Вторник, 2019-10-15, 9:28 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [1]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7200]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1013]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [110]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2565]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4359]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [39]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [6674]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1054]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2030]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [186]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [240]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [111]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1781]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [236]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1540]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [616]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [75]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [41]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [229]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [525]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [40]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [109]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [24]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [29]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [7]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 723
Статистика



Онлайн всего: 167
Гостей: 167
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Май » 2 » Олти ёшли болани мактабга бермоқчимисиз? Шошилманг, чунки...

6:45 PM
Олти ёшли болани мактабга бермоқчимисиз? Шошилманг, чунки...
Навбатдаги ўқув йили ҳам ниҳоясига етиб бормоқда. Аммо мактабга чиқиш ёшида бўлган болажонлар учун имтиҳонли даврлар яқинлашмоқда. Бугунги кунда аксарият 6 ёшли болаларнинг ота-оналари фарзандини мактабга чиқариш ёки чиқармаслик ҳақида ўйлаётгани  сир эмас. Чунки кўпчилик ота-оналар 6 ёшли бола ҳали мактабга тайёр бўлмайди, деб хулоса қилса, айримлар "бир йил бўлса ҳам олдинроқ чиқсин, эплаб кетади», дея фикрлайди. Аммо бу тушунчалар қанчалик асосли? Хўш, олти ёшли бола 1-синфга қабул қилинишга тайёр бўладими? Муштарийларни қизиқтирган мавзуга доир саволларга Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази бўлим бошлиғи Лимона Аҳмедова ва бош методист Муҳайё Розиқовалар жавоб беради.

ҚАЧОН ТАЙЁР ҲИСОБЛАНАДИ?

Айтинг-чи, 6 ёшли мактабга чиқаётган бола қандай талабларга жавоб бериши керак?

Ш.Зуфарова, Тошкент ш.

— Тиббий жиҳатдан соғлом бўлган болада мактабга ижтимоий психологик тайёрлик даражаси, диққати, кўриш қобилияти, мантиқий тафаккури, кичик қўл моторикаси, хотираси, математик ва фазовий тасаввурлари, оғзаки нутқи, илк ўқув мотивлари шаклланган бўлиши керак. Шунингдек, шакл, элемент, ёзувларни худди ўзидай қилиб кўчиришни билиши, ўқиб берилган 10-12 та сўзни эсда сақлаб такрорлаши, расм асосида мантиқли ҳикоя туза олиши, предметларни кўп ё озлиги, сонларнинг катта-кичиклигини, предметларни гуруҳлаштириш, умумлаштириш, таққослашни ҳамда қисмлардан бутун ясашни билиши керак. Агар бола берилган расм асосида мантиқли ҳикоя туза олмаса, ўқиб берилган сўзларни эсида сақлаб қола олмаса ва бошқа шу кабиларга тайёр бўлмаса, бу боланинг мактабга чиққан пайтида ўқиш ва ёзишларни яхши ўзлаштира олмаслигига, ақлий ишчанлигининг пасайишига, ўқитувчи томонидан берилган топшириқларни бажаришда қийналишига олиб келади. Бунинг натижасида болада стресс, тажовузкорлик, инжиқлик, уйқусизлик, иштаҳанинг йўқолиши, жисмоний ривожланишдаги камчиликлар, бўй ўсишининг орқада қолиши, камқонлик каби ҳолатлар кузатилиб, бола соғлигининг ёмонлашувига, ҳаттоки мактабга мослашолмай, мактабдан чиқиб кетишига олиб келади.

Шунингдек, болада ўзига бўлган ишонч, қатъиятлилик ўз олдига қўйган мақсадни енгиш каби сифатлар шаклланган бўлиши керак. Булардан ташқари ўзи, ота-онаси ва оила аъзоларининг исми, фамилияси, уларнинг ким бўлиб ишлашлари, турар-жой манзили ҳамда неча ёшдалиги, бир йилдан, икки йилдан кейин неча ёшга тўлишини билиши ва бошқа шу каби маълумотларга эга бўлиши керак.

6 ЁШЛИ БОЛАГА ИМТИЁЗ БОРМИ?

Фарзандим жорий йил август ойида 6 ёшга қадам қўяди. Агар уни 1-синфга чиқарсам, унга 7 ёшлилардан фарқли ўлароқ унинг ўзлаштириши учун алоҳида енгиллик яратиладими?

Б.Ҳайдарова, Қашқадарё вилояти

— Мактабнинг ўзига яраша тартиб қоидалари, таълим талаблари мавжуд бўлиб, мактабга қабул қилинган 6, 7 ёшли болалар бу талабларга бир хил амал қилади. Ўқув фаолиятини яхши натижалар билан ўзлаштириши, ақлий ишчанлик, тенгдошлари билан мулоқотчанлик, мактаб тартиб қоидаларига амал қилиш каби ҳолатларга бола руҳияти тайёр бўлиши керак.

1-синфга бориш бола ҳаётининг энг муҳим даврларидан биридир. Илк ўқув кунларида ўқувчиларнинг кўпчилигида стресс ҳолатлари юзага келиб, бу даврда руҳий кечинмалар устунлик қилади. Бу руҳий кечинмаларни енгиш боладан кучли ирода (ўзига бўлган ишонч, қатъиятлилик, юксак мақсад в.ҳ.)ни талаб қилади.

