Олмаларим сероб. Жуда кўп. Қурт тешган, зарба еган олмаларни шарбат қилиб ичяпмиз. Тошкондаги уйимда шарбат чиқарадиган аппаратим бор эди, ўтган куни ўғлим олиб келди. Аппаратни 2005 – йил 45 минг сўмга (нарҳиям эсимда) сотиб олгандим. Ўшанда Москвадан жарроҳлик амалиётидан қайтгандим. Ўта ҳолдан тойгандим, ахир операциям нейрохирургия эди. Танамни тиклаш учун кўп-кўп, роса кўп олма шарбати ичгандим. Фойдаси зўр бўлганди. Олма шарбати таркибида кислота кўп бўлгани боис, у танадаги ортиқча ёғларни эритади. Олмада темир моддаси ҳам кўп. Темир қонни қуватлантиради.
Олмаларим серсув экан. Бугун эрталаб ҳаммамиз салкам бир косадан олма шарбати ичдик. Митти қизим: » Опоқи, яна ичаман! «- деди. Ўғлим: » Дада, яна тайёрланг! «. Қизим:» Дада,ширинлигини кўринг». Шунақа. Кўп-кўп шарбат ичамиз энди. Тагига тўкилган, қурт еган олмаларимиз роса кўп.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|