Среда, 2018-11-14, 7:49 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5407]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [560]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [94]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2170]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3587]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5697]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [790]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1997]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [131]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [218]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1538]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [195]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1130]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [338]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [26]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [26]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [60]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [244]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [13]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 646
Статистика



Онлайн всего: 104
Гостей: 104
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Ноябрь » 28 » Ҳомиладорлар, эҳтиёт бўлинг! Олдинда қиш!


7:02 PM
Ҳомиладорлар, эҳтиёт бўлинг! Олдинда қиш!
Кўчада  қор ё ёмғир ёғиб турса, шамоллашдан қочиб бўлармикан? ҳомиладорлик даврида  мана шу оддийгина касаллик ҳам катта муаммога айланиши мумкин. Ахир бу вақтда бўлажак онадан ташқари, унинг болажониси ҳам оғриши мумкин-да. Хўш, нима қилиш керак?

Уч ой давомида эртаю кеч уйда ўтириб, кўчага чиқмаслик  муаммонинг ечими эмас. Бўлажак она ва болани ҳимоя қила оладиган, шу билан бирга уларга заррача ҳам зарар етказмайдиган универсал восита бормикан? ҳа, албатта! У мўъжизавий ва қимматбаҳо дори эмас, у бизнинг йиллар давомида синалган қадрдон дўстимиз — иммунитет.

Душманлар билан танишиб чиқамиз!

Шамоллаш — тиббий маълумотномаларни ахтариб овора бўлманг, ундай хасталик аслида йўқ. Унда нима дейсизми? Бу иммунитетнинг сусайиши ва организмдаги сурункали хасталикларнинг авж олиши, холос. Совқотиш, уст-бошнинг хўл бўлиши, елвизакда қолиб кетиш, хуллас, шу каби ҳолатлардан кейин танамизнинг бурчак-бурчакларида беркиниб ётган хасталиклар аста бош кўтаради. Ана энди бронхит, тонзиллит кабиларга старт берилади.

ЎРВИ — организмимизга ҳаво томчилари орқали ҳамла қилган вируслар оқибатида юзага келган ҳолатдир. Ўзингизни қанчалар эҳтиёт қилманг, улар билан юзма-юз келмаслик амри маҳол. Чунки қаерга қараманг, улар билан оғриган инсонларни учратиш мумкин: жамоат транспортлари, дўкон, ишхона, ҳаттоки, уйда ҳам. Вируслар танани бутунлай эгаллаб олгач, бурун оқиши, томоқ яллиғланиши, қувватсизлик ва бош оғриғи кузатилади.

Грипп — бу хасталик ҳам ЎРВИнинг турларидан бири саналса-да, иммунитетга қаттиқ зарба бериши билан ажралиб туради. Ундан ташқари, беэътибор бўлиш ёки касалликни оёқда ўтказиб юбориш (аксарият аёлларга хос одат!) турли хил асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Айтганча...

Совуқ бошланиши билан цистит деярли барча аёлларни безовта қилади. Шу жумладан, ҳомиладорларни ҳам. Бу касалликни ўз вақтида даволашнинг муҳимлиги шундаки, унинг асоратлари жинсий аъзоларни зарарлантириб, туғруққа оз муддат қолган бўлса, турли муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Циститнинг оддий кўринишидан сурункали турга ўтиши (ҳомиладор аёлларда бу бир неча кунда содир бўлиши мумкин) ҳомиланинг муддатдан аввал туғилишига олиб келиши мумкин. Боиси касаллик инфекцияси пешоб йўли орқали тарқалиб, бачадон найлари фаолиятига ҳам таъсир этади. Касалликни даволашда пешоб таҳлили топширилгач, ундаги инфекциялар миқдорига кўра антибактериал антибиотиклар буюрилади. Шу сабаб ҳам ойлик текширув кўригида аёлнинг пешоб таҳлили олиниб, таркиби ўрганилади. ҳомиладорликда циститга чалинмаслик учун шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилинг. Истеъмол қилинадиган суюқлик миқдорига ҳам аҳамият беринг. Суюқлик кам ичилса, пешоб йўлларидаги инфекциялар ташқарига чиқиб кетмай, организмда турли зарарланиш ҳолатларини келтириб чиқаради.

