Пятница, 2018-04-20, 3:00 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4574]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [468]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [80]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2006]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3455]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5277]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [718]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1995]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [127]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1469]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [189]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1042]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [297]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [104]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [21]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [17]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [14]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 598
Статистика




Онлайн всего: 53
Гостей: 53
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Октябрь » 15 » Омадли турмуш қуришнинг 12 белгиси

3:22 PM
Омадли турмуш қуришнинг 12 белгиси
Остонасидан эртаю кеч совчиларнинг қадами узилмаётган бўйи етган ҳар бир қиз борки, ҳаётидаги энг мураккаб танлов — умр йўлдош танлашда адашмасликни истайди. Эртами, кечми, ота-онасининг ихтиёри ва ўзининг розилиги билан турмушга чиқишини билса-да, иккиланиш ҳисси уни безовта қилаверади. Қизларжон, сиз ила ҳаётини боғламоқчи бўлган йигит билан суҳбатлашиш ва учрашишдан асло тортинманг. Ахир, гаплашиб кўрмагунча қаршингиздаги инсон ҳақида аниқ маълумот ололмайсиз. Тўплаган маълумотларингизни эса қуйидаги белгилар билан солиштириб, хулоса чиқаринг.

1.Ҳаётингизга бефарқ эмас!

Суҳбат учун энг севимли мавзуси — сиз! Ҳаётингизда рўй берган ҳар қандай, ҳатто кичик ҳодиса бўлсин, ҳеч бирига бефарқ қарамайди. Каштангизни битирганингиз, дугонангиздан ўрганган янги пишириқнинг мазали чиққани ҳам унга шодлик бағишлайди. Бирор муаммога дуч келсангиз, бундай инсонга бемалол суяна оласиз. У сизни ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаши аниқ!

2.Кўз ёшларингиздан чўчимайди!

Одатда эркаклар кўзи намланган, қайғуга берилган аёллардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилишади. Негаки, улар таскин сўзларни айтишга уста эмас, камига эса йиғлаётган аёл уларда айбдорлик ҳиссини уйғотишидан қўрқишади. Лекин сизнинг атрофингизда гирдикапалак бўлаётган бу йигитни кўз ёшларингиз асло чўчитмайди. Об-ҳаво каби ўзгарувчан кайфиятингизни яхши ўрганган – фильмдан таъсирланиб кўзингиз ёшлангани ёки ҳақиқатан ҳам тушкунликка тушганингизни фарқлай олади.

3.Сизни ўзгартиришга уринмайди...

Уйланиш арафасида турган баъзи йигитлар кўнглидагидек қизни топганидан сўнг дарҳол уни ўз қолипига туширишни истаб қолади. Сизнинг бўлажак ёрингиз эса «Ўқишга бормайсан, мабодо борсанг ҳам, курсдошларинг билан гаплашмайсан!», «Дугоналаринг билан камроқ суҳбатлаш, улар билан ҳуда-беҳудага учрашмайсан!», «Ишламайсан, дедимми тамом!», «Иккинчи марта пардоз қилганингни, калта кўйлак кийганингни кўрмай!» ва шу каби тақиқ ҳамда чекловларни қўймаслиги керак. У сизни борингизча қабул қилади. Асосийси эса, сизни шу туришингизча севади!

4.Сизни соғинади...

«Сени соғиндим» деб ҳар қўнғироқ қилганида, сизни ҳар сафар кўрганида айтади. Бу шунчаки нимадир дейиш учунмас, балки кўнглидагини ошкор қилишдир. Ушбу жумлани у «Сен билан ҳаётим чароғон» сўзлари ўрнига ишлатаётганига аминсиз. Чунки бир неча соат мулоқотда бўлмай қолсангиз ҳам, аҳволингиз ва кайфиятингизни билиш учун албатта «SMS» ёзиш ва қўнғироқ қилишга вақт ҳамда имкон топади.

5.Шикоят учун сабаб йўқ!

Атрофингизда севган ёри ёки турмуш ўртоғидан тинмай нолийдиган танишларингиз бор бўлса керак. «Эрим ундай қилди, бундай деди» дея шикоят қилувчилар орасига тушиб қолсангиз, улар нимага ҳаётларидан бунчалар норози бўлишмаса деган фикрга келасиз. Нимага биласизми?! Чунки сизда улар каби шикоят қилиш учун сабаб йўқ. Бу эса барака топкур бўлажак куёвнинг яхшилигидан! Сиз ҳам чаккимассиз, иккингиз ўртангиздаги муаммоларни ташқарига чиқаришни ўзингизга эп билмайсиз. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

6.Жуда эътиборли!

