Сўнгги пайтда ўзбек киносида у ёқ бу ёқдан турли режиссёрлар кўпайиб қолгани рост. Ҳа, сони анча ортди. Бироқ, охирги яратилган қайси фильмнинг номи эсингизда қолди? Бу савол айрим оммалашаётган бетутруқ мавзудаги, жаргонга тўла бир-икки фильм ҳақида эмас. Томошабин савиясига, маънавиятига маънан улуш қўшиш истагида фильм яратаётган ким қолди?
Яхшилаб ўйласангиз, бу саволга қайси томондан жавоб изласангиз, биргина режиссёр номида тўхталасиз. Ҳа, тўғри топдингиз. "Муҳаббат синовлари”, "Нахотки сен”, "Паноҳ”, "Йиғламагин”, "Ўгай она” каби ўнлаб картиналар хотирингизда турнақатордек тизилади. Рустам Саъдиевдек замонавий ўзбек киноси тақдирига бефарқ бўлмаган яна қайси режиссёрни мисол қила оласиз? Гап бировнинг номини кўр-кўрона улуғлашда эмас. Оддий ҳақиқатларни тан олишда кетяпти.
Саъдиевнинг навбатдаги кинотуҳфаси фикрларимизни тасдиқлайди. "FM SEVGI”. Бу картинадаги севги мавзусига шу қадар чуқур ва кенг тарзда мурожаат этилганки, турли ёшдаги томошабин ўз қалбига яқин энг гўзал ҳисларга муносиб яқинликни топа олади. "FM SEVGI” моҳиятан "Севги балки бу жаннат” картинасининг давоми бўлиб, воқеалар ривожи катта қизиқиш билан давом этади.
Мустафо ва Райҳоннинг севги қиссаси қандай тус олади? Бу саволга фильм намойимшидан сўнг жавоб топасиз.
Меҳрибонлик уйида вояга етган йигитнинг тақдири қандай кечади? Уни ташлаб кетган она тақдири-чи? Бу ҳам намойишга қоладиган саволлар.
Юртимиздаги бунёдкорлик, ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик картина лавҳаларида чин маъно топади.
Фильм сценарийси жуда ўткир диалоглардан таркиб топган. Шоира Ғиёсова бор талантини шу сценарийда кўрсатгандек! Фильмни томоша қилар экансиз, хотирангизнинг ахлат корзинкасига ташлайдиган бир жаргонга дуч келмайсиз. Бу эса бугунги яратилаётган хусусий сектордаги фильмлар орасида ҳақиқий ғалабадир.
Севгини буюк кўрсатиш фақат Болливудга хосми? Йўқ, ўзбек киносида илк бора севгининг олди-қочди ишқий сўзлашувлардан холи бўлган, энг гўзал ва нафис, бокира сўзлар мамлакати эканлигини "FM SEVGI” исбот этади.
Кузнинг олтин премьераси! Яқин! Жуда яқин.
Бу фильм унинг бош ижодкори биринчи рақамли эканлигини яна бир бора ёдингизга солади!
Мавзуга яна қайтамиз.
Ж.ҲАМРОЕВ
P/S: Дарвоқе, бу каминанинг шахсий фикрлари эди. Фильм режиссёри ҳақида ёзганларим кимнингдир ғашига тегар, ким баландпарвоз гаплар ёҳуд хаспўшлаш деб ўйлар... Муҳими, юракдаги сўзларнинг айтилганидир! Сизда ҳам жўяли фикр бўлса, бўлишарсиз!
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|