Бола хавфдан ҳолими?

Минг афсуски, бўлажак она хасталанса, унинг вужудида ўсаётган ҳомила ҳам бир чеккада қолиб кетмайди. Ахир бола ва она 9 ой давомида бир бутунликни ташкил қилади. Организм инфекция билан курашар экан, қон таркибида токсин моддалар кўпайиб боради. Вирус кўп ҳам таҳдид солмаса-да, унинг оқибатида юзага келадиган асоратлар она ва бола учун бирдек хатарли.

«Антибиотик?!»

Касалликни лимон чой ичиш, саримсоқпиёзни ҳидлаш билан даволаб бўлмаслиги аниқ. Шифокор ҳомиладор аёлга антибиотик дорилар буюриш эҳтимоли юқори. Шубҳасиз, бу бўлажак онани ташвишга солади, негаки антибиотиклар ҳомилага таъсир кўрсатади. Антибиотиклар ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида эмбрион ривожланишида патологик ҳолатларни юзага келтириши ёки ҳомила тушишига сабаб бўлиши мумкин.

Универсал қуролни ишга солинг!

Энг яхши, ишончли, фойдали, универсал ва айниқса ҳомилдорликда қўл келадиган воситалардан бири иммунитетимиздир. Даволаниш учун дори ичар эканмиз, хаёлимиздан «у менга ёрдам бериши билан бирга, бошқа аъзоимга зарар етказмасмикан?» деган фикрни ўтказамиз. Қишки шамоллашларга қарши эмлаш қандай натижа беришини ҳам олдиндан аниқ айтиб бўлмайди. ҳомиладорлик даврида она икки кишининг ҳаёти учун маъсул бўлади. Бунга эса енгил қарамаслик лозим. Аввало ўзингизни эҳтиёт қилинг! Соғлом турмуш тарзи, кун тартиби ва овқатланишга ҳам алоҳида аҳамият беринг! Танани чиниқтиринг, терапевт ва гинеколог шифокорларингиз кўрсатмаларига қатъий риоя қилинг!

Гинекологдан қисқа маслаҳатлар:

    Қалинроқ кийининг. Оёғингизни иссиқ тутинг. Этик кийинг. Бел қисмини ёпиб турувчи устки либослардан фойдаланинг.
    Агар касбингиз кўчада кўп юришни тақазо этса, ҳароратни бир маромда ушлаб турадиган термокийимларни харид қилинг.
    Ихчамлаштириб турадиган ички кийимлардан воз кечинг, улар кичик тос аъзоларидаги қон айланишини бузади. Пахтали матодан тикилган кийимларга ихтиёр беринг.
    Узоқ вақт кўчада ҳаракатсиз ҳолда турманг, темир ва бошқа металлардан тайёрланган ўриндиқларга ўтирманг.
    Қиш фаслида ёзни ахтариб иссиқ ўлкаларга саёҳатга қилманг. Иқлимни ўзгартириш иммунитетни пасайтириб, касалликка мойилликни ошириши мумкин.
    Қабзият безовта қилмасин десангиз, таомномага эътибор беринг.

Бахтли инсонлар камроқ касал бўлади. Бу ўз исботини топган  факт. Чунки қувонч, бахт, хотиржамлик ва шу каби ижобий ҳислар организмдаги гормонал фоннинг нормал ҳолатда бўлиши ва иммунитетнинг кўтарилишига туртки беради. Фарзанд кутаётганингиз ҳақиқий бахт эмасми? Шундай экан, ҳар бир кунингизга шукр қилиб, қувонинг. Табассум билан уйғонинг, табассум билан кунингиз ўтсин, уйқудан олдин ҳам табассум қилишни унутманг! Юрагингиз остидаги жигарбандингиз ва ўзингизни асраб-авайлаш ўз қўлингизда!

Олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог Нилуфар Бўстонова берган тавсиялар асосида Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 937 | | Теги: maslahatlar, foydali, Maslahat bering, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, маслахат, tekin maslahat, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018