Юқоридаги жараёнлар болада етарли даражада ривожланмаган бўлса, бу бола руҳияти ва соғлигига таъсир қилиб, салбий оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

БОҒЧАГА БОРМАГАНЛАР ҚИЙНАЛАДИМИ?

Фарзандим 6 ёш, аммо боғчага бормаган. Танишларим боғчага бормаган бўлса, мослашиши қийин кечади, дейишяпти. Шу тўғрими? 6 ёшдан 1-синфга қабул қилинадиганлар учун боғчага қатнагани ҳам аҳамият касб этадими?

У.Асророва, Самарқанд вилояти

— Болалар боғчасига борган болаларда ўқув фаолияти, киришимлилик, шахслараро муносабатлар яхши шаклланган бўлиб, уларнинг ўйин фаолиятидан ўқиш фаолиятига ўтишлари осон кечади. Уйда тарбияланган бола эса, фақат оила аъзолари, яқин кишилари атрофида яшагани сабабли, унинг ўйин фаолиятидан ўқув фаолиятига ўтиши, нотаниш муҳит, ноодатий ҳолат ва тартиб-қоидаларга ўрганиши қийин кечади, тенгдошлари билан муносабатларда зиддиятлар келиб чиқиши мумкин. Бундай болаларда дадиллик етишмай ўзига нисбатан ишончсизлик, тортинчоқлик устунлик қилиши сабаб, бегона муҳитда мослашувлари қийин кечади ва тенгдошлари билан тез чиқиша олмайдилар.

МУТАХАССИСЛАР ФИКРИЧА:

ЮЗАГА КЕЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН САЛБИЙ ОҚИБАТЛАР:


    боланинг асаб тизими тез чарчайди ва толиқади;

    соғлиқнинг ёмонлашуви, камқонлик, бўй ўсишининг орқада қолиши ҳолатлари кузатилади;

    бола, агрессив, жаҳлдор бўлади,

    ақлий ишчанлик даражасининг пастлиги кузатилади ;

    ўқитувчи топшириқларини тез бажара олмайди;

    ёзув, ўқиш, математикани ўқитишда, гуруҳий топшириқларни бажаришда жиддий қийинчиликлар келиб чиқиб, идроки етарли даражада ривожланмайди;

    кичик қўл моторикани ривожланишида, ёзувни ўрганишида қийинчиликлар вужудга келади;

    тенгдошлари билан мулоқатчанликда муаммолар вужудга келади, тенгдошлари билан тез чиқишиб кета олмайди;

    диққатини жамлашда қийинчиликлар мавжуд бўлиб, беқарор диққат устунлик қилади;

    мактабга мослашувида, ўқишни ўрганишида қийинчиликлар юзага келади;

    тафаккур жараёнлари етарли даражада ривожланмаганлиги сабабли, нутқнинг бузилиш ҳолатлари кузатилади;

    билим ва малакалар кўламининг етарли эмаслиги туфайли, ўқитишнинг бошланғич босқичларида бир неча қийинчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади;

    ўқув йили мобайнида фаолият бузилиши (эшитув, мотор координациясини бузилиши) ортиб боради;

    ўқишнинг биринчи йили якунига келиб кучаювчи муаммоларни келтириб чиқаради.


ХУЛОСА

Юқоридаги фикрларни умумлаштириб шуни айтиш мумкинки, боладан болалигини олиб қолмасдан, уни 7 ёшдан мактабга беришни тавсия этамиз. Бола мактабгача ёшида "ўйинга тўймаса”, унга "мажбуран” ўқиш, ёзиш, саноқни ўргатиш самарасиздир, чунки ўйин бола ҳаётида етакчи фаолият турларидан бири бўлиб ҳисобланади.

ТАҲРИРИЯТ: тақдим этилган маълумотлардан хулоса қилиш мумкинки, агар фарзандингиз эндигина 6 ёш қадам қўйган-у, сиз уни мактабга чиқариш ниятида бўлсангиз, яхшилаб таҳлил қилинг. "Эплаб кетади” ёки "бир йил олдинроқ чиқса, вақтдан ютади” деган фикрлар билан тиббий жиҳатдан носоғлом ва психологик жиҳатдан мактабга тайёр бўлмаган 6 ёшли болангизни мажбуран 1-синфга чиқаришингиз унинг организми ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Чунки фарзандингиз 1-синфга қабул қилиндими, барча тартиблар асосида унинг таълим олишини таъминлашингиз керак. Агар унинг ўзида бунга иштиёқ ва тайёргарлик бўлмаса, у ҳам ақлан, ҳам жисмонан зўриқади. Бу ҳолат эса ўз навбатида унинг ҳам руҳиятига, ҳам саломатлигига салбий таъсирини кўрсатиши эҳтимолдан йироқ эмас. Лекин бу борада охирги қарорни барибир ота-онанинг ўзи қабул қилади.

Лайло РУСТАМОВА тайёрлади

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Загрузка...
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1322 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Farrux Hamrayev - Pari-pari

Hulkar Abdullayeva - Jarqi kavish

Lola - Sevgingni menga ayt (Prikol)

Mavluda Asalxo'jayeva - Daryo bo'yida

Aziza Nizamova - Босая

Aziza Nizamova - Life

Manzura - Sababe chi bud

Jamshid Abduazimov - Eski shahar (Video KLIP va MP3)

3 - Tarixi Muhammadiy - Alixonto'ra Sog'uniy asari / Audio kitob MP3

2 - Tarixi Muhammadiy - Alixonto'ra Sog'uniy asari / Audio kitob MP3


FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Май 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2019