшаганларга очиқчасига ҳасад қилишарди.

— 1985 йили ҳеч қаерда ишламаслигингиз туфайли ҳам судланган экансиз. Ростми?

— Ҳа, ўшанда қартабозликка берилгандим. Ҳеч қаерда расман ишламасдим. У қилишди, бу қилишди, мени қамашди.

— Айтишларича, Тошкентдан Москвага келган ички ишлар вазирлигининг раҳбарларидан бири билан жанжаллашиб қолган экансиз ва у сизни қаматишга ваъда берган экан?

— Ҳа, бу тўғри. У менинг пулларим ёрдамида лавозимини оширмоқчи бўлган. Мен ёрдам бермадим. Агар ёрдам берсам ҳам барибир қаматарди. Биласизми, ўша корчалон нафақат мени, балки менга алоқадор барча авторитетларни қамоқда чиритишга ваъда берган. Москвада бир нечта доклад ёзган-да, юқоридагиларга топширган. Докладида менга туҳмат қилган. Гўё мен ўғриларни ёллаб Тошкентга юборганман ва улар квартираларни тунаб қочган.

— Япончик билан турмада танишганмисиз?

— Йўқ, у билан озодликда танишганмиз. Бирга қарта ўйнардик. Яхши инсон эди. Фақат жаҳлдор эди. Сўзининг устидан чиқмаганларни ёқтирмасди. У жуда ақлли одам эди. Ҳеч қачон ёлғон гапирмасди. Кўп китоб ўқирди. Шунинг орқасидан турмада ўтириб кўзини касаллантириб олган.

— Айтишларига қараганда, Япончик сизни Европадаги жиноят олами назоратчиси этиб тайинлаган экан?

— Бу нотўғри. 1989 йилларда Европада руслар деярли кам эди. Жиноят оламидан асар ҳам бўлмаган. Кимни назорат қиласиз?..

— Сиз Европада яшаб ҳам кўп марта қамалгансиз. У ердаги турмаларнинг Россия турмаларидан қандай фарқли жиҳати бор?

— Европа турмалари албатта Россия турмасидан фарқ қилади. Масалан, Италия турмаси анча тоза сақланади. Ҳар ҳафтада оппоқ, тоза, дазмолланган чойшаб беришади. 1000 еврогача бўлган нархларда ўзинг учун овқатга буюртма беришинг мумкин. Турманинг ўзида пиширилган овқат ҳам ресторанникидан сира қолишмайди.

— Сизни Интерполдагилар тез-тез қидириб туришаркан. Шу ҳақиқатми?

— Ҳа.

— Россиядан четга чиқишга ҳақли эмаслигингиз-чи?

— Бу ҳам рост. Лекин мен Россияда яхшироқ яшайман.

— Демак, сиз ҳануз ўзингизни «Қонундаги ўғри» деб ҳисоблашларига қаршисиз. Шундайми?

— Ҳа, мен бизнесменман. «Қонундаги ўғри» эмасман!

— Омон бўлинг!

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 45 | | Теги: #news, #habarlar, #новости, #uznews, #ahborot, #Yangilik, #Yangiliklar, #newsuz, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Sanjar Halikov - Endi yo'q (Video KLIP va MP3)

Yodgor Mirzajonov - Qora ko'z

Malika Egamberdiyeva - Sizni so'rab

Jahongir Otajonov - Erka kiyik

Murod Manzur - Bir ko'zli ona haqida rivoyat (monolog)

Zokir Ochildiyev - Qadri baland

Mirjon Ashrapov - Musofir birodarlarim

Umid Yuldashev - Sensiz

Bojalar - Sevara

Mirjon Ashrapov va Umida Mirhamidova - Oq atirgullar (Video klip va MP3)


FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2019