Ўзини худди жентельменлардек тутиши сизни ўзига ром қилдими?! Ҳа-да, ҳозир аёлларга йўл берадиган, уларга машина ва кўча эшикларини очиб турадиган йигитларни учратиш амри маҳолга айланган бўлса... Қандай таомни ҳуш кўришингиз, ёқтирган ичимлик ва шоколадингиз қайси эканлигини ёддан биладиган ва улар билан сизни ҳушнуд қилишдан чарчамайдиган одамни ёқтирмай бўларканми?!        

7.Кулдира олади!

Биз — қизлар доим ёнимизда юзимизда табассум пайдо қилишни биладиган инсон бўлишини истаймиз. Айниқса, бу шахс севган инсонингиз билан бир қиёфада бўлса, нур устига аъло нур. Танлаган йигитингиз сизни кўнглингизни кўтаришни, асосийси, сизни кулдиришни уддаладими, демак танловда адашмагансиз.

8.Ҳимоялайди!

Ёрдамга муҳтож вазиятларингизда у биринчилардан бўлиб, сизга кўмак бериш учун ошиқади. Буни сизга ёқиш учун эмас, балки ўзи истаганидан амалга оширади. Сиз ҳам бу ишларга шунчалар ўрганиб қолгансизки, мураккаб вазиятга тушганингизда ота-онангиз, дўстларингиз, ака-укангизга эмас, аксинча унга қўнғироқ қиласиз. Чунки у сизни тинглай олиши ва мадад беришига ишончингиз комил. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

9.Мақтовларга кўмиб ташлайди!

Ўзининг кайфияти тушкун ва муаммолари бир дунё бўлса-да, сиздан бир оғиз ширин сўзини аямайди. Сизни шу қадар таърифлайдики, эшита туриб бу гапларнинг барчаси мен ҳақимдами деб ўйлаб ҳам қоласиз. Қарашлари шу қадар ўтлики, нигоҳингиз тўқнашиб қолса, юзингиз дув этиб қизариб кетади. Лекин бу мақтовларнинг барчаси қуруқ сафсата эмаслигини қалбан ҳис қиласиз.

10.Оилангизни ҳурмат қилади!

Ҳозирча оилангизга бегона бўлса-да, қариндошларингиз ва ота-онангизни ҳурмат қилишини исботлаб келмоқда. Уларнинг ҳаёти, юриш-туриши, гап-сўзини асло муҳокама қилмайди. Бу борада сизнинг хизматингиз ҳам катта. Чунки аввало ўзингиз оилангизни севасиз, ҳурмат қиласиз ва севган инсонингиз ҳам улар билан яқин бўлиши учун замин яратишга ҳаракат қилаяпсиз.

11.Дугоналарингиздан айирмайди...

«Айрилганни айиқ ер, бўлинганни бўри ер» деган мақолни билгани учун ҳам дўсту дугоналарингиз билан муносабатларингизни чеклашни сўрамайди. Ва бу иш юз беришига йўл ҳам қўймайди. Учрашиб, сайрга чиқишингизга асло қаршилик кўрсатмайди. Аммо ўзингиз ҳам чегарадан чиқмасликка ҳаркат қиласиз-да...

12.Уришишга имкон бермайсиз!

Танлаган йигитингизни қадар роса берилиб мақтадик, аслида ҳаммаси сизнинг қўлингизда... Ахир бежизга момоларимиз «Эр бош бўлса, аёл бўйин» деган нақлни айтишмаган. Сиз шунчалар яхшисизки, ҳамманинг ҳаваси келадиган йигит билан тақдирингиз бир бўлиш арафасида турибди. Энди муносабатларингизни йиллар давомида шу кўринишича сақлаш сизнинг зиммангизда! Бу ишда сизга омад тилаймиз!

Бахтли бўлинглар!!!

ДИЛНОЗА тайёрлади.  

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1213 | | Теги: maslahatlar, foydali, Maslahat bering, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, маслахат, tekin maslahat, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018